Боку ва Ереван ўртасида тинчлик битимининг бажарилиши бўйича давом этаётган зиддиятлар
(last modified Mon, 08 Feb 2021 11:15:58 GMT )
феврал 08, 2021 16:15 Asia/Tashkent
  • Боку ва Ереван ўртасида тинчлик битимининг бажарилиши бўйича давом этаётган зиддиятлар

Россиянинг воситачилиги билан арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида тинчлик шартномасининг имзоланиши икки томон ўртасида оташкесим эълон қилиниши сабабига айланди, аммо икки томоннинг айрим ҳаракатлари Тоғли Қорабоғ муноқашасининг иккинчи маротаба бошланиши хавфини кучайтирмоқда.

Россия давлати тьўқнашатёган икки томонга огоҳлантириш бериш билан 10 банддан иборат бўлган Қорабоғ тинччлик шартномаси баробарида аниқ позиция олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ўртада Арманистон халқининг босим остида қолган Ереван давлати Тоғли Қорабоғ бўйича тинчлик келишувининг айрим бандларига эътироз қилмоқда. Бундан шароитда Туркия ва Озарбайжон Республикаси қуролли кучлари ҳарбий тайёргарликни кенгайтириш ва уни муҳофазат қилиш мақсадида Туркиянинг шимол-шарқида қўшма ҳарбий машқлар ўтказди. туркия Мудофаа вазирлиги бу ҳақда бир эъломия нашр этиб, "Қиш-2020" номи остида Туркия ва Озарбайжон Республикасининг қўшма ҳарбий машғулотлари феврал ойининг бошида ушбу мамлакатнинг шимол-шарқида жойлашган Қарс вилоятида бошланади ва милодий феврал ойининг 12 кунигача давом этади,-деб ёзди.  

Туркия ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳарбий машқлар 

Озарбайжон Республикаси ва Туркия ўртасидаги алоқалар, айниқса ҳарбий соҳада кенгайиб бормоқда ва томонлар ҳарбий ҳамкорликларни турли шаклда, шу жумладан қўшма машғулотлар ўтказишда давом эттирмоқдалар. 

Бу эса Арманистон ташвишларини янада кучайтирмоқда. Хусусан Арманистон бош вазири Азарбайжон Республикаси билан тинчлик битимини ўз давлатининг ҳарбий қудратининг заифлиги сабабли қабул қилишга мажбур бўлганлиги айтилмоқда. 

Табиийки, бу ҳолат Арманистонни салбий ва кутилмаган аксиламал кўрсатишга мажбур қилиши мумкин.

Россиянинг таниқли ҳарбий эксперти Паул Флегенҳауер

Шу муносабат билан Россиянинг таниқли ҳарбий эксперти Паул Флегенҳауер Озарбайжон Республикаси армиясининг замонавий қурол-яроқ билан жиҳозланганлигини санаб ўтадиган мақоласида шундай ёзган эди : "Арманистон тинчлик келишувини қабул қилишга мажбур бўлди. Арманийларнинг ҳарбий техника билан боғлиқ вазъиятини ўзгартиришнинг ягона йўли Россиядан янги қурол сотиб олишдир. Бу эса Арманистоннинг Россияга тобора кўпроқ душман бўлишига боғлиқ бўлади."

Ушбу ҳақиқат ва баъзи бир долзарб муаммоларга қарамай Илҳом Алиев ҳукумати Арманистон билан Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасини амалга оширишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Бошқа нарсалар қаторида, Ереван расмийларининг норозиликлари шуни кўрсатадики, Арманистон раҳбарлари ушбу мамлакат бош вазири, Озарбайжон Республикаси президенти ва Россия президенти томонидан Москвада ўтган 9-ноябр ойида имзоланган Тоғли Қорабоғ тинчлик битимининг баъзи бандлари билан рози эмаслар.  

Тоғли Қорабоғ тинчлик келишуви 

Шу сабабли Озарбойжон Республикасининг Туркия билан қўшма ҳарбий машғулотларини ўтказиш Илҳом Алиев ҳукуматини катта ҳарбийлаштиришга олиб бориш билан бир қаторда Тоғи Қорабоғ тинчлик шарномасини ижро этиш учун Боку ва Ереван ўртасида мавжуд бўлган озгина ишончни ҳам ўртадан йўқ қилади.  

Шубҳасиз, 10 моддадан иборат Қорабоғ тинчлик келишувини босқичма-босқич ижро этиш ўзаро ишончга эҳтиёж сезади. Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасидаги ўзаро ишончнинг йўқлиги урушаётган томонларни урушни қайта бошлашга ундаши мумкин. Бундай вазъиятда Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ишончсизликни келтириб чиқарадиган ҳаракатлардан воз кечгани маъқулроқдир. 

Ёрлиқ