Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Tue, 07 Sep 2021 10:33:50 GMT )
сентябр 07, 2021 15:33 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 29 август– 5 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табрикладилар

 

  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясини таъкидлади​​​​​​

 

  • Бугун Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши якунланади

 

 

Image Caption

 

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 Европа кенгаши Президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари суҳатида, кўп қиррали Ўзбекистон-Евроиттифоқ ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонга “Преференциялар бош тизими плюс” бенефициари мақоми тақдим этилгани икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ЕИ мамлакатларининг етакчи компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришга, шунингдек, молиявий-техник кўмак дастурини кенгайтиришга хизмат қилиши мамнуният билан қайд этилди.

Бўлажак олий даражадаги саммитнинг кун тартибини ишлаб чиқиш, шу жумладан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тузишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистондаги аҳволнинг кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳам фикр алмашилди. Еврокенгаш Президенти фуқароларни эвакуация қилиш бўйича инсонпарварлик операцияларини ўтказишда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдирди.

****

 

Эртанги сана-1 сентябрь куни Ўзбекистон Мустақмиллиги кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тожикистон етакчиси давлат раҳбари ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Шунингдек,30 август куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер, Беларусь президенти Александр Лукашенколар ҳам Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан табрикладилар.

***

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрам тадбирида Афғонистонда ҳокимият транзити миллий келишув асосида, тинч йўл билан амалга оширилиши ўта муҳим эканлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрам тадбирида ташқи сиёсат, хусусан Афғонистондаги ҳокимият алмашинуви масаласига тўхталиб ўтди.

“Сўнгги кунларда ён қўшнимиз Афғонистонда юз бераётган воқеаларни ҳаммамиз ташвиш билан кузатиб турибмиз. Биз бу мамлакатда тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз.

Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасида ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашда кўприк вазифасини бажара олишига ишонамиз.

Афғонистон билан алоқаларимизда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ички ишларга аралашмаслик тамойилларига содиқ қоламиз.

Ушбу мамлакатда ҳокимият транзити халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларини инобатга олган ҳолда, миллий келишув асосида тинч йўл билан амалга оширилиши ўта муҳим, деб ҳисоблаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ўз сўзида Марказий Осиёда чегаралар очилиб, бир мамлакатдан иккинчисига бориб келиш анча осонлашганини қайд этди.

 

***

Image Caption

 

1-4 сентябр кунлари Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида Ислом тараққиёт банки (IsDB)  Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилмоқда.

Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи 57 мамлакатдан вазирлар ва расмийлар, шунингдек, 2000 дан ортиқ йирик бизнес вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари бевосита ва онлайн тарзда қатнашмоқда деб хабар қилган Кун сайти..

Учрашувнинг асосий мавзуси — ИТБга аъзо мамлакатларнинг пандемиядан кейин ижтимоий ва иқтисодий тикланиши.

Асосий тадбирлардан ташқари, иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, соғлиқни сақлаш, таълим, ислом молияси мавзуларида қўшимча учрашувлар ўтказилади.

ИТБнинг Тошкентдаги йиғилиши пандемия бошланганидан буён халқаро миқёсдаги биринчи йирик офлайн тадбир ҳисобланади.

«Банк ташкил этилганидан буён кўп томонлама ҳамкорлик Банк миссиясининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам, Ислом мамлакатлари ва умуман халқаро ҳамжамият олдида миллионлаб одамларнинг иқтисодий ривожланиш афзалликларидан баҳраманд бўлишига тўсқинлик қиладиган мураккаб глобал муаммолар турибди. Бу йилги йиллик йиғилиш банк аъзо мамлакатларига ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун умумий кун тартибини ишлаб чиқиш учун имконият яратади», деди Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Сулаймон Ал-Жассер.

Шу кунгача ИТБ Ўзбекистонда турли соҳаларда 100 дан ортиқ лойиҳаларни қўллаб-қувватлади.