октябр 04, 2021 23:24 Asia/Tashkent
  • Имрон Хон АҚШ Толибон ҳукуматини тан олишга мажбурлигини айтди

Покистон бош вазирининг айтишича, Оқ уйнинг шубҳа ва умидсизлигини ҳисобга олганда, АҚШ эртами-кечми Афғонистонда Толибон ҳукмронлигини қабул қилиши керак бўлади.

Покистон бош вазири Имрон Хон Туркиянинг ТРТ Wорлд телеканалига берган интервюсида  Афғонистонда Толибон ҳукумати тан олиниши ҳақидаги саволга жавобан Толибон ҳукуматини Афғонистонда фақат Исломобод тан олиши етарли эмаслигини айтди. Чунки Афғонистон масаласидан воз кечиш бу мамлакатда гуманитар ҳалокатга олиб келиши мумкин.

АҚШ, Европа, Хитой ва Россиянинг Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олишдаги ролининг аҳамиятига ишора қилиб, Покистон Бош вазири Афғонистон масаласида умумий стратегия ишлаб чиқиш кераклиги ва унинг ижобий натижаларини  яқин келажакда кўриш мумкинлигини айтди.

АҚШнинг Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олишга мажбурлиги ҳақида Имрон Хоннинг айтган сўзлари, Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукумати ағдарилиб, Афғонистонда толибон ҳукмронликка келгач, Покистоннинг ушбу ҳаракатга қилаётган ҳомийлик сиёсатининг давомидир.

Толибон Кобулни эгаллаб, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг  ушбу ҳаракат учун энг муҳим муаммо бошқа давлатлар ва минтақавий ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан расмий эътироф этилмаганлиги бўлди.

Image Caption

Толибон ҳукуматининг Афғонистондаги расмий қабул қилиниши гуруҳ расмийлари учун шунчалик муҳимки, Европа Иттифоқи мамлакатда аёллар ҳуқуқлари хавф остида эканидан хавотир билдирганидан сўнг, улар таълим, ўқитиш ва ишга жойлашиш каби аёллар ҳуқуқларига риоя қилиниши  учун  Иттифоққа Толибон ҳукуматини тан олиши шартини қўйдилар.

Толибон ҳукуматига маълумки, агар уларнинг Афғонистондаги ҳукмронлиги тан олинмаса, бюджетнинг асосий қисмини ташкил этувчи  халқаро ёрдам оқими тўхтатилади. Агар шундай бўлса, Афғонистонни бошқаришда Толибон ҳукумати кўплаб қийинчиликларга дуч келади.

Бундай вазиятда тахмин қилинишича, агар Афғонистондаги Толибон ҳукумати бу мамлакат ишларини юритиш учун зарур маблағни таъминлай олмаса, афғон жамиятида тартибсизликлар юзага келиши мумкин. Ҳатто норозилик сабаб  фуқаролар уруши келиб чиқиши эҳтимоли катта.

Покистон ҳукумати Афғонистонда Толибон ҳукуматини тан олмасликнинг мумкин бўлган оқибатларини, жумладан, халқаро ёрдамнинг тўхтатилиши ва халқаро ҳамжамиятнинг бу гуруҳ билан ўзаро ҳамкорлик ва алоқа ўрнатмаслигини яхши тушунади. Шунинг учун, Имрон Хон бошқа давлатларни Афғонистондаги Толибон ҳукуматини расман қабул қилишга кўндирмоқчи.

Афғонистондаги Толибон ҳаракатининг кучайиши туфайли бу мамлакатдаги ҳозирги вазият Покистон учун қулай вариант деб ишонилади. Шунинг учун,  расмий Исломобод Афғонистондаги гуруҳ ҳукуматининг барқарорлиги билан боғлиқ қийинчиликлар, жумладан, халқаро ҳамжамият, хусусан Ғарбнинг қудратли ҳукуматлари томонидан Толибоннинг тан олинмаслигидан хавотирда.

Шу боис, Покистон расмийлари Афғонистонда Толибон ҳукуматини расман қабул қилиш зарурлигини асослаб, бу гуруҳ ушбу мамлакат жамиятидаги инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат эканлигини таъкидлайдилар. Уларга кўра, ҳокимиятга келганидан кейин бу гуруҳни тан олиш масаласи муқаррар бўлиб қолди.

Покистон Бош вазирининг Қўшма Штатларнинг Толибонни тан олишга мажбурлиги борасидаси сўзлари, Оқ уй матбуот котиби бу масалани гуруҳнинг хатти-ҳаракатига боғлиқлигини эълон қилган пайтга тўғри келди.

Ёрлиқ