Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 26 сентябрь – 3 октрябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Шавкат Мирзиёев: ўзбек-тожик чегаралари миналардан тозаланди
-
Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими Ўзбекистонга келди
- Ўзбекистон президентлик сайловлари МДҲ кузатувчилари томонидан кузатиб борилади
- Ўзбекистон ДХХ 23 йилдан буён қидирувда бўлган террорчини қўлга олди
- Ўзбекистон элчиси “Толибон” гуруҳи ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси билан учрашди
*****
Ўзбекистон президенти Тожикистон билан бу мамлакат чегараси миналардан тозаланганини эълон қилди
Спутник хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти сайловига тайёргарлик кўраётган халқ билан учрашуви чоғида бу ҳақда маълум қилди.
У ўз сўзларида, Тожикистон билан чегарада ўрнатилган миналарни тозалашда мамлакатнинг муҳандислик гуруҳлари ярим йилдан кўпроқ вақт давомида жалб қилган ва икки дўст ва қардош халқ ўртасида бундай тўсиқлар бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоиздирки, 2000-2002 йиллар оралиғида, ўша пайтдаги Ўзбекистон ҳукумати қуролли мухолифатини Тожикистондан киришига йўл қўймаслик баҳонасида Тожикистон билан чегарарда миналар ўрнатганди.
Аммо 2018 йил март ойида икки давлат расмийлари 1033 километр қўшма чегарани миналардан тозалашга келишиб олишди.
*******
Термиз шаҳрида Сурхондарё ҳокими Толибон томонидан тайинланган Балх вилоят ҳокими бошчилигида Ўзбекистонга келган гуруҳни қабул қилди.
Тадбир афғон томонининг илтимосига биноан Афғонистонга импорт молларининг транзит ташуви билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган.
«Мулоқот даставвал энг зарур халқ истеъмол товарлари: озиқ-овқатлар, дори-дармон, тиббий анжомлар, кийим-кечак ва ёнилғи хусусида борди.
Толибон ва Ўзбекистон вакиллари учрашувида Афғонистонда юзага келган оғир гуманитар вазият даврида мамлакатга юкларни етказиб бериш ва транзит ўтказишда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилганини Кун сайти хабар қилган.
*****
МДҲ кузатувчилари бугундан бошлаб, Ўзбекистон президентлик сайловларини кузатиб бориш учун лозим чоралар бўйича ишларни бошлайдилар.
МДҲ кузатувчилари Ўзбекистон Марказий сайлови даъватига биноан, бу мамлакат президентлик сайловларини назорат қилиш учун Тогшкентга борганлар.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси бошлиғи Низом Хўжаев кузатувчиларга бу мамлакат президентликка номзодларнинг сайловолди кампанияси ҳақида гапириб берди. Сайловолди кампанияси давомида номзодллар тенг вазият ва уларнинг сайловолди ташвиқоти дастурларини эфирга узатишга тенг шароитлар яратилган.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ҳозирга қадар 112 та халқаро кузатувчиларни рўйхатдан ўтказди.
Ўзбекистон президент сайловлари 2021 йил 24 октябрда ўтказилади.
****
ДХХ томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган ва 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро Ю.Ж. хорижда қўлга олиниб Ўзбекистонга олиб келинди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Чеченистонга бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги ТИҲ халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.
1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширган. Уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги ТИҲ етакчиларига юборган.
у 1998—2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Ҳозирда Ю.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан, Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
***
Кеча Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов бошчилигидаги делегация бугун, Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири в.б. Амирхон Муттақий билан мулоқот қилди.
“Толибон” сиёсий офиси расмийси Twitter'да берган маълумоти асосида, учрашувда икки томонлама муносабатлар, хусусан, Мозори Шариф ва Қобул аэропортларини реконструкция қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Икки давлат ўртасида авиақатновларни тиклаш масаласида ҳам ижобий суҳбат бўлгани қайд этилган.
Амирхон Муттақий Ўзбекистонга икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш умидини бергани учун миннатдорчилик билдирган.