АҚШ ва Британиянинг Афғонистонда амалга оширган жиноятлари тергов қилиниши зарур
Британия Мудофаа вазирлиги АҚШ босқинчи ҳарбий кучлари, Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ва Британия қўшинлари Афғонистонда тинч аҳоли вакилларини ўлдирганини тасдиқловчи ҳисоботни эълон қилди.
Ушбу ҳисоботда айтилишича, Афғонистонда босқинчи кучлар томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида 86 бола ва 200 дан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Агарчи Британия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳисоботнинг вақтига аниқлик киритмаган бўлса-да, мустақил манбалардан олинган маълумотларга кўра, АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар йигирма йиллик Афғонистон ишғоли давомида тинч аҳолини ўққа тутиш статистикаси расмий ҳужжатлардаги рақамлардан кескин фарқ қилади ва бир неча баробар юқори.
Толибон ўрнига оддий фуқароларни, шу жумладан тўйда ёки оммавий йиғилишларда, масалан Қундуз шаҳрида сув олиш учун тўланган одамларнинг Германия қўшинлари томонидан нишонга олиниши, тақиқланган қурол ва ўқ -дориларни ишлатиш, булар Афғонистонда тинч аҳолини оммавий қирғин қилиш учун амалга оширилган ҳаракатларнинг бир қисми. Шунингдек, одамларнинг танаси ва руҳидаги оғир шикастланишлар, бу шикастланганларнинг кўпчилиги умрининг охиригача жуда ёмон жисмоний ва руҳий шароитда яшашни давом эттиришга мажбур.

Шу муносабат билан, АҚШнинг Ню -Ҳемпшир университети профессори Марк Ҳиралд ўз мамлакатининг Афғонистондаги жиноятларини баҳолаб, АҚШнинг Афғонистондаги ҳаво ҳужумлари ва портлашлари қурбонлари бўлган фуқаролар масаласида жиноят ииш очилиши керак, деб ҳисоблайди, чунки қурбонлар сони юқори ва қўрқинчли даражада кўп.
АҚШ ҳарбийларидан бири Роберт Беллснинг тан олишича, фақатгина ўзи Афғонистон жанубидаги Қандаҳорнинг икки қишлоғида 16 афғонни ўлдирган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалардан иборат бўлган.
Ҳомид Карзай ва Муҳаммад Ашраф Ғани даврларида Америка кучлари ва уларнинг иттифоқчиларининг Афғонистондаги жиноятларини исботлаш учун қўмиталар тузилган. Жиноятлар исботлангач, иттифоқчилар арзимаган тўлов ёки кечирим сўраш орқали масалани босди-босди қилдилар ва халқаро миқёсда ҳеч қачон АҚШ, НАТО ва Британия кучларининг жиноятларини тергов қилиш учун халқаро маҳкамалар ташкил этилмади.
Афғонистонда бармоқларни кесиш ва жасадларни бурдалаш Америка ва Британия босқинчиларининг севимли машғулотларидан бири бўлиб, мустақил матбуот томонидан бу мавзу ёритилгач, афғон халқида нафрат тўлқинини келтириб чиқарди.
Афғонистонлик таниқли сиёсатчи Сайид Жавод Ҳусайний Афғонистонда охирги йигирма йил мобайнида босқинчи кучларнинг жиноятларини қоралади ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди.
Унга кўра, америкаликлар ва уларнинг иттифоқчиларининг келиши ҳам,уларнинг кетиши ҳам жиноятларга тўла бўлди.
Ҳусайнийнинг қўшимча қилишича, америкаликлар ИШИД ва Толибон каби кўплаб афғон оилаларини қатл қилгани учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Ҳар ҳолда, Британия Мудофаа вазирлигининг Афғонистонда тинч аҳоли қурбонлари тўғрисидаги ҳисоботининг чиқарилишини сўнгги йигирма йил ичида Афғонистондаги босқинчиларнинг жиноятлари тўғрисида ҳар қандай мустақил ёки халқаро институтлар томонидан ҳисобот эълон қилинишининг олдини олиш учун амалга оширилаётган манёвр усули деб ҳисоблаш мумкин. Чунки мустақил экспертлар ҳақиқий рақамларни очиқ айтади ва бу иттифоқчилар манфаатига зид.
Шу боис, Афғонистон халқи мустақил манбалар ва халқаро суд ташкилотларидан босқинчи кучларнинг жиноятлари кўлами қанчалик катта эканлигини очиб беришларини ва айбдорларнинг жиноятларини халқаро судларда кўриб чиқишга имкон яратиб берилишини кутмоқда.