Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
-
Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 5-12 июнь май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Ўзбекистон Туркманистон ҳудуди орқали юкларни транзит юбора олади
- Шавкат Мирзиёев ва Жомарт Токаев телефон орқали суҳбатлашди
- Владимир Норов Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди
- Йил бошидан бери Ўзбекистонда 14 экстремистик гуруҳларнинг 250 нафар аъзолари аниқланди
-
Ўзбекистон президенти Эрон президентига ҳамдардлик билдирди
****

Жорий йилнинг 1 июндан бошлаб, хорижий давлатлар транспорт воситаларига Туркманистон ҳудуди орқали транзит юк ташувларини амалга оширишга рухсат этилди
Хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари мамлакат ҳудуди орқали қуйидаги йўналиш бўйлаб транзит ҳаракатланади: Ўзбекистон билан чегарадаги Фарап («Олот» ўтказиш пункти) ва Эрон билан чегарадаги «Сарахс» ўтказиш пунктлари орқали
Хорижий давлатлар транспорт воситалари ҳайдовчилари Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтишда транзит ташувини амалга ошириш жараёнини расмийлаштириш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни махсус санитар ишловдан ўтказиш учун тақдим этишлари шарт деб хабар берган дарё сайти..
Туркманистон ҳудуди бўйлаб транзит ташув юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси («автоколонна»)да ҳаракатланиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон ва Эрон чегарасидан 1 километр масофада юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси тузилади. Бунда юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси тузиш соат тонгги 08:00 дан бошланади.
Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси йўл полицияси махсус машиналари кузатуви остида ҳаркатланади. Ҳаракат давомида ҳайдовчиларга тўхташ ва автотранспорт воситаси кабинасидан чиқиш тақиқланади.
Юк автотранспорт воситаларининг ташкилий жамланмаси ҳаракати давомида ҳайдовчиларнинг дам олиши, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, ёнилғи қуйиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун махсус белгиланган автотураргоҳларда тўхташ кўзда тутилган.
Ҳаракат давомида носозлик ёки бошқа муаммо юзага келган тақдирда тегишли транспорт воситаси жамланмадан ажратилади. Бундай вазиятда ички ишлар органлари ҳодимлари Туркманистон автомобиль транспорти агентлиги билан биргаликда юзага келган муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатади.
***
КЕча Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқотида уни Қозоғистонда референдум муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини мамлакат конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлаган. Мулоқотда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган. Минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилган.
Олий даражада эришилган икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинган.
***

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Нур-Султон шаҳрида Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Вазирлар олий даражада эришилган келишувларни амалда татбиқ этишнинг бориши, икки давлат раҳбарлари томонидан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилдилар.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш, жумладан, унинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди”, - дейилган хабарда.
Томонлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги конструктив мулоқотни чуқурлаштириш, Ташкилотнинг жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Саммитига тайёргарликнинг бориши, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
****
Ўзбекистонда жорий йили Суриядаги «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотларга алоқадор 4 та яширин, 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, улар фаолиятига чек қўйилди.
Ўзбекистон пойтахти Тошкент Ички ишлар бошқармаси пойтахтда террорчилик ташкилотлари аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида хабар қилгани Газета сайти келтирган.
Қайд этилишича, йил бошидан буён «Ислом давлати» ва «Тавхид ва жиход катибаси» террористик ташкилотларга алоқадорликда гумонланган 4 та яширин, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ушбу тоифадаги шахслар экстремистик ва террористик ташкилотлар мафкурасини тарғиб қилиш, ўзи турган мамлакатда қўпорувчилик ҳаракатларига чақириш, жангарилар лагерлари сафига қўшилиш ва ёллаш ҳамда терроризмни молиялаштириш билан шуғулланган.
Хусусан, йил бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилган бўлиб, гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланиб келган.
Ҳозирда ушбу гуруҳнинг 11 нафар аъзосига нисбатан ИИВ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 216-моддаси (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш), 244−1-моддалари (ишлаб чиқариш, сақлаш, жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материалларни тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244−2 (Диний-экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда қатнашиш) моддалари билан айблов эълон қилинган.
***

Ўзбекистон президенти, Эрон президентига йўллаган мактубида, Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида йўловчи поезднинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида кўп сонда инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан тасаллият билдирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча, Ўзбекистон президенти идораси матбкот котиби Шерзод Асадов Телеграмм саҳифасида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида йўловчи поезднинг релсдан чиқиб кетиши оқибатида кўп сонли фуқароларни ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисийга ҳамдардлик билдирди деб ёзди.