Қозоғистондаги даҳшатли портлаш (Видео)
август 29, 2021 00:28 Asia/Tashkent
Қозоғистондаги ҳарбий қисмда даҳшатли портлаш юз берди.
Мамлакат Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, ўқ-дори омборидаги ёнғин вақтида олтита портлаш содир бўлган.
Қозоғистоннинг Жамбил областидаги ҳарбий қисм ҳудудида содир бўлган портлашлардан сўнг 60 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда област маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Жамбил области Байзақ районида жойлашган ҳарбий қисм омбори яқинида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибатида портлаш содир бўлган.