Эрон дунёда "яшил олтин"(ёнғоқ)ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда туради (фотожамланма)
Эрон ёнғоқ ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги энг яхши мамлакатлардан бири бўлиб, Хитой ва АҚШ-дан сўнг ёнғоқ ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринни эгаллайди ва ёнғоқни экиш бўйича ҳам иккинчи ўринни эгаллайди. Бу эса ёнғоқ экспорти даромад келтирадиган кучли ва юқори салоҳият сифатида қаралиши керак.
Эрон ёнғоқлари 30 мамлакатга экспорт қилигади. Уларнинг энг муҳими Туркия шунингдек Буюк Британия ва германия каби қўшни давлатлардир. Ёнғоқ Эроннинг 30 вилоятида етиштирилади ва Кирмон, Кирмоншоҳ, Ҳамадон, Луристон, Хуросони Разавий, Чаҳор-Маҳол Бахтиёрий, Шарқий, ғарбий ва марказий Озарбойжон, Каҳгулия ва Буер-Аҳмад вилоятларида ушбу маҳсулотни ишлаб чиқаришда энг юқори имкониятларга эга.
Ёнғоқ экспорти тарихи 1301 йилда, Европа давлатлари Эрон ёнғоғининг биринчи импортчилари қаторида бўлган даврда бошланган.Эрон ёнғоқ ишлаб чиқаришда учинчи, дунёда эса ёнғоқ экспорти бўйича бешинч ўринни эгаллайди. Эроннинг ёнғоқ экспорти асосан Ўрта Шарқ мамлакатларига тўғри келади. Эрон ёнғоғининг асосий харидорларидан бири Ироқ ва Бирлашган Араб Амирликларидир.