Америка очкўзлиги; Венада санкцияларни бекор қилиш йўлидаги асосий тўсиқ
(last modified Mon, 28 Mar 2022 07:27:44 GMT )
март 28, 2022 12:27 Asia/Tashkent
  • Америка очкўзлиги; Венада санкцияларни бекор қилиш йўлидаги асосий тўсиқ
    Америка очкўзлиги; Венада санкцияларни бекор қилиш йўлидаги асосий тўсиқ

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири шундай деди: Венада санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларнинг якуний босқичида Америка томони очкўзлик қилиб, ҳаддан зиёд ортиқ талабларни қўймоқда

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён шанба куни кечқурун Вена музокараларидаги сўнгги воқеалар ҳақида гапирар экан, АҚШнинг амбициялари шунчалик каттаки, ҳатто Европанинг уч давлати Франсия, Германия ва Британия ҳам музокаралар столида ўтирган америкаликларни танқид қилди, деб очиқлади

2021-йил 27-декабрда бошланган санкцияларни бекор қилиш тўғрисидаги музокараларининг саккизинчи раунди 2022-йил 11-мартда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррелнинг таклифи билан ҳаяжонли паллага кирди ва музокарачилар сиёсий маслаҳатлашувлар учун ўз пойтахтларига қайтишди.

Ўшандан бери томонлар музокаралардаги тараққиёт ва келишмовчиликлар қисқариши ҳақида гапириб келади. Аммо кафолатлар масаласи, жисмоний ва юридик шахсларни қизил рўйхат ва санкциялар тўпламидан чиқариб ташлаш ҳали ҳам АҚШ ядровий битимни бузувчи сифатида зарур сиёсий чоралар кўрмаган ҳолатлардан биридир. 

Айни пайтда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича муовини ва Вена музокаралари координатори Энрике Мора қолган масалаларни муҳокама қилиш ва бир неча ой давом этган дипломатик музокаралардан сўнг якуний босқичга етган санкция музокараларини якунлаш учун Эронга жўнаб кетди.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг фикрича, яхши ва мустаҳкам келишувни белгилай оладиган нарса АҚШнинг реалистик хатти-ҳаракати ва янги ва нотўғри талабларнинг йўқлигидир. Шунга кўра, ҳозир музокаралар шундай нуқтада турибдики, агар Қўшма Штатлар қолган масалаларни ҳал қилиш учун ирода ва жиддийлик кўрсатса, энг эрта фурсатда музокараларнинг якуний босқичи қайта тикланиши мумкин.

Эрон ҳам Энрике Моура орқали АҚШга музокараларда қолган асосий масалалар бўйича ташаббуслар таклиф қилди. Аслида, эндиликда ўз хайрихоҳлигини кўрсатиш ва Эрон талабларига жавоб бериш АҚШнинг бурчидир.

Бироқ Венада санкциялар бўйича музокаралар бошланганидан бери АҚШ ҳукумати музокараларни олға силжитиш учун амалий ташаббуслар таклиф қилиш ўрнига, турли томонларни, хусусан, Эронни музокараларни секинлаштирганликда айблашга бир неча бор уриниб кўрди.

Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс 22-март, сешанба куни шундай деди: ядровий келишувни якунлаш учун қаттиқ қарорлар қабул қилиш Эроннинг вазифасидадир

АҚШ расмийсининг баёноти ҳатто Вашингтоннинг Вена музокараларида Европадаги иттифоқчилари (Франсия, Буюк Британия, Германия) Эрон билан келишув матни бўйича деярли келишиб олишган ва Эрон ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, матнни фақат якуний таҳрир қилиш керак бўлган пайтга тўғри келди. 

Шундай қилиб, Вена музокаралари АҚШ расмийларининг қарор босқичида; Вашингтон зарур сиёсий қарорлар қабул қилиб, очкўзликдан воз кечса, Венада келишувга эришиш мумкин.

Шу муносабат билан Эрон Ташқи ишлар вазири АҚШ томонидан аниқ ва ишончли қадамлар қўйиш зарурлигини таъкидлаб, урғулада: “Агар АҚШ томони Эроннинг қолган талабларини қондирса, Эрон якуний қарор қабул қилиш учун Венада бўлишга тайёр."

 

 

Эрон ТИВ раҳбари: АҚШ қарори Вена музокараларида қолган масалаларни ҳал қилиш учун зарур

 

 

 

Ёрлиқ