Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i70126
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27 февраль 6 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 06, 2022 15:59 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27 февраль 6 март кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Украинадаги Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилина бошланди

 

  • Ўзбекистон ҳукумати Россия ва Украина можароси бўйича вазмин, нейтрал позицияда

 

  • Тошкентда « Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиёнинг ҳамкорлиги» анжумани бошланди

 

  • Покистон ва Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги Толибон билан алоқалари зарурлигини таъкидладилар

 

 

***

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси кеча Украинадаги Ўзбекисттн фуқраолари Эвакуация қилина бошланганини хабарқилди.

 Тошкент вақти билан соат 20:30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан “Краковец” назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққанини маълум қилди элчихона баёнотига таяниб Кун сайти.

Украина чегарасини кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда, дейилади ТИВ расмий вакилининг ахборотида.

Расмий хабарга Ўзбекистон фуқаролари Украина–Польша чегараси томон йўл олгани акс этган видео илова қилинган.

***

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов “Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда” эканини алоҳида таъкидлади.

Асадовнинг айтишича, Расмий Тошкент барча баҳс ва келишмовчиликлар фақатгина халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиниши лозим деб ҳисоблайди

Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов шунингдек 25 феврал куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида кечган телефон мулоқоти борасида иккита томоннинг расмий релизи бир-биридан фарқ қилиши бўйича изоҳ берди деб хабар қилган Кун сайти..

“Кечадан буён мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва блогерларидан Ўзбекистон ва Россия Президентларининг яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти якунларига изоҳ беришимни сўраб, мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизга қуйидагиларни маълум қилмоқчиман.

Икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибида турган долзарб масалалардан ташқари, Ўзбекистон ва Россия етакчилари Украина атрофида юзага келаётган вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Россия Президенти давлатимиз раҳбарига махсус ҳарбий операцияни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган қарорнинг сабаблари ва шарт-шароитлари ҳақида маълумот берди. 

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, томонлар вазиятни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини тез фурсатда топишлари ва унинг янада кескин тус олишига йўл қўйилмаслигига умид билдирди деб таъкидлади Ўзбекистон президенти матбуот котиби.

***

БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси

 

Бугун Тошкентда «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё малакатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусида халқаро конференция бошланди.

Анжуманда ХХР, Россия, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари, Марказий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ҳамда бошқа минтақалар мамлакатларидан 600 нафарга яқин юқори мартабали шахс, миллий ва хорижий таҳлилий марказлар етакчи экспертлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари мутахассислари қатнашмоқда деб хабар қилган Дарё сайти.

Мазкур анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ўқиб эшиттирди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш халқаро конференция иштирокчиларига видеомурожаат йўллаб, анжуман ишига муваффақият тилаган.

3–4 март кунлари бўлиб ўтадиган нуфузли тадбирнинг якуний ҳужжати сифатида Тошкент декларацияси ва қўшма ҳаракатлар режасининг янги таҳрири қабул қилиниши режалаштирилган.

***

Мирзиёев ва Имрон Хон

 

Покистон Бош вазири ва Ўзбекистон президенти ўзаро учрашувда халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги муваққат Толибон ҳукумати билан минтақадаги сиёсий ва турмуш инқирози оқибатларининг олдини олиш учун ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлашди.

Кеча (пайшанба) Покистонга юқори даражадаги сиёсий-иқтисодий делегацияга бошчилик қилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бош вазир Имрон Хон билан учрашди, деб хабар берди ИРИБ.

Суҳбат чоғида томонлар муҳим минтақавий ва халқаро муаммолар, хусусан, Афғонистон муаммоси бўйича кенг кўламли икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликни ўзларининг умумий манфаати сифатида муҳокама қилдилар.

Имрон Хон ва Шавкат Мирзиёев Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш учун барча афғон мулкларини озод қилиш зарурлигини таъкидлаб, Исломобод ва Тошкент халқаро ҳамжамиятни Афғонистон муаммоларини ҳал қилишга ундаш учун икки томонлама ҳамкорликни оширишини таъкидладилар.

Покистон ва Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари яна минтақавий алоқаларни ривожлантиришда Афғонистоннинг ўрни муҳимлигини таъкидлаб, мамлакатдаги барқарорлик минтақанинг иқтисодий ривожланишининг ягона йўли эканини урғулаб, шунинг учун минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият муваққат Толибон ҳаракати ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб бориши зарурлигини таъкидладилар. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Покистонга расмий ташрифи билан бир вақтда икки давлат раҳбарлари ўртасида тўққизта ҳамкорлик шартномаси, жумладан, имтиёзли савдо битими имзоланди.

Ўзбекистон президентининг Покистон президенти Ориф Алавий, йирик ташкилот ва компаниялар раҳбарлари билан ҳам учрашувлари режалаштирилган.