Тоғли Қорабоғ минтақасига эгалик қилиш учун Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги можаролар давом этмоқда
(last modified Sun, 04 Oct 2020 11:03:00 GMT )
октябр 04, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғ минтақасига эгалик қилиш учун Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги можаролар давом этмоқда

Бугун (4 октябр) якшанба куни Озарбойжон ва Арманистон қўшинлари ўртасидаги тўқнашувларнинг саккизинчи куни, Озарбойжон ва Араманистон кучлари ўртасидаги тўқнашувлар фронтида кенг шиддат олди.

Экспертларнинг фикрича, ҳозирги тўқнашувлар 2016 йилдан бери Ереван ва Боку ҳарбий тўқнашувларининг энг оғир тўқнашуви саналади ва уруш кўламининг кенгайиши билан нафақат минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлигига, балки икки томоннинг иқтисодиётига катта тасир етказади. 

Минтақа мамлакатлари ва халқаро ташкилотларнинг қайта-қайта чақирувларига қарамай ҳоозиргача икки томон оташкесим гароитига ва тинчликкка қайтишга розилик берганлари йўқ. Дарвоқе, тўқнашаётган томонлар якуний натижага эришишгача урушни давом этишни таъкидлашмоқда. Агарчи томонлар жорий урушда ғалаба қозонаётганларини таъкидласаларда, аммо нашр этилган хабарлар Озарбойжон Республикаси армия кучлари, айниқса жанубий минтақаларда ғалаба қозонганидан далолат беради. 

Шак-шубҳа йўққи, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи раҳбарлари, жумладан АҚШ, Россия ва Франция тинчлик режимини назорат қилиш учун вазифадордир. Бироқ, сўнгги 25 ичида Минск гуруҳининг Америка, Россия ва Франция раҳбарлари томонлардан бирини сулҳ битимини оташкесимни бузаётганлигини аниқлай олишмади. 

2016 йил апрел ойида бўлиб ўтган чегара тўқнашувлари, жорий йилнинг сентябр ойи ва июл ойида юз берган тўқнашувларни оташкесимни тўхтатиш қоидаларини бузишнинг энг муҳим ҳодисаларидан деб талқин этиш мумкин. 

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Минск гуруҳи

Бироқ, ҳозирги шароитда Озарбойжон республикасининг миллий парламенти жорий тўқнашувларнинг бир томони сифатида, жума куни 2 октябрда ўтказилган  йиғилишда ишғолий минтақалар тўлиқ озод этгунига қадар уруш давом этади деб таъкидлади. Аммо бунга қарамай экспертлар бу масала бўйича турлича фикр билдиришди.

Масалан, Финландия ташқи сиёсат институти катта ходими Арманистон ва Озарбойжон Республикаси ўртасида бўлиб ўтаётган тўқнашувларни ўта хавфли ва хавотирланадиган тўқнашув деб тавсиф этиб, бу икки мамлакат катта уруш арафасида тўрибди ва фронтдаги вазъият жуда оғирдир,-деб айтди.    

Финландия ташқи сиёсат институти катта ходими Тони Аларанта шунингдек, "ушбу тўқнашувларга икки мамлакатнинг ички сиёсатидаги баъзи омиллар ҳам алоқадор кўринади ва иккала мамлакат ҳам ўз халқига кучли раҳбар ва етакчига эга эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бундай шароитда икки томон тўқнашувларга шиддат бериб, чегараларнинг икки томонида ноҳарбийлар ҳалок бўлаётганига иддао қилиб, бир-бирини душманлик қилишда айбламоқда. Ҳолбуки, эҳтимол бу урушнинг натижаси чегара минтақаларидаги бошқа айрим аҳолининг оворагарчиликка юзмаюз бўлишларига имконият тўғдириши мумкин."

Кавказ минтақаси стратегия нуқтаи назаридан минтақада шимол-жануб ва шарқ-ғарбни боғловчи минтақа саналади. Каспий денгизида энергетика ресурслари  ҳамда Европага энергетикани етказиб бериш йўллари каби табиий манбаларнинг мавжудлиги ушбу минтақадаги стратегик аҳамиятни янада оширади. Шунинг учун Кавказ минтақаси тарих давомида минтақа ва минтақадан ташқари катта қудратларнинг рақобат қилиш маҳаллига айланган. Бундай вазъиятда Совет Иттифоқи даврида чегараларни сунъий равишда белгилаш Қорабоғ моликияти юзасидан келиб чиққан муноқашаларнинг энг муҳим далел шаклланди.  

Минск гуруҳи раҳбарлари озар-арман можаросига барҳам бера олмасликларини исботлаганлари сабабли кўплаб мутахассислар томонларни тўқнашувни охирга етказишга чақириш Эрон ва Туркиядан кўмак олишни зарурий ва инкор этиб бўлмайдиган ишдир деб билишади. 

Ёрлиқ