Шавкат Мирзиёев Москвадаги тантанали тадбирларда иштирок этди (фотожамланма)
(last modified Thu, 25 Jun 2020 05:47:39 GMT )
июн 25, 2020 10:47 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Москвадаги тантанали тадбирларда иштирок этди (фотожамланма)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди. 

Парадда Ўзбекистон Қуролли Кучлари вакиллари ҳам иштирок этди. Умумий ҳисобда, тантанада 13 давлатдан 225та ҳарбий техника, 14 минг аскар ва офицер қатнашди. Россия пойтахти осмонидан 55 самолёт ва 20та вертолёт учиб ўтди. 

 Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

 Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига амалий ташрифи давомида Москва шаҳрининг Александр боғидаги «Номаълум аскар» ёдгорлигига гул қўйди.

Ушбу мажмуа Иккинчи жаҳон уруши ўчоқларида ҳалок бўлган турли миллатга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг ҳам унутилмас хотираси учун бунёд этилган. Мазкур ёдгорликда «Исминг номаълум, жасоратинг барҳаёт» ёзуви битилган.

 

Ёрлиқ