Америка дипломатияга қайтиши ваъдами ёки амалдами?
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i57978
Америка президенти Жо Бойден Америка ташқи ишлар вазирлиги биносида ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсати ҳақида қилган илк суханронлигида Америка дипломатияга қайтишидан хабар берди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
феврал 06, 2021 15:14 Asia/Tashkent
  • Америка дипломатияга қайтиши ваъдами ёки амалдами?

Америка президенти Жо Бойден Америка ташқи ишлар вазирлиги биносида ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсати ҳақида қилган илк суханронлигида Америка дипломатияга қайтишидан хабар берди.

Америка президенти Жо Бойден "Америка яна қайтди ва биз авторитар тузумга қарши турамиз"-деб айтди. 

Америка президенти иқлимнинг ўзгариши, Яман урушидан бошлаб Россия, Хитой ва Европа мамлакатлари билан муносабатлар ҳамда Миянмардаги давлат тунтарувигача бўлган ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсатига тегишли турлича мавзўлар ҳақида сўз юритди. 

Америка президенти Жо Бойден 

Жо Бойден президентлиги бошланишидан икки ҳафта ўтиши сабабли унинг маъмуриятининг хорижий сиёсатлари ҳақида фикр билдиришнинг имкони йўқ. Бироқ, Америка дипломатиясининг камида сўнгги ярим асрлик тарихига назар тайлайдиган бўлсак, унинг ташқи сиёсати ҳукуматлар ўзгариши билан ўзгармайдиган қатъий принциплар ва асосларга қараб амал қилиши аниқ; ушбу тамоюлларга халқаро тизим устидан гегемонликни сақлаб қолиш, Америка компанияларининг иқтисодий манфаатларини таминлаш, Америка қадриятларини тарғиб қилиш, иттифоқдош ҳукуматларни қўллаб-қувватлаш, рақиб ҳукуматлар билан рақобатлашиш ва душман ҳукуматларига қарши уруш олиб бориш киради. 

Бунга қўшимча, ўтмиш тажрибаси шуни кўрсатадики, АҚШ президентлари президентликнинг биринчи кунларида жозибали ваъдалар беришади, аммо вақт ўтиши билан улар ўз ваъдаларини унитишади ёки тизимли қаршилик уларнинг бажарилишига халақит беради. 

IАмерика президенти Жо Бойденнинг нутқ сўзлаши 

Барак Обаманинг Оқ Уйга ташрифининг биринчи кунида  Гуантанама қомоқхонасини бир йил ичида ёпиш тўрисидаги фармонни имзолаши ҳақида ваъда бергани бунга энг ёрқин мисол бўла олади. Аммо саккиз йилдан кейин Барак Обама Оқ Уйни тарк этганида, қамоқхона ҳали ҳам ўз фаолиятини давом этираётган эди. Трамп бир неча бор АҚШ-нинг чексиз урушларини тугатишга ваъда берган ва ҳатто АҚШ қўшинларини Сурия ва Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисида фармон имзолади, аммо бу ваъдалар амалга ошмади. 

Жо Бойден маъмурияти АҚШ ва Саъудия Арабистони муносабатларини кўриб чиқади 

Энди Бойденга ташқи сиёсат арсасида ваъда бериш навбати етиб келди; бу ваъдалар иттифоқчилар билан дипломатик ҳамкорликларни кучайтириш, рақиблар ва душманлар билан алоқаларни кучайтириш ва Саъудия Арабистони ва Яман каби ҳавзаларда ўзгартириш киритиш учун интилиш каби ваъдаларни ўз ичига олади. 

Бироқ, халқаро тизимнинг мураккаблиги ва Қўшма Штатларнинг ўз иродасини бошқаларга юклаш қобилиятининг пасайиши туфайли АҚШ-нинг амалдаги президентининг тўрт йил президентлиги давомида бундай мақсадларга эришиши кўзга ташланмайди. 

Вашингтон Экзаминер (Washington Examiner)  нашриясида Бонни Кристиан шундай ёзади: "Америка ташқи ишлар вазири Антони Блинкеннинг фикрига кўра, Америка турли халқаро масалаларда ўз раҳбарлигини сақлаб қолиши керак. Бу ўнлаб ташқи сиёсий мувафаққиятсизликка олиб келган асосий стратегик  хатодир. Бундай қараш АҚШ кучининг имкониятлари ва чекловлари билан фахрланишдан келиб чиқади."