Қишмдаги  Намакдон ғори
(last modified Sun, 15 Nov 2020 13:26:34 GMT )
ноябр 15, 2020 18:26 Asia/Tashkent
  • Қишмдаги  Намакдон ғори

Ана шундай нодир табиат ҳодисаларидан бири жаҳоннинг энг узун тузли ғори -- Қишмдаги  Намакдон ғори  ҳисобланади. Ушбу ажойиб ҳодиса ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Ҳурмузгон - Эроннинг жанубий вилоятларидан бири бўлиб, у Ҳурмуз бўғозининг шимолида жойлашган. Ушбу вилоятда кўплаб диққатга сазовор жойлар мавжуд, аммо   вилоят ҳудудидаги ороллардан бири бўлмиш Қишмда  ноёб гўзаллик мажмуаларини учратиш мумкин. Ана шундай нодир табиат ҳодисаларидан бири жаҳоннинг энг узун тузли ғори -- Қишмдаги  Намакдон ғори  ҳисобланади. Ушбу ажойиб ҳодиса ҳақида кўпроқ билиш учун бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Намакдон ғори  Қишм оролининг энг гўзал табиий диққатга сазовор жойларидан биридир. Ушбу ғор Қишм шаҳридан 90 км узоқликда ва денгиз сатҳидан 237 метр баландликда жойлашган. Қишм Намакдон ғорининг тарихи  мутахассисларнинг фикрича   500 миллион йилга бориб тақалади. Ғорда ҳосил бўлган ранг-баранг тузли қатламларнинг ҳар бири ўн минглаб ёшда. Ғор 1998 йилда Чехиялик  геология муҳандислари томонидан Шероз университети донишмандлари билан ҳамкорликда кашф этилган.  Мутахасислар тадқиқот давомида 6600 метргача ғорнинг ичкарисига кириб боришди. Аммо бу масофа   ғорнинг инсон қадами етган жойи бӯлиб, унинг бутун узунлиги ҳалигача  маълум эмас.

Қишмдаги  Намакдон ғори

Ушбу ғор уч  яланғоч эркак (Cave of three nudes ) ғори деб аталишини билиш сиз учун қизиқарли туюлиши мумкин.  Бундай номланишнинг сабаби ғорни текширувчи тадқиқотчилар ӯтиши қийин бӯлган ҳудудлардан ӯтиш ва тузли шӯр сувли кӯлмаклардан кечиш учун кийимларини ечиб киришга мажбур бӯлганлар. Ғорни ӯрганиш лойиҳаси жараёнида чехиялик муҳандислар 16 та туз гумбазини кӯздан кечириб,  60 дан ортиқ ғорни кашф этдилар,  шунингдек,  30 та ғорнинг  харитасини чизишга муваффақ бӯлишди. Улар  Намакдон ғорини туз гумбазлари ва туз ғорларини ӯз ичига олган энг жозибали ва ажабланарли ғор сифатида қайд қилишди. Намакдан ғори лойиҳасининг кашф этилиши, ҳужжатлаштирилиши  ва жаҳонга танитилиши туфайли 2006 йилда Қишм оролининг бир қисми Қишм Гео Парки дея эълон қилинди ва ЮНЕСКО  томонидан  рўйхатга олинди.

Қишм Туз гумбази оролнинг ғарбий қисмида жойлашган. Бу тоғнинг танасидаги  тузли оқ чизиқлар узоқдан дилкаш бир манзара сифатида кӯзга ташланади. Туз гумбазининг жанубий қисмида баландлиги 20 метргача бӯлган жуда чиройли ва ажойиб туз ғорлари  мавжуд. Ғорларнинг сақфи  вақт ўтиши билан сувнинг таъсири  туфайли шаклини ўзгартирадиган кўплаб қандиллар билан қопланган. Чиройли ва ғалати туз ғорлари орасида бутун йил давомида   шўр булоқ шаклида оқадиган доимий ер ости сувлари мавжуд бўлиб, улар жуда чиройли ва ажойиб манзарани жилвалантирадилар. Ушбу булоқ йил бўйи оқади.Бу булоқнинг асоси қизил рангга эга ва унда Ахра лойининг (ўтга чидамли тупроқ) чўкиндиларини кўришингиз мумкин.

Қишмдаги  Намакдон ғори

Ушбу минтақада  ҳосил бўлган чўкиндилар таркибида темир оксиди бирикмалари ҳам мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, узоқ ўтмишда тузлар ер юзида қатлам сифатида чӯкиб қолган.Ушбу туз қатламлари вақт ўтиши билан тузнинг хусусиятлари ва зичлиги каби турли хил илмий сабабларга кўра юқори қатламлардаги тошларни суриб, юқори қатламларга етиб борган.   Қишмдаги  Намакдон ғори   ҳам худди шу тарзда вужудга келган .

Қишмдаги  Намакдон ғори

Қишмдаги  Намакдон ғори аҳамиятли бўлишининг яна бир муҳим сабаби бу ғордаги тузларнинг доривор хусусиятларига боғлиқ.Турли хил тадқиқотлар натижаларидан маълум бӯлишича, ушбу ғорнинг туз бирикмаларида магний мавжуд, шунинг учун ушбу ғордан қазиб олинган  тузлар тиббий мақсадлар учун жуда фойдали. Баъзи тадқиқотчилар ғор ҳавосидан нафас олиш ҳам аллергия ва астмани енгиллаштиради, дейишади.

Қишмдаги  Намакдон ғори

Ушбу ажойиб ғорга ташриф буюришнинг энг яхши мавсуми - кузнинг бошидан баҳорнинг бошигача. Бу вақтда об-ҳаво юмшоқ ва ёқимли бўлиб, қуёш иссиқлиги сизни безовта қилмайди. Қишм об-ҳавоси қиш мавсумида ёқимли бўлиб, диққатга сазовор жойларни кўриш сиз учун зерикарли бўлмайди. Аммо эътибор беринг, ғор ичида шўр кўллар ва ӯтиши  қийин қисмлар мавжудлиги сабабли, ғорга таниш йӯл бошловчи  билан биргаликда саёҳат қилиш мақсадга мувофиқ. Ушбу ғорнинг ичида, айниқса унинг чуқурлигида ёруғлик етарли эмас. Шу сабабли кристалли тузли сталактитларни ҳамда турли хил шаклларда мармар ва биллур қандиллар билан қопланган туз ғори  сақфининг бутун гӯзаллигини мушоҳада  қилиш  учун  юқори қувватга эга фонар керак бӯлади.