Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Tue, 26 Oct 2021 07:53:47 GMT )
октябр 26, 2021 12:53 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 17 октябрь – 24 октрябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон импорти ва экспортида энг юқори улушга эга 10 та давлат

 

  • Машҳур самарқандлик форсигуй шоир-Ҳаёт Неъмат Самарқандий ҳаётдан кўз юмди

 

  • Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси бўлди

 

  • Ўзбекистон «Толибон» ҳукуматини тан олиш шартларини маълум қилди

 

  • Ўзбекистон президенти сайловида Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди

***

 

 

Ўзбекистон қайси давлатлардан энг кўп импорт қилаётган 10 та давлат маълум бўлди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитасига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар орасида Россия ва Хитой етакчилик қилмоқда. Ушбу икки давлатнинг ҳар биридан 3,6 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилинган.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

Қозоғистон – 1,9 млрд;Корея – 1,3 млрд;Туркия – 1,2 млрд;Германия – 516 млн;Туркманистон – 355 млн;Ҳиндистон – 338 млн;Украина – 309 млн;Литва – 300 млн АҚШ доллари.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 10,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Шунингдек, импортда юқори улушга эга бўлган қолган давлатлар қуйидагича:

Қозоғистон – 1,9 млрд;Корея – 1,3 млрд;Туркия – 1,2 млрд;Германия – 516 млн;Туркманистон – 355 млн;Ҳиндистон – 338 млн;Украина – 309 млн;Литва – 300 млн АҚШ доллари.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 10,3 млрд АҚШ долларига тенг бўлди.

Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қуйидагича: 

Хитой – 1,8 млрд;Россия – 1,5 млрд;Туркия – 1,3 млрд;Қозоғистон – 840 млн;Қирғизистон – 562 млн;Афғонистон – 487 млн;Тожикистон – 337 млн;Канада – 161 млн;Украина – 142 млн;Туркманистон – 137 млн АҚШ доллари.

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

 

**

Image Caption

Самарқанднинг машҳур форс- тожик шоири Ҳаёт Неъмат Самарқандий вафот этди.

Машҳур форс-тожик шоири, Самарқанднинг кўзга кўринган маданият арбобларидан бири Ҳаёт Неъмат Самарқандий 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳаёт Неъмат Самарқандий  2000  йилдан бери Тожикистон ёзувчилар уюшмаси  Тожикистон ва форс тилли ёзувчилари уюшмаси кенгаши  бўлган " Пайванд" аъзоси бўлганидан ташқари,  драммалар ёзиш ва адабиётни тадқиқ қилишда ҳам машҳур шахсиятлардан эди.

Самарқаннинг бу машҳур шоирининг шеърлари Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Франция, Британия, АҚШ ва бошқа мамлакатларда нашр этилган. Ҳаёт Неъмат Самарқандий Мавлоно Жомийнинг 120  лирик шеърлари, Саъдий Шерозийнинг 100 лирик шеъри ва Имом Хумайнийнинг 100 лирик шеърини ўзбек тилига таржима қилган.

Ҳаёт Неъмат тахминан ўттиз йил /ёпилгунига қадар/ Самарқанд шаҳридаги тожик нодавлат маданий маркзини раҳбарлик қилган. Сўнгги йиллрда у тожик-форс тилини Ўзбекистоннинг расмий тилларидан бири деб тан олишга чақириб келганди.

 

***

 

Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

У олдин Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келганди деб қилган Кун сайти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида  ташкилий масала кўрилиб, Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланди.

Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Диний соҳадаги фаолиятини 1996–2004 йилларда Асака шаҳридаги «Аҳмадали махдум» масжиди имом-хатиби вазифасидан бошлаган Нуриддин домла 2004–2005 йилларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Оқтепа» жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2004–2005 йилларда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси, 2011–2015 йилларда «Саййид Муҳиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти мударриси бўлган. 

2005–2019 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаган Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этганди.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов эса Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирдларидан бири ҳисобланади, 2011 йилда «Йил имоми» кўрик танлови Республика босқичи ғолиби бўлган.

 

**

Image Caption

 

Тошкент ҳозирча Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати томонидан тузилган янги муваққат ҳукуматини тан олиш учун имконият кўраётганини кеча Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Москвадаги халқаро анжуманда айтиб ўтди.

Исматилла Эргашевга кўра, бу масалада халқаро ҳамжамиятнинг «афғон сиёсий майдонида муҳим роль ўйновчи» асосий иштирокчилари билан мувофиқлаштирилган ҳолда қарор қилинади.

«Мен бирор мамлакат ўзининг яқин ҳамкорлари билан келишмаган ҳолда шундай қарор қабул қилади деб ўйламайман. Хусусан, ҳозирча мен янги ҳукуматни тан олиш имкониятини кўрмаяпман. Мен ўйлайманки, бу халқаро ҳамжамиятнинг асосий иштирокчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилади», деган у Афғонистон масаласида Москвада ўтказилаётган маслаҳатлашувлар вақтида Sputnik учун берган интервьюсида.

Ўзбекистон президентининг махсус вакили толибларнинг ҳукуматини тан олиш шартлари олдиндан белгилаб қўйилганини эслатиб ўтган.

«Толибон» Доҳа келишувида ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши, афғон жамиятининг барча сиёсий кучлари вакиллари иштирокида ҳукумат тузилиши, инсон ҳуқуқлари ва аёлларнинг фундаментал ҳуқуқлари таъминланиши, мамлакат ҳудудидан бошқа давлатларга таҳдид ва террорчилик мақсадларда фойдаланилмаслиги керак», деган у.

Шунингдек, махсус вакил «Москва формати»даги анжуман қатнашчиларининг асосан совуқ кунлар ва гуманитар инқироз шароитида афғон халқига ёрдам бериш масаласи хавотирга солаётганини қўшимча қилди.

 

***

Image Caption

 

Ўзбекистон МСК Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўзбекистон тарихидаги олтинчи президент сайловида амалдаги давлат раҳбари сайловчиларнинг 80,1 овози олди.

25 октябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг видеоконференцияси бўлиб ўтди. Унда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови натижалари эълон қилинди.

МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев сайлов натижаларига кўра, ЎзЛиДеП номзоди, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан лавозимга қайта сайлангани ҳақида маълум қилди.

«Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 158 минг 907 нафар сайловчилардан Ўзбекистон президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизидан иборатдир», дея таъкидлади МСК раиси.

 

 

Ёрлиқ