июн 19, 2021 14:01 Asia/Tashkent
  • Эрон 13-чи президентлик сайловлари; Эрон халқи кенг иштирок этган шукўҳли сайлов

Эроннинг 13 президентлик сайловлари саккинчи президентни сайлаш учун овоз бериш участкаларига халқнинг қизғин ҳузур топишлари ва коронавирус шароитида соғлиқни сақлаш протоколларига риоят қилиш билан ўтказилди.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сайловда 

Овоз бериш жараёни 28 хурдод (18 июн) куни бошланди ва ички ишлар вазирлиги томонидан беш марта овоз бериш вақтини узайтиришдан сўнг бомдод соат 2гача давом этди. 

Ойлар оолдин ОАВ ва сиёсий доиралар диққатига қарор олган бу сайлов халқаро ахборот агентликлари ва ОАВларида кенг кўламда инъикос этилди. 

Дунё ахборот агентликларининг аксарияти, айниқса Рогйтерз, Осушейтед Пресс, СНН, Синхуа ва Спутник ахборот агентликлари президентни сайлаш учун овоз бериш участкаларига Эрон халқининг кенг кўламда ҳузур топишлари ҳақида хабар беришди.  

Ҳақиқат шундаки, жума куни 28 хурдод куни Исломий Инқилобда мангу қоладиган кунлар тарихида катта қаҳрамонлик ҳодисаси рўй берди. 

Жума куни эрталаб соат 7:00 да Имом Хумайний (р.а) ҳусейниясидаги 110 сайёр сайлов участкасида   Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сайлов кунини Эрон халқининг куни деб билдилар ва бугун одамлар ўзларининг овозлари билан мамлакатнинг келгуси йилларидаги умумий тақдири ва вазифасини белгилайдиган асосий омил ҳисобланади. Шунинг учун бу кун халққа тегишлидир.

Эрон халқининг сайловда шукўҳ билан иштирок этишлари 

Жума куни президентлик сайловларда Эрон халқининг кенг кўламда ишитрок этишлари ушбу сўзларга мисол бўла олади. 

Бу ҳузур топиш икки паёмга эгадир:

Биринчи паём бу Эрон халқининг муҳим дамларда чуқур сиёсий чуқур қарашларининг инъикосидир ва ўз вақтида ва тўғри қарор қабул қилиш учун ҳал қилувчи дақиқаларнинг муҳимлигини билишдан иборатдир. 

Эрон халқи ушбу сайловда ўзларининг миллий ва диний мажбуриятларини ҳозирги вазъият ва инфляция, ишсизлик, иқтисодий муаммолар каби кўплаб танқид ва шикоятларга эга бўлган ва ҳозирда ҳам давом этаётган шароитда бажарди. Аммо улар муаммларни ҳал қилиш тўғри сайловларда бўлишини ҳам яхши билишади. Мамлакат ресурсларидан мақбул фойдаланиш учун берилган ваъдаларни пухта режалаштириш ва бажариш ҳам талаб этилади. Тўғри сайлов билан ушбу миллий мақсадга эришишда ёрдам бериш ва мамлакатни юксалиши учун қадам қуйиш мумкин. 

Сайловларда кенг кўламли ҳузур топишнинг бошқа паёми шундан иборатким, такрорлаш Ислом Инқилоби ғалаба қозонишидан кейин ҳар доим халқчилик тузум асосларини мустаҳкамлаган сайловларда қатнашишнинг бир хил принципидир.  

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаганларидек, душманларнинг халқнинг сайловлардаги иштирокини камайтиришга қаратилган тинимсиз сайъ-ҳаракатлари ушбу ҳузур топишнинг иуҳимлиги билан боғлиқдир. 

Халқниннг сакйловларда иштирок этиши ва овоз беришининг самараси бўлган ушбу сайлов диний, миллий бирдамлик ва сиёсий ҳамжиҳатликнинг маъносидадир. Бу сайлов албатта турли салиқалар фаолияти учун майдонни очиб беради ва бир катта ўзгаришнинг нуқтаси бўлиши мумкин. Ўтган сайловларга назар ташлаш сайловларнинг шаффофлиги ва тўғри ўтишининг нишонасини бўлмиш турли сиёсий қарашлар ва салиқаларга эга номзодларни сайлаш ва сайловда иштирок этишни кўрсатади. 

Ҳақиқатан ҳаим сайлов ижтимоий ва сиёсий ҳақ-ҳуқуқдан тўғри фойдаланиш ҳисобланадиким, унинг натижаси мамлакат ва жамият нинг тақдирига тўғридан тўғри тасир етказади. Эрон 38 дан ортиқ сайлов ўтказиш шуни кўрсатадики, ҳар қачонки Эрон сайловларида халқ қизғин иштрок этганида, унинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий тасири ҳам сезиларли даражада бўлган. 

Эроннинг 13чи президентлик сайловлари ҳам ушбу қоидадан мустасно эмас ва мушкулотларни бартараф этиш ва ривож-равнақ топиш учун янада кенги сайъ-ҳаракат олиб бориш, умид қилишнинг сабабига айлайниши мумкин.  

 

Ёрлиқ