Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 29 август– 5 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
- Ўзбекистон ва Британия Афғонистон йўналишида ҳамкорлик қилади
- Ўзбекистон «Толибон» томонидан муваққат ҳукумат тузилганини олқишлади
- Мирзиёев ва Раҳмон савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди
-
Абдулазиз Комилов хорижий ҳамкасблари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди
- Тошкент вилоятида, “Ҳизб-ут Таҳрир”га аъзо бўлган 29 нафар аёл қўлга олинди
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича вазири Доминик Рааб телефон орқали мулоқотида Афғонистон йўналишида ўзаро ҳамкорликлар масаласини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва Британия Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини, шунингдек, икки томонлама муносабатлар ривожи масаласи юзасидан фикр алмашдилар.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ваБритания ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди деб хабар қилган кун сайти.
Афғонистондаги вазият ва мазкур мамлакатда тинч сиёсий жараёнга кўмаклашиш борасида фикр алмашилди. Ҳар икки томоннинг бу йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришдан бирдай манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
***
Ўзбекистон ТИВ-и Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилиши юзасидан баёнот тарқатди.
Спутник сайтига кўра, “Ўзбекистон Афғонистонда муваққат Ҳукумат тузилганини олқишлайди. Умид қиламизки, мазкур қарор мамлакатда кенг кўламли миллий келишувга эришилиши ҳамда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши томон илк қадам бўлиб қолади. Афғонистоннинг янги давлат идоралари билан конструктив мулоқот ва амалий ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигимизни билдирамиз”, - дейилган баёнотда.
Куни кеча, 7 сентябрь куни толиблар* Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бош вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, Абдулғани Биродар унинг ўринбосари бўлади.
***

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон етакчиси Имомали Раҳмон билан телефон суҳбатида, ўзаро савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлат раҳбари Тожикистон президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
«Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.
***
Ўзбекистон ТИВ раҳбари дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакат ташқи сиёсат идоралари вакиллари билан виртуал йиғилишида Афғонистон бўйича тегишли стратегияни қабул қилишга чақирди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов 20 дан ортиқ мамлаката ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари шунингдек БМТ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан видеоконференцияда Афғонистонда вазиятини ўта хавотирланарлидир деб таъкидлади.
Комилов шунингдек Толибон гуруҳининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан аёллар ва эркаклар ҳамда турли этник озчиликлари ҳуқуқларини таъминлаш шунингдек Афғонистон ҳудудидаги террорчилик гуруҳлар фаолятини олдини олиш тўғрисидаги мажбуриятларини ижро этиши зарурийдир деб қўшимча қилди.Комиловнинг айтишича, Афғонистон иқтисодиётини тез тиклашига ёрдамларни ошириш ва бу мамлакатни минтақавий интеграцион жараёнига мослаштириш халқаро ҳамжамият ткун тартибида бўлиши лозим.
***

Тошкент виляотида 29 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” жамоаси аъзолари қўлга олинди.
Кеча Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159 ва 2442 - моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ҳозирда қидирувда бўлган “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзолари – 1970 й.т., Л.Умарова ва 1974 й.т., М.Сайдаминовалар билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сирғали ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида яшовчи 29 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” жамоаси аъзоларини жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.
Ҳизб-ут-таҳрирга аъзо аёлларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди деб хабар қилган Спутник сайти..
Ҳозирда аёлларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.