ноябр 23, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Анкара ва Арабистон ўртасидаги кескинликлар шиддат олмоқда
    Анкара ва Арабистон ўртасидаги кескинликлар шиддат олмоқда

Ўзаро айбловлар билан Саъудия Арабистони билан Туркия ўртасидаги бир неча йиллик кескинликлар кундан кунга кенг шиддат олмоқда.

Шу муносабат билан Туркиянинг тараққиёт ва адолат ҳоким партиясининг расмий органи бўлмиш Анкарада чоп этиладиган Бани Шафақ газетаси "Бин Салмон қотил ва жаллод" номи остида нашр этган мақоласи билан икки мамлакат ўртасидаги кескинликларни янада шиддат берди. Бу мақола Арабистоннинг ахборот воситалари ва сиёсий доираларида кенг инъикос этилди. Анкара давлатининг гижгижлантирувчи ҳаракатига Риёз ҳукуматининг салбий аксиламал кўрсатишини эътиборга олган ҳолда, айтиш мумкинки бундай сайъ-ҳаракатлар икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни бўҳрон остонасига ҳам олиб келиши мумкин. 

Ражаб Тайиб Эрдўғон ва Муҳаммад бин Салмон 

Саъудия режимига тегишли ОАВ Туркияда ҳоким бўлган расмий органнинг айбловларига жиддий аксиламал кўрсатган бўлсада, аммо ўтган йиллардаги тажриба шуни кўрсатадики, Риёз давлатининг расмийлари асосан ушбу айбловларга эҳтиётлик билан муносабат билдиришади. Айниқса ҳозирги шароитда сионистик режим билан омуносабатларни нармаллаштириш ва Риёзда G-20 гуруҳи раҳбарларининг йиғилишини ўтказиш мавзўси бу масалада сезгирликни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ соя остида қуйган. Бунга қўшимча Саъудия подшоси Малик Салмоннинг айтишларича икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида телефон орқали Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон билан қитлган телефон орқали сўҳбати жараёнида Анкара билан алоқалар масаласида Риёз ҳукуматининг орқага чикингани кўрсатди. Ҳақиқатан ҳам, Риёз ва Анкара алоқалари янада кескинлашиши билан Туркия ОАВ Саъудия подшосига қарши доим қаттиқ ҳужум қилмоқда. Бунга қарши Риёз ОАВ сукут сайламоқда. Бунга қарамай саъудия Арабистони савдо палатаси раиси Ажалон Ал-Ажалон Туркия таварларини эмбарго қилишни талаб қилиши билан катта жанжални келтириб чиқарди. 

Ал-Ажалон ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "туризм,инвестиция ва импорт қилишдан қатъий назар ҳар бир саъудиялик ишбилармон ва истеъмолчининг масъулияти Туркия ҳукуматининг бизнинг раҳбарларимизга нисбатан доимий душманлигига жавобандир".

Туркия ва Аракбистон ўртасидаги кискинликлар давом этмоқда

У Туркиянинг импорт қиладиган таварларига эмбарго қуйишнинг сабабини саъудиялик фуқаролар ва юқори мартабали расмийларига қарши Туркиянинг душманона муносабатидадир деб эълон қилди. Бироқ, Риёз расмийлари Арабистоннинг савдо палатасининг раиси бу мамлакатда нодавлат мансаб ҳисобланалди ва Риёз ҳукумати Ройтерз ахборот агентлигига жавоб қайтаришда Ал-Ажалон позициясини инкор этди. Саъудия Арабистони режимининг медиа идораси "биз халқаро савдо ва инвестициялар ҳамда эркин савдо бўйича келишувларга содиқмиз",-деб айтди.

Шу муносабат билан Туркиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Фарос Уғлу Саъудия режими савдо палатасининг охирги сайъ-ҳаракатлари сабабли икки мамлакат ўртасидаги сиёсий бўҳроннинг эҳтимолий шаклланиши ҳақида "менинг фикримча бу масала фақат аниқ ва бир доирада чекланган бир бўҳрондир. Чунки Арабистон Туркияни ўз ичига олган муҳим мувозанатларга эга ва содир бўладиган воқеалар иқтисодиёт ва оммавий ахборот воситалар доирасида боқий қолади."

Арабистон Туркия таварларини санкция қилишни талаб этди 

Ҳар ҳолда, ҳозирги шароитда шундай назарга ташланадиким, Саъудия раҳбарлари G-20 келаси йиғилишида дунёнинг етакчи шахсиятлари иштироки орқали саммитнинг сатҳини ошириш мақсадида иложи борича Риёз режимини аёллар ҳуқуқлари ва инсон ҳуқуқларини поймол этишда айбланган Арабистоннинг ички ва ташқи мухолифларининг эътирозлари ва ҳужумларининг тасирини камайтиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

Арабистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар Истанбулда 2018 йили Саъудия режимининг мухолифи Жамол қошиқчини қатл этилиши ва Анкара раҳбарларининг ўз касбдошларига айбловлар эълон қилганларидан сўнг, бу икки мамлакат ўртасидаги алоқалар хироалашиб қолди. Туркия раҳбарларининг айбловларига жавобан Саъудия Арабистони бир неча бор Туркияга сафар қилиш ва Туркиядаги туризм билан курашишга уриниш тўғрисида огоҳлантиришларга чегараланиб қолди.   

Умуман олганда, Туркия ва Саъудия Арабистони ўртасидаги алоқалар Анкара ва Риёз расмийларининг ўзаро айбловлари ва таҳдидлари туфайли кескин ёмонлашмоқда. Вазъиятнинг шундай давом этишининг назарга олган ҳолда айтиш мумкинки Арабистон билан Туркиянинг алоқаси яхшиланиши қийин. Ҳолбуки, Арабистон томонидан Туркия таварларини санкция қилиш ушбу мамлакатнинг иқтисодиётига жиддий зарба бериши ҳам мумкин.

 

Ёрлиқ