Американинг тиббий ва дори-дармонлар санкциядан озод этилгини ҳақидаги ёлғон иддаолари
(last modified Wed, 09 Dec 2020 11:06:54 GMT )
декабр 09, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Американинг тиббий ва дори-дармонлар санкциядан озод этилгини ҳақидаги ёлғон иддаолари

Америка 2018 йил май ойида Баржом ядровий келишувидан бир томонлама чиқишидан сўнг, максимал даражада босим ўтказиш механизми доирасида Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши санкцияларни кучайтириб, Эронда коронавируснинг кенг кўламда тарқалишига қарамай ноинсоний ушбу санкцияларни кучайтиришни давом эттирмоқда.

Ақш молия вазирлигининг Эрон билан гуманитар муносабатларни санкциялардан озод қилиш тўғрисидаги баёнотлари Вашингтоннинг бу борадаги амалидан анча фарқ қилсада, Америка федерал ушбу ташкилоти ўз баёнотида чет эл банклари фармацевтика воситалари ва дори-дармон соҳасида Эрон билан муомала қилишлари учун жаримага тортилмайди,-деб иддао қилди.

Америка молия вазирлигининг ёлғон иддаолари амалда Эрон халқига нисбатан Вашингтоннинг ноинсоний сайъ-ҳаракатини оқлаш учун Вашингтоннинг амалга оширган сайъ-ҳаракатидир.

Бундан олдин Эрон Марказий Банкининг бош директори Абдунносир Ҳимматий Инстаграмм саҳифасида бир паём ёзиб, коронавирус ваксинасини сотиб олиш йўлида валютани жўнатишига Американинг тўсиқлик қилишига ишора этиб, бу сайъ-ҳаракатни танқид қилган эди.  Ҳимматийнинг ёзишича, ЖССТ  расмий рухсати билан коронавирус ваксинаси сотиб олиш назарга олинганига қарамай, ҳалигача керакли валюта маблағини тўлаш ёки жўнатиш Америка давлатининг ноинсоний санкциялари  ва OFAC лицензиясини олиш зарурати сабабли турли монеалар билан юзмаюз бўлган.

Эрон Марказий Банкининг бош директори Абдунносир Ҳимматий

Бошқа мамлакатлар ҳатто Америка Конгрессининг бир қатор намояндаларининг талабларига қарамай, Трамп давлати коронавирус пандемияси даврида Эрон халқига қарши максимал даражада босим ўтказиш ва Эронга қарши душманона мақсадларини амалда татбиқ этиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Коронавирус билан қарши курашиш учун Эрон қудратига АҚШ санкцияларининг салбий тасирини халқаро ва эронлик расмийларнинг танқид қилишларидан кейин Америка Конгрессининг 30 нафар аъзоси Эронга қарши санкцияларни камайтиришни сўради. Бунга қарамай Трамп давлати ҳалигача бу талабларга аҳамият қарамаяпти. 

Трамп давлати озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари каби гуманитар таварларни муомала қилиш Эронга қарши санкциялар рўйхатига кирмайди деб иддао қилишига қарамай амалда Эрон озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари эҳтиёжларни таминлаш учун банк очишга тўсиқлик қилмоқда. Бу масала ҳатто инсон ҳуқуқлари расмийларининг танқидига учрамоқда. 

БМТ-нинг махсус ҳисоботчиси Алина Доухан

БМТ-нинг махсус ҳисоботчиси Алина Доухан инсон ҳуқуқларидан баҳраманд бўлиш йўлида бир ёқлама ёндошув ва зўравонлик сайъ-ҳаракатларнинг салбий оқибатлари ҳақида "Америка Эронга нафас бериш тажҳизотларни жўнатмоқчи бўлган компанияларни санкциялар рўйхатига киритди,-деб айтди. 

Шунингдек, Американинг жорий этган охирги санкциялари, шу жумладан ўтган вақтдан ҳам инсонпарварлик ва асосий таварларни таминлашни оғирлаштирган Эрон молиявий муассасалари ва банкларига санкция жорий этиши инсонятга қарши содир этилган жиноят намунасидир. 

Америкалик журналист Эрбин Гунингхамнинг айтишича, Америка ташқи ишлар вазири Майк Пампео Эрон учун гуманитар таварлар ва дори-дармон воситаларини экспорт қилиш учун чекловлар мавжуд эмас деб иддао қилди. Бироқ, амалда эса Америка томонидан жорий этилган чекловлар ва янги санкциялар Эрон билан тижорат қилиш учун Ғарб компанияларининг мойиллик зоҳир этмасликлари сабабига айланган. 

Коронавирус пандемияси шароитида Эронга қарши Америка золимона санкцияларининг давом этиши ва коронавирус билан қарши курашишда зарурий тажҳизот ва воситаларни таминлаш заминида Вашингтон томонидан турли чекловларни жорий этиши эндиликда Эроннинг соғлиқни сақлаш тизимига Американинг максимал даражада босим ўтказиш мавзўси баён этилмоқда. Ҳозирги шароитда Трамп давлати амалда Эрон халқига қарши "иқтисодий терроризм" қаторида "тиббий терроризми"-ни жорий этмоқда ва бу жараённи давом эттириш билан инсониятга қарши жиноят содир этмоқда.