Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишда марказий ҳарбий округ аскарлари қатнашмоқда (фотожамланма )
(last modified Mon, 04 May 2020 12:50:35 GMT )
май 04, 2020 17:50 Asia/Tashkent
  • Сардобадаги табиий офат оқибатларини бартараф этишда марказий ҳарбий округ аскарлари қатнашмоқда (фотожамланма )

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сув тошқини оқибатида жабрланган сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди.

Хабар берилишича, 2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчи «Қўрғонтепа» ва «Софлик» маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техника табиий офат оқибатларини бартараф этишда ишлатилмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади.

 

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06:00 да 22:00 га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам берган.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пункти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дезинфекция қилинган.

 

Ёрлиқ