Қирғизистонда Афғонистон бўйича халқаро конференсияси бўлиб ўтди
(last modified Mon, 08 Nov 2021 06:31:55 GMT )
ноябр 08, 2021 11:31 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда Афғонистон бўйича халқаро конференсияси бўлиб ўтди
    Қирғизистонда Афғонистон бўйича халқаро конференсияси бўлиб ўтди

Афғонистондаги янги вазиятга бағишланган халқаро конференсия иштирокчилари таҳдидларга қарши курашиш учун доимий ахборот базасини ташкил этиш зарурлигини таъкидладилар.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Афғонистондаги янги вазият; бажарилиши лозим бўлган ва лозим бўлмаган масалалар” халқаро конференсия бўлиб ўтди.

Германия, Франсия, Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Эрон, Ҳиндистон ва Туркия экспертлари Афғонистондаги геосиёсий ўзгаришлардан сўнг Марказий Осиёдаги вазиятни таҳлил қилишни кун тартибига қўйишди.

Якуний баёнотда иштирокчилар ҳарбий-сиёсий кескинлик ва террорчилик ҳаракатларининг Афғонистондан Марказий Осиё давлатларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Конференсия  Марказий Осиё мамлакатлари учун тажриба алмашиш ва янги таҳдид ва таҳдидларни баҳолаш бўйича мунтазам учрашувлар ўтказиш учун доимий ахборот-таҳлил базасини ташкил этишни қўллаб-қувватлади.

 Собиқ президент Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукумати 15 август куни қулаганидан бери Толибон назоратида бўлган Афғонистон янги сиёсий ўзгаришларга дуч келмоқда.  Ушбу масала ички ташвишлардан ташқари, минтақавий ва минтақадан ташқаридаги мамлакатларда ҳам ташвиш уйғотди.

Толибоннинг Афғонистонни эгаллаши мамлакатдаги геосиёсий ўзгаришлар минтақавий мувозатга, айниқса хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

Афғонистонда Толибон режими даврида юзага келган янги вазият ҳақида турли мамлакатлар ўртасидаги муштарак тушунчадан келиб чиқиб, Бишкекда ҳам шу мавзуда конференсия бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари мамлакатдаги янги вазиятни ўрганиш билан бир қаторда, Афғонистондаги янги даврда бажарилиши лозим бўлган ва бажарилиши керак бўлмаган масалалар бўйича фикр алмашдилар.

 

БМТ институтларига кўра, Афғонистон мамлакатдаги янги вазиятда инқирозга юз тутмоқда, бу вазият назорат қилинмаса, минтақа ва дунё учун муаммога айланиши мумкин. Ушбу инқирозлардан бири - ҳозирги тенденция давом этаётганлиги сабабли жиддий озиқ-овқат танқислиги.

 Швейсариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Девид Безли Афғонистон аҳолисининг деярли ярми оғир очлик инқирозига юз тутаётганидан огоҳлантирди. Афғонистон халқи зудлик билан гуманитар ёрдамга муҳтож. Агар бу ёрдам берилмаса, бу мамлакат катта гуманитар инқирозга йўлиқади.

Афғонистондаги озиқ-овқат инқирози ва очарчиликнинг катта хавфидан ташқари, мамлакат иқтисодиётининг қулаши Афғонистондаги инқирозини жуда кенгайтириб юбориши  мумкин бўлган яна бир катта тузоқдир.

БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лионснинг айтишича, мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий тузуми бутунлай барбод бўлмаслиги учун Афғонистонга пул жўнатишнинг имкон қадар тезроқ йўлини топиш керак. Толибонга бермаслик учун Афғонистоннинг миллиардлаб долларлик активларини музлатиб қўйиш жиддий иқтисодий таназзулга олиб келиши ва яна миллионлаб афғонларни қашшоқлик ва очарчиликда қолдириши мумкин.

 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти институтлари томонидан инқироз сифатида баҳоланган Афғонистондаги ҳозирги қалтис вазият туфайли афғон халқи Толибон режими даврида ўз мамлакати тақдирининг ноаниқлигидан қаттиқ хавотирда. Айниқса, Афғонистонда инклюзив ҳукуматнинг шаклланиши ҳалигача Толибоннинг бажарилмаган ваъдаларидан бири бўлиб қолмоқда.