Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги чегара кескинликлари давом этмоқда
Россия воситачилиги билан Арманистон ва Озарбайжон Республикаси расмийлари ўтган 9 ноябр куни кечқурунда Қорабоғ тинчлик келишувини имзолаган бўлсаларда, аммо яна оташкесим қоидаларини бузиш масаласи минтақа оммавий ахборот воситаларида юритилмоқда.
Шу муносабат билан ОАВ Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ҳарбийлари яна чегара минтақаларида ўзаро тўқнашди,-деб эълон қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги бир баёнот нашр этиб, жума куни туш вақтида Озарбайжон Республикаси кучлари "Яросах" чегара ҳудудида жойлашган арман кучларига қарата ўқ уздилар ва бу мамлакат кучлари ҳам уларнинг ҳужумларига жавоб қайтаришди,-деб эълон қилди.
Оташкесим қоидаларини поймол этиш ҳолатлари асосан Оқдарра, Оғдом, Фузулий, Ходравот мушоҳада этилди.
Шуни зикр этиб ўтиш жоизки, 9 ноябр куни ярим кечасида имзоланган Қорабоғ тинчлик келишувидан бошлаб ҳар куни турли шаклда оташкесим қоидалари бузилиши ортмоқда. Қорабоҳ тинчлик келишуви имзоланганида оташкесим кўп бузилмасди. Аммо замон ўтиши ва Ереван ва Боку ўртасидаги ихтилофларнинг шиддат олиши билан оташкесимни поймол этиш ҳолатлари ҳам ортмоқда.
Бокун ва Ереван ўртасида ўт очишни тўхтатиш бузилишининг асосий сабаби аниқса, вақт ўтиши билан, чет эл ҳукуматларининг аралашуви эканлиги эътибордан четга қолмаслиги керак. Дарҳақиқат, Боку ва Еревандаги хорижий кучларнинг тасири ва чет элликларнинг минтақадаги мустақил ҳукуматлар позициясига тасири тинчлик битимининг бузилишидаги энг муҳим омиллар сифатида қаралмоқда. Масалан, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Тоғли Қарабоғ тинчлик шартномасини имзолашга розилигига қарамай баъзи бир чет эл аралашувлари Арманистонда халқ норозилигига йўл очди ва вақт ўтиши билан билан Ереван расмийлари минтақада манфаатдор мамлакатлар позициялар билан ўзларининг позицияларини мувофиқлаштирмоқда.
Шу муносабат билан Ғарб ҳукумати амалдорларининг Арманистон ва Тоғли Қарабоғ арманларининг позицияларини жиддий қўллаб-қувватлашига ишора этиш мумкин.
Қарабоғнинг иккинчи уруши жараёнида Америка ташқи ишлар собиқ вазири Майк Пампео "Арманистон Озарбайжон Республикасига қарши ўзини муҳофазат эта олишига умидворлик билдирамиз",-деб айтган эди.
Бу изҳорот Қарабоғ арманлари ва Арманистон позициясини Американинг қўллаб-қувватлаши маъносидадир. Қарабоғ тинчлик музокараси имзоланганидан кейин ҳам Франция ва америка расмийларининг расмий эътирозлари ва мухолифатлари шуни кўрсатдики, бу мамлакатлар Қарабоғ тортишувларида бетараф эмаслар.
Франция ва Америка ташқи ишлар вазирлари Қарабоҳ тинчлик шартномаси имзоланганидан сўнг Европа ҳамкорлигива Хавфсизлик ташкилоти Минск гуруҳит президентлари ҳузурисиз имзоланган бу шартномага мухолиф эканликларини эълон қилишди.
Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Ғарб давлатларининг бундай позиция олишларига аксиламал кўрсатишда бир баёнот нашр этиб, Америка давлат котибининг бу сўзлари Тоғли Қарабоғ можаросини ҳал қилишда ЕҲХТ Минск гуруҳи воситачилик гуруҳи раҳбарларининг иккита аъзоси сифатида, Вашингтон ва Парижнинг мавқеи билан тўғри келмайди,-деб эълон қилди.
Экспертлар ўт очишни тўхтатиш қоидаларини бузиш ва Арманистон ва Азарбайжон Республикаси ўртасида авж олган ҳарбий тўқнашувларнинг асосий сабабини бегона ҳукумат ларнинг аралашувида деб билишади.
Бу масала ҳақида халқаро масалалар бўйича эксперт Патрик Саҳокиян шундай деб фикр билдиради: "Қарабоғ минтақасида юз берган охирги тўқнашувлар Туркиянинг дахолат этишидан келиб чиққан. Чунки бу бу малакат Сурия масаласидан кейин турк тилида гаплашадиган иттифоқи тафаккурни ижод этиш пайидадир ва хавфсизлик кучларни жойлаштириш билан Қарабоғни ишғол этишни хоҳлайди."
Шу муносабат билан Арманистон расмийлари ҳам бегоналарнинг аралашувига қарши жиддий позиция олишди.Масалан, Арманистон президенти Арман Саркисян Кавказ жанубида террористик марказини яратишга нисбатан огоҳлантириб Россия ва Эроннинг воситачилик қилишига қарамай арманлар ва озарбайжонликлар ўртасидаги тортишувлар Қарабоғ бўҳронининг мураккаблиги ва мубҳам келажакка эга эканини билдиради,-деб айтганди.
Умуман олганда, кўп манфаатни касб этиш мақсади билан амалга ошираётган бегона кучларнинг аралашуви нафақат Ереван ва Боку манфаатларида эмас, балки Арманистон ва Озарбайжон Республикаси манфаатларига зарар етказади,-деб баҳоланмоқда.
-
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси чегарасидаги кескинликлар
-
Арманистон билан муносабатларни нормаллаштириш учун Озарбайжон Республикасининг шарти