Арманистон ҳукумати Зангзур коридорининг очилишига тўсқинлик қилмоқда
(last modified Sun, 12 Dec 2021 09:22:03 GMT )
декабр 12, 2021 14:22 Asia/Tashkent
  • Арманистон ҳукумати Зангзур коридорининг очилишига тўсқинлик қилмоқда
    Арманистон ҳукумати Зангзур коридорининг очилишига тўсқинлик қилмоқда

Озарбайжон президенти Ереван ҳукуматига Зангзур деб номланган йўлакни ўз қўлига олиши учун босим ўтказишда давом этаётган бўлса-да, расмий Ереван бу алоқа йўлагини ўтказиш музокараларда муҳокама қилинмагани ва муҳокама қилинмаслигини таъкидлади.

Илҳом Алиев ҳукуматининг Ереван ҳукуматига босимига мувофиқ, ўтган жума кунидан (10-декабр) Озарбайжон Республикаси қўшинлари арман қўшинларининг алоқа чизиғидаги позицияларига ҳужум қилиб, Арманистонга катта талофатлар етказди. Арманистон Мудофаа вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, Озарбайжон Республикаси кучлари 10 декабр куни икки давлатнинг алоқа линияларида Арманистоннинг ҳарбий позицияларига ҳужум қилган. Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотида шундай дейилади:

Ҳужум оқибатида бир арман ҳалок бўлди, саккиз нафари яраланди. Олти киши оғир яралангани айтилмоқда.

Бу ҳарбий босимлардан ташқари, Арманистон ҳукуматини Зангзур деб номланган йўлакни беришга кўндириш мақсадида Озарбайжон томони йўлакни қўлга олиш учун матбуот босимини ҳам кучайтирган. Бу борада Илҳом Алиев ҳукуматига алоқадор ҳарбий эксперт Терлан Авазов шундай дейди:

"Аввал Эрон ва Пашинян ҳукуматининг мухолифати Арманистон жанубидаги Зангзур йўлаги очилишига тўсқинлик қилмоқда, деб ўйлашганди. Аммо ҳозир аниқ бўлдики, Арманистоннинг  ҳукмрон партияси ва Никол Пашиняннинг ўзи Зангзур коридорининг очилишига тўсиқ бўлмоқда

Кўриниб турибдики, Озарбайжон Республикаси бошқарув органига алоқадор экспертларнинг баёнотлари Пашинян ҳукуматига босим ўтказиш усулларидан биридир. Бу босимлардан мақсад Ереван ҳукуматини Озарбайжон Республикаси ва Туркия расмийлари “Турк коридори” деб атайдиган йўлакни озарбайжон учун очишга кўндириш бўлиши мумкин. Бироқ Зангзур йўлагининг топширилиши Арманистон ва ҳатто Россиянинг Жанубий Кавказ минтақасидаги муаммоларини кескинлаштириши ва Ереваннинг Боку ҳукумати билан демаркация бўйича бўлажак музокаралардаги имкониятларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан минтақавий масалалар бўйича эксперт Карен Хуансян бошқа давлатда коридор олган давлат ўша йўлак четида хавфсизлик зонасини яратиши мумкинлигини таъкидлади:

"Агар йўлак Озарбайжон Республикасига берилса, мамлакат ўзининг тинчликпарвар кучларини, жумладан Туркия тинчликпарвар кучларини ҳам йўлак бўйлаб жойлаштириши мумкин. Кейинги босқичда қўшни ерларни арман фуқароларидан тозалаш талаб қилади".

Арманистонлик ушбу мутахассис яна шундай деди:

"Аслида Озарбайжон Республикаси Зангзур деб номланган коридорни олгандан кейин хавфсизлик зонасини қўлга киритиш ниятида. Бу Бокунинг Арманистон жанубидаги йўлакни қўлга киритишдаги энг муҳим мақсадларидан биридир. "Озарбайжон Республикаси Арманистондан ўйнашни талаб қилади. Бу йўлаклар бўйлаб арман машиналарининг ҳаракатланиши ҳам Боку марказий ҳукуматининг фикрига бўйсунади”.

 

Ереван ҳукуматининг Зангзур деб номланган йўлакнинг очилишидан кўрган йўқотишларидан ташқари, шуни айтиш керакки: кенглиги 5 км ва Еревандан Нахчивангача бўлган масофадаги ушбу алоқа йўлагини ўтказиш, Арманистон ва Туркия ўртасида бўлажак музокараларни нормаллаштириш бўйича икки томонлама муносабатлар ва арман геноцидининг турк ҳукумат томонидан қабул қилинишини самарасиз қилади ва бу Туркиянинг ғалабаси ҳисобланади. Туркия эса қўшни давлатларга нисбатан босқинчиликдан нафақат наф кўрмади, балки мисли кўрилмаган инсоний ва иқтисодий йўқотишларга ҳам учради.

Аввалроқ Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ўйлантирувчи баёнот билан чиққан эди:

"Арманистон ҳукумати Зангзур йўлаги очилишининг аниқ санасини белгилаши керак. Акс ҳолда Боку мамлакатни Арманистон жанубидаги Сионик вилоятидан Нахчивонга боғлаш учун қуруқлик йўлагини мажбуран очади".

Ушбу хаёлий сўзлар иккинчи Тоғли Қорабоғ урушидаги мағлубиятга қарамай, Турк коридорини топшириш учун Арманистон расмийлари ҳеч қачон ижобий баёнот бермаган бир пайтга тўғри келди.Арманистоннинг Озарбайжон президентининг хаёлпараст гапларига расмий муносабатини умумлаштирган ҳолда шуни айтиш керакки, Илҳом Алиев ҳукумати ўн моддадан иборат Қорабоғ тинчлик шартномасидан Озарбайжон мусулмон халқи фаровонлиги ва тинчлиги учун фойдаланиши мумкин. Аммо баъзи хорижий ҳукуматлар, айниқса турк дипломатлари маслаҳати билан Арманистон билан учинчи уруш бошлашга ҳаракат қилмоқда. Шубҳасиз, бунинг натижаси аниқ эмас ва Озарбайжон Республикасининг миллий манфаатларига мос келиши даргумон. Шу билан бирга, Озарбайжон президенти Озарбайжон Республикасининг тўртта шаҳри ва юзлаб қишлоқлари ҳамон Боку марказий ҳукумати назоратидан четда қолган ҳолда Туркиянинг Жанубий Кавказ минтақасидаги мақсадларини олға силжитишга ҳаракат қилмоқда. Боку ҳукуматининг бу авантюристик сиёсати натижаси Туркия каби Озарбайжон Республикасини ҳам узоқ ва самарасиз  урушга жалб қилиши мумкин.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ