Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғизистонда (фотожамланма)
(last modified Sat, 03 Oct 2020 06:28:41 GMT )
октябр 03, 2020 11:28 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғизистонда (фотожамланма)

Нукусда 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 8-сессияси иш бошлади. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойлар ва IT-паркни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

 Маълум қилинишича, Татибай кўчасида 160 та хонадонга мўлжалланган иккита 16 қаватли уй қурилмоқда. Мазкур турар жой мажмуаси замонавий дизайнда, зилзилага бардошли бўлади. Ташқи деворлар бир неча қатламдан иборатлиги боис уйлар энергияни тежайди.

 

 

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» масъулияти чекланган жамият фаолияти билан танишди.

Маълум қилинишича, бу корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкаси етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга. У 2020 йилнинг июль ойида фаолият бошлади, 35 та иш ўрни яратилди. 

Қайд этилишича, лойиҳанинг аҳамияти шундаки, корхонада ёпиқ сиғимда интенсив усулда балиқ етиштирилади. Яъни, сувдан такроран фойдаланиш эвазига катта ҳажмда сув тежалади. Масалан, 200 тонна балиқ етиштириш учун оддий шароитда 1,5 миллион метр куб сув сарфланса, бу ерда 250 метр куб етарли. Корхонада, шунингдек, қайта ишлаш қуввати ва музлатгич ташкил этилган