Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи билан Америка ҳамкорлиги янги йўналишлари кашф этилди
Афғонистон ишлари бўйича Россия президентининг вакили Замир Кабулов сешанба куни Валдай сиёсий клубининг йиғилишида (Valdai Discussion Club) йиғилишида, Америка кучлари ва ушбу мамлакатнинг Афғонистондаги иттифоқчилари ИШИД террористик гуруҳи билан алоқада бўлиб, улар билан ҳамкорлик олиб борарди,-деб айтди.
Биз бу кучлар ИШИД террорчилик гуруҳи билан ҳамкорлик қилаётгани тўғрисида Афғонистондан аниқ маълумот олдик,-" деди у ва бундай ҳамкорлик хорижий коалиция кучлари (АҚШ бошчилигида) ва ИШИД ўртасида аллақачон мавжуд бўлганлигига ишонч билдирди.

Замир Кабулов Афғонистон шимолида ИШИДнинг катта гуруҳини қамал қилинишига тўхталиб шундай деди: "Бу террористлар номаълум ва белгисиз вертолётлар билан "Багром ҳарбий базага кўчирилди ва ундан кейин турли минтақаларга тарқатиб юборилди.
У бундай кичик ҳодисалар кўп ва бу кичик ҳодисаларни бир мажмўада кўриб чиқсангиз, умумий бир хулосага келишингиз мумкин.,-деб таъкидлади. Россиянинг юқори лавозимли ушбу расмийси Америка Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳига умумий режа доирасида ҳамкорлик қилган ва ёрдам берган деган хулосага келмоқчи. Ҳақиқатан ҳам Американинг Афғонистонда ҳарбий ҳузур топиши сўнгги йилларда Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг шаклланиши ва фаолиятларининг кенгайиши билан бирга кечмоқда. Москва бир неча марта ИШИД террористик гуруҳлар Марказий Осиёга етиш ва минтақани нотинчликка юзмаюз этиш мақсадида Афғонистонда ўз фаолиятларини кенгайтириш пайидадир,-деб огоҳлантириш берди.
Россия шунингдек Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳининг иштироки кенгайиши ҳақида огоҳлантириш берди ва "Коллектив хавфсизлик ташкилоти"-да Россия иттифоқчиларига қарши ИШИД террористик гуруҳи террористлари фаолиятларининг олдини олиш мақсадида чора-тадбир кўрдиким, Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базасини мустаҳкамлаш ушбу чора-тадбирлар жумласидандир. Русларнинг айтишларича, Америка ва унинг Афғонистондаги иттифоқчилари ўзининг манфаати ва мақсадлари йўлида Афғонистонда жойлашган ИШИД террористик гуруҳи учун қурол-яроқ ва лагистик турли кўмакларни етказди. Бундай ҳаракатдан келиб чиққан хавфсизлик хатарни ҳисобга олиб, Москва бу сайъ-ҳаракат кўлами ошкор бўлиши ва ушбу жараённи зудлик билан тўхтатишга чақирди. Россия ташқи ишлар вазирлиги бундан олдин Афғонистоннинг шимолий минтақаси ИШИД террористик гуруҳининг унсурлари учун бир базага айланган,-деб эълон қилди. Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятининг кучайиши АҚШнинг ушбу террористик гуруҳнинг Афғонистонда мавжудлигини қўллаб-қувватлашга ва ҳаттоки ИШИД унсурларининг ушбу мамлакатга кириб келишига ёрдам беришга бўлган муносабати билан муҳим аҳамиятни касб этади.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова бу ҳақда шундай айтди: "ишончли маълумотларга кўра АҚШ ва НАТО кучлари Афғонистондаги ИШИД террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлагани аниқ ва шу жумладан ИШИД террорчи гуруҳини номаълум вертолётда ташиш ва ҳалокатли қурол-яроқ етказиб берганини ишонч билан айтиш мумкин".
Москванинг айтишича, америкаликлар ўз манфаатлари ва мақсадлари йўлида Афғонистонда жойлашган ИШИД террористик гуруҳи учун қурол-яроқ ва лагистик кўмакларни етказиб беришган. Америка доим ИШИД террорчи гуруҳини ўзининг халқаро ва минтақавий душманлари, жумладан Эрон, Россия ва Хитойга қарши бир восита сифатида фойдаланишга ҳаракат қилиб келган ва ИШИД террористик гуруҳининг Афғонистонда кучайиши, хусусан Тожикистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё мамлакатларининг қўшни ҳудудларида Россия, Хитой ва ушбу мамлакатларга босим ўтказишга қаратилган.

Халқаро масалалар бўйича эксперт Навзар Шафеий ИШИД террорчи гуруҳининг Афғонистонда социологик ўрни йўқлигини таъкидлаб, "Қўшма Штатлар ИШИД террорчи гуруҳини Хитойни Афғонистондан ҳайдаб чиқариш ва бу рақибни ичкаридан зарба бериш учун ишлатишга ҳаракат қилмоқда,-деб айтди.
Агарчи Америка терроризм билан қарши курашиш шиори остида Афғонистонга ҳужум қилган бўлсада, аммо Афғонистон террористик ҳужумлардан зарар кўраётган мамлакатлар сирасига киради. Америка ҳозиргача ўз кучларининг 95 фоизини Афғонистондан чиқарган ва шунинг учун Толибон гуруҳининг фаолияти фаоллашган ва ушбу мамлакатдаги янги минтақаларни ўз тасарруфига киритди. Айни пайтда, Афғонистондаги хавфсизлик вазъиятнинг оғирлиги ИШИД террористик гуруҳи амалиётларининг кенгайиши сабабига айланган. ИШИД террористик гуруҳи ҳозиргача турли ҳужум ва портлашларни содир этиб, Афғонистоннинг юзлаб халқи ўлимининг сабабига айланган.