Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 10 -17 июль май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Владимир Норов: Толибон ҳаракати Тошкент учрашувида қатнашади
- Ўзбекистон ТИВ: Эрон жорий йил охиригача ШҲТга аъзо бўлади
- Москвада Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
- Эрон парламенти раиси Тошкентда Ўзбекистон президенти, сенат раиси ва қонунчилик мажлиси раиси билан учрашди
- Сардор Умрзоқов Президент администрацияси раҳбари этиб тайинланди
****
“Толибон”* ҳаракати делегацияси 25-26 июл кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади деб маълум қилди, Ўзбекисон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилди
Спутник сайтига кўра, “Биз бугун бу мамлакатда ҳақиқий ҳукумат бўлган “Толибон* ҳаракатидан делегация келишини кутмоқдамиз”, - деди Норов Москвадаги давра суҳбатида.
Унинг таъкидлашича, толибларнинг конференцияда иштирок этиши “биз уларни тан олишимизни англатмайди”.
“Биз бу конференцияни ҳозирги ҳукуматга етказмоқчимиз... Бу улар томонидан Тошкент йиғилишида қабул қилган халқаро мажбуриятлари ва у ерда имзоланган келишувларни бажарилишини таъминлашга қаратилган”, — деди Норов.
"Бизнинг позицияларимиз - Россия, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар – бир-бирига тўғри келади: "Толибон"* ҳаракати ўз мажбуриятларини бажариши, бу мамлакатдаги барча сиёсий, этник ва диний гуруҳларни ўз ичига олган инклюзив ҳукумат яратиши керак", - деб қўшимча қилди у.
25-26 июл кунлари Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади ва унда 20 тадан ортиқ давлат делегацияси иштирок этади.
****
ЎзбекистонТИВ Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишини аъзо бўлигини 2022-йил охиригача аниқ деб айтди.
Эрон телдерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги вазифасини бажарувчиси Владимир Норов Эрон жорий йилда Ўзбекистон раислиги даврида ШҲТга аъзо бўлади деб изоҳлади.
Владимир Норов яқин орада Самарқандда Эроннинг ШҲТ аъзоси сифатидаги мажбуриятлари бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланади деб қўшимча қилди.
ШҲТ Белоруснинг ташкилотита аъзо бўлиш сўровни олди ва мамлакатни қабул қилиш жараёни сентябр ойида /Самарқандда/ бўлиб ўтадиган саммитда бошланади.
Бундан олдин Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш санаси 2023- йилда эълон қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, ШҲТга ҳозирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзодир.
2005-йилда ШҲТга кузатувчи мақомига эришган Эрон ислом республикаси ҳозирда доимий аъзолик жараёнидан ўтмоқда.
***
Россия пойтахтида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб мулоқот қилди.
Норов ва Лавров мулоқоти чоғида Ўзбекистон ва Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокма қилинди.
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари конструктив ўзаро манфаатли сиёсий мулоқот, иқтисодий дипломатияни ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада жадаллаштириш тарафдори экани қайд этилди.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар жаҳон ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди. БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Бўлажак тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли жиҳатлари, жумладан, 2022 йил 28-29 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
****
Мирзиёев ва Қолибоф Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидладилар
ЎЗбекистон президенти Эрон парламенти раиси Тошкентда бўлиб ўтган учрашувида икки мамлакат ўртасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва муҳим минтақавий масалаларини муҳокама қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча чоршанба куни Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон ислом Республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Тошкентдаги учрашувида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини тобора ошиб бораётганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарулигига урғу бердилар.
Эрон парламенти раиси, бу учрашув Эрон Ислом Репспубликаси президенти Сайид Иброҳим Раисининг салом ва тилакларини Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга етказиб, Эрон томони икки дўст мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама муносабатларни чуқурлаштириш тарафдори эканини таъкидладилар.
Ўзбекистон президенти ва Эрон парламенти раиси учрашувида томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, транспорт ва логистика соҳасида қўшма лойиҳаларни илгари суриш, илмий-техникавий алмашинув дастурларини амалга ошириш ва ишбилармонлик алоқаларни кенгайтириш учун яратилган қулай шарт-шароитларни яратишдан мамнунлигини билдирдилар.
Бундан ташқари Эрон ва Ўзбекистон расмийлари келишувларни амалий амалга ошириш ва устувор лойиҳаларни илгари суриш мақсадида конструктив парламентлараро музокараларни давом эттириш юзасидан фикр алмашдилар.
Шавкат Мирзиёев ва Муҳаммадбоқир Қолибоф Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашиши узоқ муддатли тинчликка эришиш ва бу мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тиклаш мақсадларида Афғонистонга кўрсатилаётган ёрдамларни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидламоқда.
**
Эрон парламенти раиси Ўзбекистон Қонунчилик палатасида бўлди
Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Ўзбекистон Қонунчилик мажлисида Нуриддинжон Исмоилов томонидан расман кутиб олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қолибоф ва уни ҳамроҳлик қилган делегация бугун Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистондаги эронлик ишбилармон ва ишлаб чиқарувилар билан йиғилишдан сўнг бу мамлакат Қонунчилик мажлисида Ўзбекистон қонунчилик палатаси ва Олий мажлиси спикери Нуриддинжон Исмоилов томонидан кутиб олинди.
Муҳамадбоқир Қолибоф Тошкентга буюрган таширфи давомида, бу мамлакат Қонунчилик палатаси биносида Ўзбекистон қонунчилик палатаси ва Олий мажлиси спикери Нуриддинжон Исмоилов билан учрашиб мулоқот қилади.
Эрон Ислом республикаси парламент раиси, Муҳаммабоқир Қолибоф Ўзбекистонга сафар қилиши билан Тошкентдаги янги паркида бўлди ва бу мамлакат мустақиллиги рамзига гул қўйиб ҳурмат бажо келтирди.
***
Эрон парламенти раиси Тошкентда Ўзбекистон сенат раиси билан мулоқот қилди
Эрон парламентининг Ўзбекистон сенати раис билан учрашувида икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши ва минтақадаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.
Эрон телерадикомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти раиси Муҳамадбоқир Қолибоф Ўзбекистонга ташрифидан мамнунлигини билдириб, Эрон президентини ШҲТ саммитида қатнашиш учун яқин икки ойда Ўзбекистонга ташрифига тўхталиб, бу воқеаларнинг барчаси Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда янги воқеа шаклланаётганидан далолат беради ва Эрон ва Ўзбекистон парламентлари бу муносабатлари илгари суришлари мумкин деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида, Эрон ва Ўзбекистон минтақа ва Марказий Осиё хавфсизлиги ва барқарорлиги учун яқиндан ҳамкорлик қилиши мумкн деб айтди.
Эрон парламенти раиси Афғонистон халқининг оғир шароитларига тўхталиб, Эроннинг асосий позицияси бу мамлакат ва минтақада тинчлик ўрнатишига гувоҳ бўлиш учун Афғонистондаги барча гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишдир. Шунингдек ҳайдовчилар, ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза беришни осонлаштириш масаласига устувор аҳамият бериш кераклигини маълум қилди.
Ўзбекистон сенати раиси Танзила Норбоева Эрон парламент делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ва яқин келажакда Эрон президентининг ташрифида мамнунлигини билдириб, Ўзбекистон ва Эрон бир-бири билан ҳамкорлик қилиши керак ва биз икки давлат ўртасидаги муносабатларни иқтисодий, савдо ва транспорт соҳаларида ривожлантиришда бир -биримизга ёрдам бера оламиз деб таъкидлади.
Ўзбекистон сенати спикери ҳам Афғонистондаа инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлаб, Афғонистоннинг барча ижтимоий ва сиёсий гуруҳлари бу ҳукумат таркибида бўлиши лозим деб айтди.
****
Эслатиб ўтамиз Сардор Умрзоқов охирги уч ярим йил давомида инвестициялар ва ташқи савдо вазири эди.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Президент администрациясининг раҳбари бўлди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
«Президент фармони билан Сардор Ўктамович Умурзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Жамшид Хўжаев Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланмоқда.