Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 22 август– 29 авугст кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ТИВ раҳбарлари билан Афғонистондаги воқеаларни муҳокама қилди
- Ўзбекистон ва Россия логистика йўлакларини ривожлантириш мақсадида "йўл харитаси" ни имзолашди
- Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги сўнгги вазиятни муҳокама қилитшди
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг Амир Абдуллоҳиёнга табриги
****
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар давлат вазири Одил ал-Жубайр билан видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Афғонистон вазияти юзасидан фикр алмашди.
Видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди деб хабар қилган Дарё сайти..
Минтақадаги вазият, жумладан, Афғонистондаги воқеалар ривожи, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатлари масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг тақвими ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.
****
Тошкентда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Россия расмийлари учрашувида, инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида сўз юритилиб, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудлараро ҳамкорликнинг II форумига тайёргарлик кўриш доирасида инвестициявий ва савдо битимлари ишлаб чиқиш мақсадида, Ўзбекистон ва Россия турли ҳудудлари маъмуриятлари раҳбарларининг 42та ўзаро ташрифи ташкил этилиши маълум қилинди.
Учрашувда логистика йўлакларини ривожлантириш соҳасидаги ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди. Ҳужжатда зарур инфратузилмани яратиш ва тегишли логистика хизматини ташкил этиш бўйича биринчи даражали чора-тадбирлар белгиланган.

***
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Қўшни Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг амалий жиҳатлари юзасидан фаол идоралараро алоқаларни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар», дейилади президент матбуот хизматида.

****
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳусайн Амир Абдуллоҳиённи Эрон Ташқи ишлар вазири сифатида фаолият бошлаши билан табриклади.
Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлиги маълумотларига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг хабарида, шунингдек, икки мамлакат Ташқи ишлар вазирларининг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон ва Эрон Ислом Жумҳурияти ўртасида узоқ муддатли, ҳар томонлама ва манфаатли муносабатлар ва ҳамкорлик ривожланиб боришига ҳамда бу нарса икки мамлакат халқларининг фаровонлиги йӯлида хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Аввалроқ, Россия, Туркия, Озарбайжон Республикаси, Кувайт ва бошқа баъзи давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Эроннинг янги Ташқи ишлар вазирига табрик йўлладилар. Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён чоршанба куни Эрон президенти Саййид Иброҳим Раисий ҳукумати Ташқи ишлар вазири сифатида парламентнинг ишонч овозини олди.
