Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i71738-Ӯзбекистон_ӯтган_ҳафта_давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 1 май -8 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 08, 2022 15:38 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 1 май -8 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон масжидларида Рамазон ҳайити намози ўқилди

 

  • Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисийни Рамазон Ҳайити муносабати билан табриклади

 

  • Ўзбекистон ТИВ: Ўзбекистон—Афғонистон чегарасида отишма содир бўлмаган

 

  • Ўзбек-қирғиз чегарасида уч нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган- ми ёки яраланган-ми?

 

  • Владимир Норов ва Жээнбек Кулубаев ўзбек-қирғиз чегарасидаги можарони муҳокама қилди

 

 

***

Рамазон ҳайити

 

2 май куни Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди.

 Бугун, 2 май куни эрта тонгда республикамиз бўйлаб барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ҳайит намозини адо этиш учун йиғилган намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарурий ишлар амалга оширилди. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жойлар ажратилди. Ички ишлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.

Масжидларда Ҳайит намозига йиғилган барча мусулмонлар ушбу қутлуғ ва муқаддас байрам билан қутланиб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун яратганга шукроналар айтилди. Шунингдек, Ҳайит байрами фазилатлари борасида маъруза қилинди деб хабар қилди уза.уз.

Хусусан, Ҳайит байрами тарихи, муқаддас ислом дини буюрган ибодатлар, Ўзбекистондаги ислом дини ривожи, маънавий қадриятлар юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, мамлакатдаги бугунги фаровон ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги тавсия этилди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, жойлардаги ҳокимликлар билан биргаликда юртдошларимиз учун муборак Рамазон ҳайит намозини мукаммал адо этиши учун эрта тонгдан транспорт хизматини йўлга қўйди.

Аҳолининг мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятларни ҳозирлади.

Айни пайтда жойларда Рамазон ҳайити муносабати билан уламолар, имом-хатиблар, фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мутасадди ва саховатпеша ҳомийлар томонидан саховат тадбирлари доирасида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

***

Ўзбекистон президенти Рамазон Ҳайити муносабатида эронлик ҳамкасби Сайид Иброҳим Раисийга табрик йўллади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида Эрон президенти Саийд Иброҳим Раисийни Рамазон Ҳайити муносабати билан табриклаб,  бутун дунё мусулмонлари интиқлик билан кутаётган севги, хайр-саховат ва шукроналик байрами -Рамазон Ҳайити муносабати билан сизларни самимий табриклаб, эзгу тилаклар тилайман деб таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев табрик мурожаатининг бошқа қисмида, ишончим комилки, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ўрнатилган ва бугунги кунда янги мавзу билан мукамаллашган ва ривожланиб бораётган дўстона алоқалар  бундан кейин ҳам  икки мамлакат халқлари манфаатлари ҳамда барқарорлик йўлида астойил дил давом этади деб эълон қилди.

"Фурсатдан фойдаланиб ушбу қутлуғ ва шарафли кунларда олам Парвардигоридан сизга соғлиқ, саломатлик,  сизнинг ўта масъулиятли фаолиятинизга муваффиқиятлар  ҳамда дўст Эорн халқига тинчлик, фаровонлик ва осойишлатик тилаб қоламан деб қўшимча қилди, Мирзиёев.

***

ўзбек-афғон чегараси

 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбек-афғон чегарасида отишма содир бўлгани ва бунинг оқибатида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, айрим ижтимоий тармоқларда Афғонистон манбаларига таяниб, гўёки 2022 йил 4 майга ўтар кечаси Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани, унинг оқибатида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Шуни маълум қиламизки, тарқатилган хабарлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди. Чегарада вазият осойишталигича қолмоқда, жанубий сарҳадларни қўриқлаш одатдаги тартибда олиб борилмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳам турли интернет нашрларида пайдо бўлган мақолаларни ёлғон ва асоссиз деб атади», — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситаларидан журналист этикасига қатъий риоя қилишга, ўз манбаларида нотўғри ва текширилмаган маълумотларни жойлаштиришдан сақланишга чақиради.

***

Ўзбекистон чегарачилари 5 май куни Қирғизистоннинг уч нафар фуқаросига қарши қурол ишлатган.

«Ҳодиса Жалолобод вилояти, Ола-Буқа тумани, «Актам» МФЙнинг Добоқўрғон массивида содир бўлган. Уч нафар қирғизистонлик ўқдан жароҳат олган, улар Ола-Буқа туманидаги шифохонага етказилган. Беморлар ўша ерда ҳушларига келмай вафот этгани айтилади.

Ўзбек-қирғиз чегарасида содир бўлган ҳолат юзасидан Қирғизистоннинг Ола-Буқа йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон йўналиши бўйича чегара хизмати вакиллари билан учрашув ўтказган. Томонлар хизмат текширувининг якуни бўйича 6 май куни яна қайта учрашишга келишиб олган. Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Аммо Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Қирғизистон билан чегарадаги вазият хусусида боқшача расмий баёнот билан чиқди.

Баёнотда келтирилишича, 2022 йилнинг 5 май куни ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани, Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликларини олиб ўтилаётгани ўзбек чегара нарядлари томонидан кузатилган ва ушбу қонунбузарликни олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.

Шунингдек, чегара наряди томонидан давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида, қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.

***

Владимир Норов

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири телефон орқали мулоқотда чегарадаги отишмани муҳокама қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Владимир Норов Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилганини Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилган..

«Томонлар турли соҳаларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, янги мазмун билан бойигани таъкидланди», — дейилади Газета сайтининг Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига таяниб нашр этган хабарда.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича чораларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Бўлажак тадбирлар жадвали, кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

ТИВ илиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбат якунида мунтазам алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Қирғизистон ТИВ суҳбатдошлар 5 май куни ўзбек чегарачилари томонидан қурол қўллангани, натижада Қирғизистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлган чегарадаги ҳодисани муҳокама қилганини қайд этилган.

«Томонлар чегара ҳудудида салбий оқибатларга йўл қўймаслик, шунингдек, дўстлик ва яхши қўшничилик асосида қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича ишларни давом эттириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидладилар», — дейилади Қирғизистон томони хабарида.