сентябр 13, 2021 23:47 Asia/Tashkent
  • Гросси Эрон билан келишувга ва Бошқарувчилар кенгашида резолюция чиқаришга ҳожат йўқлигига урғу берди

Якшанба куни кечқурун Теҳрондан қайтган Атом энергияси халқаро агентлиги бош директори Рафаэл Гроссининг айтишича, назоратчи бу агентлик  Эрон билан энг долзарб масалани келишувг асосида ҳал қилган, бу эса кенгроқ дипломатик саъй -ҳаракатларга йўл очади.

Гросси, шунингдек, якшанба куни имзоланган келишув МАГАТЕ инспекторларини Эроннинг ядровий фаолияти тўғрисида хабардор қилиш жараёнини давом эттиришни англатишини, кириш ва маълумот олиш жараёнига тез орада эришилишини айтди. Шунингдек, у Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Эронга қарши резолюция чиқаришга ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Халқаро атом енергияси агентлиги бош директорининг Эронга бир кунлик ташрифи ва унинг Эрон атом энергияси ташкилотининг янги раҳбари Муҳаммад Исломий  билан музокаралари ҳамда эришилган келишувлар аслида Теҳроннинг ҳамкорлик қилиш бобидаги яхши ниятидан далолат беради. Эроннинг жиддийлигининг яна бир рамзи-Вена музокараларининг янги раунди арафасида, АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама санксияларини бекор қилиш эвазига  Теҳроннинг  ўз мажбуриятларини қайта бажариши ва  Баржомни қайта тиклаш бўйича келишувга эришиш бобидаги сай-ҳаракатларидир. Шу муносабат билан, Агентлик ва Эроннинг учрашувдан кейин эълон қилинган қўшма баёнотида, томонлар ҳамкорлик ва ўзаро ишонч руҳини  давом эттиришнинг муҳимлигини, шунингдек, улар ўртасидаги муаммоларни конструктив ва фақат техник муҳитда ҳал қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидладилар. Баёнотга кўра, МАГАТЕ инспекторларига ӯрнатилган кузатув ускуналарига хизмат кўрсатиш ва Эронда қўшма муҳр остида сақланадиган хотира карталарини алмаштиришга рухсат берилади. Буни қандай ва қачон қилишга ҳар икки томон  келишувга эришган.

Муштарак матбуот анжумани

Сўнгги ҳафталарда Ғарб Теҳронга қарши янги таблиғот муҳитини яратди:  Эрон МАГАТЕ билан ҳамкорлик қилмаяпти ва Эроннинг ядровий фаолияти устидан Халқаро Атом энергияси агентлигининг назорати камайган, деган баҳона ва туҳматлар билан  улар МАГАТЕ Бошқарувчилар кенгашини таклиф қилиб, Эронга қарши янги резолютсия чиқаришмоқчи эди. Аммо Ғарбнинг бу талабига Россия қаттиқ қаршилик кўрсатди. Россиянинг Вена шаҳридаги халқаро ҳамжамиятдаги вакили Михаил Улянов Москва Эронга қарши ҳар қандай мумкин бўлган резолюцияга қарши овоз беришини маълум қилди.Унинг фикрича янги резолютсия нафақат бемаънилик, балки зарарли ҳамдир. 

 Гросси  ташрфидан, аввалроқ, Эрон айбловларга жавоб бермаётганидан,  баъзи эълон қилинмаган сайтларда радиоактив зарралар мавжудлиги, шунингдек, МАГАТЕ кузатув ускуналарига кириш имкони йўқлигидан хавотир билдирган эди. Бу иддаолардан сӯнг Эрон агентликни бетарафлик тамойилига амал қилиш зарурлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Шу муносабат билан, Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлигидаги вакили Козим Ғарибободий бир неча кун олдин ушбу агентликнинг Эронга нисбатан ҳар қандай конструктив бўлмаган ҳаракатининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Гроссининг ҳимоя ҳисоботи ва МАГАТЕнинг иккита ҳисоботи кўриб чиқилиши керак.

Энди Гроссининг Теҳронга ташрифи ва Эрон билан келишуви билан АҚШ ҳамда Европанинг  Эронга қарши резолюция ишлаб чиқиш ва уни Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиғилишида ўтказишга ҳаракат қилиш мақсадидаги ҳар қандай баҳонаси учун  йўллар ёпилди.  Эроннинг ядровий фаолиятини кузатиш бўйича МАГАТЕ билан келишувга эришиши  Ғарб, айниқса АҚШга Теҳрон Ғарб билан келишмовчиликларни ҳал қилишда садоқатли эканлигини  билдириши керак. Энди  Халқаро атом энергияси ташкилотининг Эрон билан тузган битимини олқишлаган  Европа Баржомнинг тикланиши учун  Эронга қарши санксияларини олиб ташлаш тӯғрисида Вашингтонга босим ўтказиши керак. Шу билан бирга, агар АҚШ ҳақиқатан ҳам Эроннинг   Ядровий келишувда зиммага олган мажбуриятларини қайта бажаришини истаса, Теҳроннинг бу борадаги шартини, яъни бир томонлама санксияларни олиб ташлашни имкон қадар тезроқ бажариши керак.

 

Ёрлиқ