август 08, 2020 11:28 Asia/Tashkent

Самолёт қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани айтилмоқда.

Ҳиндистонда Air India авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар бермоқда.

.

Хабарда айтилишича, воқеа маҳаллий вақт билан 19:45да (Тошкент вақти билан 20:15да) юз берган. Ҳалокатга учраган самолёт бортида 191 киши бўлган.  

Қайд этилишича, самолёт Дубай — Кожикоде (Керала штатидаги шаҳар) йўналишида парвоз қилаётган бўлган.

Самолёт қўниш чоғида учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетгани айтилмоқда. Жабрланганлар 123 киши ва ҳалок бўлганлар  17 киши деб маълумот берилмоқда. 

Ёрлиқ