Пандемия шароитида ҳарбий машқлар (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i52966-Пандемия_шароитида_ҳарбий_машқлар_(видео)
Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари Тожикистоннинг Ляур полигонида икки кунлик машқлар ўтказишди. Унда 500 дан ортиқ разведка, артиллерия ва мотоўқчи бўлинмалар иштирок этди.
(last modified 2020-06-18T07:55:31+00:00 )
июн 18, 2020 12:25 Asia/Tashkent

Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари Тожикистоннинг Ляур полигонида икки кунлик машқлар ўтказишди. Унда 500 дан ортиқ разведка, артиллерия ва мотоўқчи бўлинмалар иштирок этди.

Танкчилар ва мотоўқчилар душманнинг каттароқ кучлари ҳужумини қайтариши, армия авиацияси кўмагида қарши ҳужумга ўтиб, чекинаётган душман кучларини бутунлай йўқ қилиши керак эди.

Коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли ҳарбий хизматчилар қўшимча хавфсизлик чораларини кўришларига тўғри келди: маневрлардан олдин шахсий таркиб тиббий кўрикдан ўтди, машқлар тугагандан сўнг эса барча ҳарбий техника тўлиқ дезинфекция қилинди.

Машқлар қандай ўтгани ва қумондонлик уларга қандай баҳо бергани ҳақида видеода кўришингиз мумкин.