июл 06, 2021 14:28 Asia/Tashkent
  • Халқаро сукут сақлаш сояси остида Арабистонда ўлим жазоси ҳукмини содир этиш давом этмоқда

Охирги кунлар давомида хабар манбалари айбдорларнинг боши қилич билан кесиб ташлаш билан Арабистонда ўлим жазосига маҳкум этиш кенгайганидан хабар бермоқда. Ҳолбуки, Ғарб мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар Риёздан катта миқдорда доллар олиши сабабли бундай жиноятларга эътибор қаратмасдан ўзларининг икки стандартли сиёсатлари доирасида, бошқа мамлакатларни танқид қилмоқда.

Шу муносабат билан яқинда "Saudi Lex" веб-сайти Саъудия Арабистонида жорий йилнинг олти ойида (2021) қатл қилинганларнинг сони зтган йилга қараганда кўпайганини аниқлади. Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмон 2017 йилда қудрат бошига келиши замонидан бошлаб ўзининг замонавий чеҳра жилвалантириш ва бу йўлда аёлларга ҳайдовчилик қилишга рухсат бериш каби намойишли ҳаракатларни амалга оширди ва ҳатто ушбу мамлакатда ўлим жазосини кмайтиришга иддао қилди. Аммо кейинчалик юз берган ҳодисалар, шу жумладан Истанбулдадаги бу мамлакатнинг консуллик биносида Арабистонинг мухолиф журналисти Жамол Қошиқчини фожеали тарзда қатл этиш, ижтимоий тармоқлардаги фаолларни қўлга олиш ва уларни ўлим жазосига маҳкум этиш ҳамда саъудиялик шаҳзодаларнинг бир гуруҳини ҳибсга олиш Муҳаммад бин Салмоннинг ҳақиқий чеҳрасини намоён этди. Ҳатто бундай инсониятга зид бўлган чеҳранинг хатти-ҳаракатлари халқаро ташкилотларни ташвишга солмади. 

Саудия Арабистони минтақада "респрессив сиёсат" бўйича биринчи ўринда турибти

Бу доирада инсон ҳуқуқлари бўйича саъудиялик ва европалик ташкилот яқинда, Арабистон расмийлари 2015 йилдан бошлаб 2021 йил апрел ойигача 838 нафарга қарши ўлим жазоси ҳукмини ижрога киритди. Шу ташкилотнинг маълумотига кўра, 2021 йил бошидан бошлаб рўйхатга олинган кўрсатгич шундай хавотирланишни вужудга келтирадиким, ижро этилган ўлим жазоси жорий йилнинг охиригача бир неча бараварга ошиши мумкин,-деб эълон қилди. 

Арабистон шундай бир шароитда мухолиф ва ижтимоий фаолларнинг ўлим жазоси ҳукмини содир этмоқдаким, Ғарб мамлакатлари ва дунё жамоатчилиги Ол-Саъуд режимининг бу хатти-ҳаракатига аксиламал кўрсатмасдан бошқа мамлакатларни танқил қилишга уринади.

 

Саъудия Арабистонида ўлим жазоси кўпаймоқда 

Шунингдек Арабистон ОАВ минтақадаги айрим мамлакатларда намойишчилар билан айрим давлатларнинг муносабатини танқид қилиш ва уларни қоралашга сайъ-ҳаракат қилади. Ҳолбуки, халқаро жамоатчиликнинг сукут сақлашлари билан бирга инсон ҳуқуқларини кузатувчи ташкилот каби айрим бошқа ташкилотлар ҳозиргача бир неча марта Арабистонда инсон ҳуқуқлари фаоллари, эътирозиларни қамоққа ташлаш, қатл этиш ва сўз эркинлигини танқид остига олди. Аммо бу масалада Ол-Саъуднинг қора фаолияти халқаро ҳамжамиятликда, шу жумладан инсон ҳуқуқлари кенгашида кўриб чиқилгани йўқ. Саъудия Арабистони бошқа мамлакатлардаги террористик купорувчиларни ва гурҳларни молиялаштиради ва қуроллантиради ва турли баҳтоналар блилан ҳар қандай ҳарбий ёки ноҳарбийларни осиб ёки отиб ўлдирмоқда. Сўнгги пайтларда Салмон бин Абдулазиз ва Муҳаммад бин Салмонни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида давлат тунтаришини уюштиргани учун Арабистон подшосининг жияни ва Ямандаги Саъудия Арабистони кучларининг бош қўмондони Фаҳд бин Турки бин Абдулазизга қарши ўлим жазоси ҳукмини чиқариш ҳақида нашр этилгани бунга мисол бўла олади. Дарҳақиқат, Саъудия Арабистони валиаҳди ўзининг мухолифларини кичик бир шак-шубҳа ва турли баҳоналар билан жимонан йўқ қилади ва шу муносабат билан яқинда Саъудия Арабистонининг собиқ валиаҳди Муҳаммад бин Ноиф ҳам қаттиқ қойноққа солинган ва у бошқаларнинг ёрдамисиз ҳаракат олмайдиган бўлиб қолгани ҳақида хабар нашр этилди.    

 

Ёрлиқ