Трамп иккинчи импичмент арафасида
Америка тарихида биринчи марта бир президент ўзининг президентлик даврида иккинчи марта импичментга юзмаюз бўлмоқда.
Америка президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари 6 январ куни Конгресс биносига бостириб кирганлари пайида ғазабланган демократлар Трампнинг қайта импичменти лойиҳасини илгари суришди. Эҳтимол чоршанба куни Вакиллар палатасида овозга қуйиладиган бу лойиҳа Америка президентига бир нечита оғир айбловлар эълон қилинган. Булар ғалаёнга чақириш, Конгресс биносига қарши ноқонуний сайъ-ҳаракат қилишга тарғиб этиш ва Америка давлат муассасалари ва хавфсизлигига қарши таҳдид қилишдин иборатдир.
Бу айбловларнинг ҳар бири Сенатда тасдиқланса, Дональд Трампнинг президентлик вазифасидан четлантириш ва ҳатто қамоққ маҳкум этилиши сабабига айланиши мумкин.
АҚШ пойтахтида содир бўлган ҳодиса Қўшма Штатларга қарши Трамп томонидан қўзғатилган исьён эди. Бу президент бир кун ҳам ўз лавозимига қолиши мумкин эмас"-деб демократик озчиликлар лидери демократ сенатор Чак Шуммер.
Бироқ, аксариятни ташкил этувчи Сенатдаги жумҳурийчилар уларнинг партиядошлари бўлган президент президентлик даврида, айниқса унинг фаолиятига фақатгина 11 кун қолган вақтда иккинчи марта импичмент, муҳокама этиш ва ўз лавозимидан четлантирилишига ижозат бермасалар керак. Улар айни пайтда Американинг ҳозирги кескин вазъиятида Америка президентини истеъфога чиқариш ва уни муҳокама этиш жараёнини бошлаш янги тартибсизликлар ва қузғалонлар юзага келишидан хавотирланишмоқда.
Жумҳурийчилар партиясидан сенатор Линдси Грохам бундай шароитда Конгрессда Трампнинг импичментини кўриб чиқиш мамлакатдаги ихтилофлар ва тафриқаларни янада кучайтиради ва президентлик институтипни заифлантиради,-деб айтди.
Бу сўзлар Грохам Вашингтон аэропорти терминалидан ўтаётганда Трамп тарафдорлари томонидан шу қадар қаттиқ танқид қилинганидан сўнг сўнг айтилдиким, собиқ Трампни қўллаб-қувватлаган республикачи сенаторни ғазабланган оломон ичидан полиция эскортлари олиб чиқиб кетишди. Трамп тарафдорлари чоршанба куни эътирозчилар Конгресс биносига ҳужум қилганларидан сўнг "Энди етарли, Жо Бойден Қўшма Штатларнинг сайланган президентидир" деб айтганидан кейин Гохамдан ғазабланишди.
Шунинг учун Трамп Сенатдаги суд жараёнининг бошланиши республикачилар сенаторларининг Трамп сингари 2020 йил ноябр ойидаги президентлик сайловларида фирибгарлик бўлган деб ҳисоблайдиган америкалик сайловчилар позициясига қанчалик зарар етказишини кутиш мумкин.
Бироқ, демократлар Американинг кейинги президенти Жо Бойденнинг иннагурациясига иштирок этмаслиги ҳақида хабар берганидан сўнг, Трампни таҳқирлаб Оқ Уйдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Трамп шунингдек Твиттер саҳифаси тўлиқ ёпилганидан олдин ўз саҳифасида ёзган паёмларида президентлик сайловларида овоз берувчи 75 миллион сайловчига раҳбарлик қилиш учун сайъ-ҳаракат қилишга ишорат этади. Бу ишора камида келаси тўрт йил давомида давлатни бошқарадиган ва икки йил ичида улар оралиқ Конгресс сайловларига дуч келадиган демократлар ўртасида хавотирланишни вужудга келтирди. Шунинг учун Трампни тинчлантириш ва яккалантириб қуйиш келаси ойларда демократларнинг асосий вазифаларидан бири саналади. Бу жараён агар Сенатда президентни муҳокама этиш ва уни президентлик лавозимидан четлантириш билан тугалса, унда демкоратлар учун яхши бўлади.