ноябр 29, 2021 16:36 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Миллий Мажлисига сайловлар бошланди
    Қирғизистон Миллий Мажлисига сайловлар бошланди

Марказий Осиё ва Кавказ республикаларидаги сайлов жараёнига умумий нуқтаи назардан қуйидагиларни айтишимиз мумкин: Бу республикалардаги сайловлар асосан сиёсий жозибадан холи.

Аммо Қирғизистон Республикасидаги вазият бошқа Марказий Осиё ва Кавказ республикаларидан бироз фарқ қилишини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Айтиш керакки: Қирғизистондаги сайловларга келсак, вазият бироз бошқача. Дарҳақиқат, Қирғизистондаги сиёсий баҳслар ва нисбатан эркин сайлов рақобати Марказий Осиёнинг бошқа республикалари ва Кавказдагига қараганда анча яққол кўзга ташланади.

Қирғизистондаги сайловлар Марказий Осиёда демократия бешиги бўлиб хизмат қилмоқда. Аммо бу табиий ва худо берган ресурслар жиҳатидан қашшоқ мамлакатда  минтақавий ва глобал кучлар муҳим рол ўйнайдиган кўринади.

Бу ролларни ўйнаш Қирғизистонни вақт ўтиши билан соғлом рақобатнинг реал ва ҳаққоний шартларидан анчагина четлашишига олиб келди. Қўшма Штатлар ва Буюк Британия сўнгги йилларда бу кичик Марказий Осиё давлатига кириб бориш учун порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишни янада кучайтириш учун катта саъй-ҳаракатлар қилдилар. Хорижий ҳукуматлар эса қирғиз сиёсатчиларига пора бериб, баъзи таниқли қирғиз амалдорларини ҳокимиятдан четлатишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Қирғизистон сиёсий майдонидаги барча кўтарилиш ва пасайишларга қарамай, парламент сайловларининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Қирғизистон халқи 28-ноябр, якшанба куни янги Миллий Ассамблеяга аъзолик номзодини кўрсатиш учун сайлов участкаларига борди.

Бу галги сайлов, ўтган галги сайловлар натижалари туфайли халқ норозиликлари Қирғизистоннинг собиқ президенти Сўронбай Жинбеков бошчилигидаги собиқ Бишкек ҳукуматини ағдаришга йўл очганидан бир йил ўтиб кузатилмоқда.

Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаровнинг ўтган йилдаги фаолияти шуни кўрсатадики, у Эрон, Россия ва Хитой билан яқинроқ алоқалар ўрнатиш орқали ушбу Марказий Осиё давлатида ўз ҳокимиятини мустаҳкамламоқда. Чет эл аралашувига қарамай, Бишкек ҳукумати расмийлари, хусусан, Садир Жабборов Эрон, Россия ва Хитой каби минтақавий ва глобал кучларга таяниб, иқтисодий ва сиёсий тараққиётга эришиш учун иқтисодиётни қайта қуриш ва зарур инфратузилмани барпо этишга интилмоқда.

 

Айни пайтда хорижий ҳукуматлар Қирғизистондаги мустақил ҳукуматларни ағдариб, мамлакатда ғарбпараст ҳукумат ўрнатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширди. Қирғизистон Миллий Ассамблеясидаги 90 ўрин учун 21 сиёсий партиядан 1300 га яқин номзод курашмоқда. Қирғизистонда мураккаб сайлов тизими мавжуд.

Бу сайлов тизимига кўра, депутатлик мандатларининг бир қисми округларга, қолган қисми эса партиялар ўртасида тақсимланади. Қирғизистон Марказий Осиёда сайловларда соғлом рақобат ҳукм сураётган давлат сифатида танилган бўлса-да, айрим хорижий давлатлар, хусусан, Бишкекдаги АҚШ ва Британия дипломатларининг аралашуви шу пайтгача мамлакатда сайловларни ўтказишни қийинлаштирмоқда. Хорижий кучлар Бишкек ҳукуматининг сиёсий қарорларига таъсир ўтказиш учун ҳар қадамни ташлади. Бишкек матбуотининг бир неча бор фош этишига қарамай, Қирғизистонда бўлиб ўтган Миллий Ассамблея сайловлари хорижнинг аралашувини камайтиргани йўқ. Шу муносабат билан Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Мераат Имонқулов кеча бўлиб ўтган (28-ноябр, якшанба) сайловлар чоғида шундай деди:“Қирғизистон Миллий парламенти депутатлигига уч нафар номзод Бишкек ҳукуматига қарши зўравонлик йўли билан тўнтаришга уринганликда айбланиб ҳибсга олинди”.

Қирғизистон хавфсизлик хизматининг юқори мартабали ушбу мулозими, шунингдек, “Ҳибсга олинганлар ҳақидаги хабарлар ҳақиқат ва тергов бошланган, менимча, бу ғояни ўша ёшлар ёлғиз ўйлаб топгани йўқ. Афтидан, бунинг ортида ташкилотчи турган. уларга мафкуравий таълим берилган. Бизнинг вазифамиз энди ўша одамларни топишдир”.

Қирғизистоннинг юқори мартабали мулозими бу ишда мамлакат ёки аниқ шахслар номини айтмади. Аммо Ғарб ҳукуматлари Қирғизистондаги мувозанатни ўзгартириш учун ҳар қандай зўравонликдан ўзини тия олмаслигига шубҳа йўқ. Ҳатто АҚШ ва Британия каби ҳукуматлар Бишкек ҳукуматига босим ўтказиш ёки Россияга зарба бериш мақсадида Қирғизистонда экстремизмни кучайтириб, унинг айрим ёш сиёсатчиларига таълим бергани ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ