БААнинг сионистларга фуқаролик бериш тўғрисидаги сайъ-ҳаракати танқид остига олинмоқда
(last modified Wed, 07 Jul 2021 09:19:43 GMT )
июл 07, 2021 14:19 Asia/Tashkent
  • БААнинг сионистларга фуқаролик бериш тўғрисидаги сайъ-ҳаракати танқид остига олинмоқда

БАА давлати Исроил режими билан ўз муносабатларини мустаҳкамлаш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатлари давомида Исроил режими фуқароларига фуқаролик бериш қарорига келди.

БАА 2020 йил сентаябр ойидан бошлаб Исроил режими билан алоқаларни нормаллаштиришни бошлади. Аморот давлати ўтган 10 ой давомида Исроил режими билан ўз алоқаларини мустаҳкамлаш учун турли сайъ-ҳаракатларни амалга оширдиким, Тель-Авив ва Абу-Дабида элчихона очиш ва Исроил режими ташқи ишлар вазирининг Абу-Дабийга сафар қилиши ушбу муҳим сайъ-ҳаракатлар жумласидандир. Айни пайтда, амалга оширилган бошқа ҳаракатлардан бири бу Исроил режимининг фуқаролари Аморотга ва Аморот фуқаролари эса ишғолий сарзаминларга сафар қилиши эди.   

Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш

Турли оммавий ахборот воситалари БАА ҳукумати ўтган ойлар давомида 5 мингга яқин сионистларга фуқароликни бергани ҳақида хабар берди. Бирлашган Араб Амирликлари ичидаги парда ортидаги янгиликларни нашр этиш билан машҳур бўлган "Emirates Lex" сайти  ўзининг охирги хабарида, ўтган 3 ой давомида беш минг сионистлар БАА фуқаролигини олишди деб эълон қилди. 

Ушбу тадбир Бирлашган Араб Амирликлари томонидан, хусусан Дубай ва Абу Дабидаги инвеститсияларни қоплаш учун амалга оширилди. БАА расмийлари сармоядорлар ва ишбилармонларга БАА фуқаролигини асл фуқаролигидан воз кечмасдан олишга имкон беришди. Дарҳақиқат, БАА фуқаролигини бериш орқали хорижий сармояларни жалб қилишга уринаётганини ва шу сабабли БАА Исроил режими билан муносабатларини нормаллаштиришни бошлади. 

БАА 5 минг сионистга фкқаролик берди 

Бу сайъ-ҳаракат исроилликларнинг истиқболига ҳам юзмаюз бўлди. Чунки улар ўзларининг асл фуқароликларини қўлдан бой бермасдан БАА фуқаролигига ҳам эга бўлишади. Айни пайтда, Аморот фуқаролигини олиш билан бошқа Араб мамлакатларига ҳам сафар қила олади. "Ҳоортес" номли сионистик газета шундай ёзади: "БАА фуқаролигини олиш Абу-Даби билан алоқаларни нормаллаштириш келишуви асосида "исроилликлар" учун имкон яратади. Аморот фуқаролигини олиш фақат Абу-Дабида касбу корни йўлга қуйиш мақсадида исроилликлар учун фурсат яратмайди, балки уларга сафар қилишлари учун ман этилган бошқа мамлакатларга сафар қилиш имконини вужудга келтиради".  

БААнинг бу сайъ-ҳаракати Фаластин исломий ҳаракатнинг аксилмамалига юзмаюз бўлди. 

Фаластин исломий ҳаракат матбуот котиби Торуқ Саламий

Фаластин исломий ҳаракат матбуот котиби Торуқ Саламий сионистларга фуқаролик беришда БААнинг бундай сайъ-ҳаракатини маҳкум этиб, бу ҳаракат БААнинг хоин ва муросага келиувчи режими учун шармандаликдир,-деб айтди. У муросага келган араб режимларини, айниқса сионист душманнинг мағлуб бўлиши ва Фаластин ҳуқуқларини қайтариб олиш учун муқовимат ҳаракатининг қудратини исботлаган Сайфул-Қудс жангидан сўнг ўз ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқишга чақирди. 

Муҳим нуқта шундаки, БАА ҳукуматининг бундай сайъ-ҳаракати билан мухолифат қилиш фақат фаластинликлар билан чегараланиб қолмайди, балки БАА ичкарисида ҳам иморотлик фаоллар ва фуқаролар бу хатти-ҳаракатни танқид қилишмоқда. Чунки бу сайъ-ҳаракат БААнинг демографик тузилишини ўзгартиради.  

Исроил режими билан муносабатларни нормаллаштириш

Ижтимоий тармоқдаги иморотлик фойдаланувчилар ушбу мамлакатнинг асосий фуқаролари оворагарчилик билан юзмаюз бўлган, қамоққа олинган ёки фуқароликдан маҳрум этилаётган бир пайтда, БААда хорижликлар, айниқса "исроилликлар"га махфий тарзда фуқаролик бериш давом этмоқда,-деб ёзишди. 

Бундай сайъ-ҳаракат билан БАА ҳукумати бошқа Форс кўрфазидаги араб давлатлари учун Исроил режими билан муносабатларда намуна бўлишга ҳаракат қилаётганга ўхшайди, аммо бу ҳаракат мухолифлари БААнинг бу ҳаракати унга жиддий маданий ва ижтимоий зарар етказади,-деб фикр билдиришмоқда. 

Ёрлиқ