Ўзбекистон иш юритишда тўлиқ лотин алифбосига ўтиш қарорига келди
Марказий Осиё ҳукуматлари рус тилини ўқув марказлари ва кундалик сўҳбат тилидан олиб ташлаш бўйича ҳаракат қилмоқда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукумати 2023 йил бошига қадар ўзбек тилини рус кирил алифбосидан бутунлай ажратиш ва лотин алифбосидан фойдаланиш ниятида эканлигини эълон қилди. Ўзбекистон адлия вазирлиги баёнот берди: Тошкент ҳукумати режа бўйича сана белгилаб, бу лойиҳани бажариш жадвалини тасдиқлади.
Илгари, Марказий Осиё, Жанубий Кавказ, Шарқий ва Марказий Европа республикалари фамилиядаги рус қўмчаси рус тили ёзувини йўқ қилишни кун тартибига қуйган эдилар.
Шу масалада ушбу минтақалардаги баъзи мамлакатлар рус ёзуви ва тилидан фойдаланмаслик тўғрисида ўз қарорини эълон қилганларидан сўнг, ўз позицияларидан қайтиб яна бир бор рус ёзуви ва тилидан фойдаланиш масаласини кун тартибига қуйишди. Масалан, Озарбайжон Республикаси Қорабоғ урушидан олдин рус тилини ушбу мамлакат оммавий ахборот востилари ва халқнинг гаплашувидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилди.
Аммо бир мунча вақт ўтгач эҳтимол Россия босими остида рус тилидан фойдаланишга қайтди.
Марказий Осиё ва Кавказ бўйича сиёсий эксперт Петр Клометс бу ҳақда "Тоғли Қорабоғдаги сўнгги воқеалар ва Арманистон бош вазирининг Россиядан узоқлашганига бир назар ташлаш билан дарк этиш мумкинки, бу ҳавзадаги мамлакатларнинг Москвадан узоқлашиши Марказий Осиё минтақаси ва Кавказ мамлакатлари учун хавф тўғдириши аниқ," -деб айтди.
Табиийки, рус тили ва ёзувидан фойдаланмаслик Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларини рус маданиятидан узоқлашиш ва ниҳоят мустақил бўлишга ёрдам бериши мумкин. Ҳолбуки, ушбу ҳавзада жолйлашган мамлакатларнинг раҳбарлари 1991 йилда мустақилликка эришганларидан сўнг барча расмий йиғилишларда доим ўзаро рус тилида гапиришади. Бу масала шундан далолат берадиким, ушбу минтақа мамлакатлари хорижий босимлар остида рус тили алифбоси ва тили билан лотин алифбоси ва тилини ўзгартиришга мойиллик зоҳир этишди. Ҳолбуки халқларнинг урф-одатлари мажбурлаш билан ўзгармайди ва бир маданиятнинг тирик қолиши уша халқнинг ҳаёт тарзига боғлиқдир.
Шуни зикр этиш жоизки, Марказий Осиё республикаларида рус тили иккинчи тил сифатида тан олинади. Ҳақиқатан ҳам, Совет Иттифоқининг ёзилмаган қонунларидан бири бошқарув ва сиёсий тизимда юксалишнинг шарт-шароити рус тилини яхши билишдан иборат эди.
Айни пайтда ушбу минтақадаги республикалар географик, иқтисодий, сиёсий ва тил нуқтаи назардан Ғарбдан узоқлашиб қолган. Бунга қўшича, Ўзбекистоннинг рус тили ва алифбосидан воз кечиш қарорига келган мамлакатлар сафига қўшилиш учун олиб бораётган сайъ-ҳаракати Евроосиё иқтисодий Иттифоқни мустаҳкамлаш ва ташкил этиш билан рус тилига бўлган эҳтиёжни янада кенгайтирди.
Бу шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу масала оқилона ёндошиш ва соғлом фикрни талаб қилади ва тил муаммолари сиёсийлаштирилмаслиги кераклиги тобора ортиб бормоқда.
Бу ўртада, шуни таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларидан бири саналади ва миллий ҳукуматга эга бўлиш заруриятига кўпроқ содиқлигини намоён этмоқда.Тарих давомида буюк ҳукумат тузишни истаган ўзбек раҳбарлари баъзида қўшниларига нисбатан даъволар қилишган. Ушбу омилга қўшимча равишда мамлакатнинг этник шароитида ўзбекларнинг устунлиги бу мамлакатда тил бирлигига эришишни осонлаштирди.
Бу ҳақиқатга қарамай шуни таъкидлаш лозимки, ўзбек амалдорлари ўтган йилларда Россия билан алоқалари, иқтисодий ёки сиёсий мулоҳазаларга биноан ўзларининг тил ва алифбо ҳақидаги мақсадларини амалда татбиқ эта олмадилар. Шундай назарга ташланадиким, рус тили ва алифбосидан воз кечиш учун Тошкент давлати яна бир бор монеага юзмаюз бўлиши мумкин. Тошкент ҳукумати қисқа вақт ичида ўзбек жамиятидан рус ёзуви ва тилини йўқ қила олиши эҳтимолдан йироқ эмас.