Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14август– 21 авугст кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов коронавирусдан вафот этди
- Ўзбекистон ва Россия президентлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди
- Абдулла Арипов Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди
- Ўзбекистон чегараси яқинидаги Ҳайратон ўтиш пункти орқали Афғонистонга товар экспорти қайта бошланди
- Абдулазиз Комилов ва Уэнди Шерман Афғонистондаги вазият юзасидан суҳбатлашди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар қилишича, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди
Муфтий Усмонхон Алимов сўнгги вақтларда Москвада даволанаётган эди — у ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари оғир хасталикдан сўнг вафот этдилар.
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло ҳазратимизнинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларининг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
****
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазият бўйича телефон орқали мулоқотида, дахлдор вазирлик ва идоралар ўртасида алоқаларни фаоллаштириш, доимий ўзаро контактда бўлиб туриш бўйича келишиб олишди.
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарлари Афғонистонда юзага келаётган вазият бўйича фикр алмашдилар.
Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасида яқин алоқалар ва ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
****
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакат делегацияси Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, ирдастлаб делегациялар раҳбарлари Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабулида бўлди.
Учрашувда ЕОИИ доирасида асосий эътиборни савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, туризм соҳаларини ривожлантиришга қаратиш лозимлиги, Олий Евросиё иқтисодий кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.
Шундан сўнг, ҳукуматлар делегациялари раҳбарларининг кенгайтирилган таркибда музокаралари бўлиб ўтди. Ўзбекистон томони кузатувчи давлат мақоми Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) интеграция жараёнларини холислик билан ва ҳар томонлама ўрганиш, янада яқин ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиш имконини беради.
***
Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Ҳайратон ўтиш пунктидан Афғонистонга товар ўтказиш жараёни қайта тикланди.
Афғонистоннинг Балх вилояти савдо ва инвестиция палатаси раҳбари Ҳасан Ансорий ўз сўзларида, Ҳайратон ўтиш пункти кечадан бошлаб очилган ҳамда ўн ва бошқа озиқ -овқат ортилган юк машиналари Афғонистонга кира бошлаган деб таъкидлади.
Кеча Толибон гуруҳмнинг тинч аҳолини талофатини олдини олиш ва шикоятларни кўриб чиқмш комиссияи ҳам бир неча кун кечикишидан кейин Ўзбекистоннинг биринчи тижорат юклари Афғонистонга келганини эълон қилди.
Афғонистоннинг Ҳайратон ўтиш пункти бу мамлакатни Ўзбекистон билан боғлайди ва Қозоғистоннинг товарлари ҳам Ўзбекистон орқали Афғонистонга киради.
***
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон ТИВ-ига кўра, Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари суҳбати чоғида ўзаро манфаатли Ўзбекистон–Америка ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилган.
Бундан аввал Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилгани ва Швейцария конфедерацияси Ташқи ишлар федерал маслаҳатчиси (вазири) Игнацио Кассис билан телефон орқали суҳбатлашгани хабар қилинганди.