Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i65394-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12 август– 19 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 19, 2021 14:29 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 12 август– 19 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

 

 

  • Ўзбекистонга қочиб ўтган афғон учувчилари Қатарга ўтказилади

 

  • Эрон иштирокида Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ўз ишини бошлади

 

  • Тошкентда «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолиги учун жазони ўтаб чиққанлар яна қўлга олинди

 

  • Ўзбекистон 2021—2022 йилларда ШҲТга раислик қилади

 

АҚШ ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида тузилган янги келишувга биноан, бир гуруҳ афғон учувчилари Ўзбекистондан Қатар пойтахти Дохадаги АҚШ ҳарбий базасига кўчиририши кутилмоқда.

Вал Стрит журналнинг хабар қилишича,  август ойи ўрталарида, Кобул шаҳри Толибон томонидан ишғол этилганидан сўнг 46 самолёт билан Ўзбекистонга қочиб ўтган  585 нафар учувчилар, хизматчилар ва уларнинг аҳл- оилалари эҳтимол Қатар пойтахти Доҳадаги АҚШ ҳарбий базасига юборилади ва бу ерда уларни АҚШга кўчиришга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилади.

Бу нашрияга кўра, Толибон гуруҳи Афғонистон ҳукуматининг собиқ амалдорлари ва афғон армияси аъзоларини авф этишга ваъда берган, бироқ учувчилар ўз хавфсизлигидан хавотирдалар. Афғонистонлик учувчиларни экстрадиция қилиши учун Толибон томондан Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказилгани ҳам айтилмоқда.

 Ўзбекистон бундан олдин АҚШ томонидан ўқитилган афғон учувчиларини мамлакатдан чиқариб юбориши тўғрисида огоҳлантирганди.

Ўзбекистон расмийлари  АҚШни афғонистонлик учувчиларини Толибон билан тўқнашувига йўл қўймаслик учун бошқа мамлакатга ўтказишга чақирган.

-**

Image Caption

 

Эрон ислом респбилкаси иштирокида 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида Маданий мерос ҳафталиги бўли ўтади.

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ташкил этилган мазкур анжуманда олимлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар, хорижий экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади деб хабар қилган Хабар сайти.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида «Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда» мавзусидаги V Халқаро  конгресс  ҳам ўтказилади.

Бутунжаҳон жамиятининг навбатдаги конгрессида мамлакатимиздан, шунингдек, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британияя, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина, Польша сингари 40 га яқин мамлакатдан  300 нафар тарихчи ва шарқшунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.

****/-

Кеча Тошкентнинг Олмазор туманида «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзолиги учун жазони ўтаб чиққан 10 киши яна шу ташкилотга аъзо бўлгани учун қўлга олинди.

Ўзбекистоннинг ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, ушбу аниқланган «таҳрирчилар»нинг барчаси муқаддам мазкур ташкилот сафида содир этган жинояти учун жазо муддатини ўтаб чиққан шахслардир.

Улар интернет орқали хорижда яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзолари билан алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва тарафдорлари сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган.

Мазкур шахсларнинг яшаш манзиллари ва уяли алоқа воситаларида «Ҳизб ут-Таҳрир»га тегишли бўлган адабиётлар ва материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда уларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида, тергов-суриштирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

-*-

Image Caption

 

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 17 сентябрь куни Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021—2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинганини Ўзбекистон Президенти матбуот котиби абар берган.

Дарё сайтига кўра, Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:

ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;

ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;

ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;

ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;

ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;

ШҲТнинг Эзгу ният элчиси институтини жорий қилиш;

туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;

юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи «йўл харитаси»ни қабул қилиш.

«Ўзбекистон раислиги даврида давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорларимиз билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган», — дейилади Президент матбуот котиби хабарида.

-*-