июл 31, 2022 17:01 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини давом эттириш
    Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини давом эттириш

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Наров Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон Ислом Жумҳурияти мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланганини маълум қилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан сўнг Тошкент ҳукуматининг ушбу расмий вакили:

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилишида Эрон Ислом Жумҳурияти мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш ва Теҳроннинг ушбу ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишига йўл очиш режалаштирилган.

Режалардан келиб чиқиб, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Президентлари кенгашининг мажлисини 2022-йил 15- ва 16-сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши масаласи ушбу ташкилотнинг сўнгги икки йил давомида турли даражадаги йиғилишларида доимо кўтарилиб келинаётган муҳим масалалардан биридир. Шу муносабат билан яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ушбу аъзоларнинг йиғилишида Покистон Ташқи ишлар вазири Билавал Бҳутто Зардорий шундай деди:

Исломобод Эрон Ислом Жумҳуриятининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига доимий аъзо бўлишини интиқлик билан кутмоқда.

Шубҳасиз, Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши масаласи аъзо давлатлар билан бир қаторда минтақа ва дунё давлатлари учун ҳам катта аҳамиятга эга. Айниқса, Эрон Форс кўрфази, Уммон денгизи, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол бозорлари билан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг арзон ва иқтисодий транзит йўлини осонлаштира олади. Шу муносабат билан Россия халқаро ишлар кенгаши бош директори, ушбу мамлакатнинг сиёсий эксперти Андрей Кортунов  шундай деди:

"Эроннинг қабул қилиниши Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга туртки беради. Чунки Эронсиз Шанхай Ҳамкорлигида шимолдан жанубга йўналишдаги транспорт йўлакларини ривожлантириш ва кенгайтириш қийин бўлади. 

Шу билан бирга, ушбу россиялик сиёсий эксперт шундай деб ҳисоблайди:"Эрон минтақадаги бир қатор мураккаб муаммоларни ҳал қилишнинг бир қисми бўлиб, унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди".

Айнан шу фактлар туфайли Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлиқ ва доимий аъзо бўлишини ушбу ташкилотдаги жуда катта ўзгариш деб ҳисоблаш мумкин. Эрон иштирокисиз Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг муҳим бир қисми боши берк кўчага ва алоқа бўғозига тушиб қолади. Ҳарқалай, Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо бўлиши муносабати билан шуни айтиш керакки, бошқа аъзолардан фарқли ўлароқ, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзолик билан боғлиқ кўплаб ҳужжатлар Эрон Ислом Кенгаши томонидан тасдиқланиши керак. Шу сабабдан Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига доимий аъзо бўлиш жараёни бироз кечикмоқда. Аммо Эроннинг ушбу халқаро ташкилотга доимий аъзо бўлиши билан Эрон иқтисодиётида жадаллик яратишдан ташқари, ушбу ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳам Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида Эроннинг алоҳида географик жойлашувидан оптимал фойдаланадилар.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг жорий этилишининг умумий хулосасида шуни айтиш керак: Ушбу ҳамкорлик ташкилоти 2001 йил 15 июнда Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкил этилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотдир. Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон бу ташкилотнинг таъсисчилари ҳисобланади.

Дастлаб ўз фаолиятини хавфсизлик ва ҳарбий мақсадларда бошлаган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сўнгги пайтларда алоҳида иқтисодий тенденцияларга мойил бўлиб қолди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини минтақа ва дунё унга аъзо бўлиш истагини билдириб,  ўзига жалб этишининг асосий сабабларидан бири - кўпгина мамлакатларнинг иқтисодий ва тижорат фаолияти билан боғлиқ. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза берган давлатлар қаторида АҚШ ва Туркия ҳам бор. Шунинг учун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти жаҳон ҳамжамиятидаги халқаро ташкилотлар орасида энг йирик ва нуфузли ташкилотлардан бири эканлигига шубҳа йўқ. Унда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 5 аъзосидан 2 таси ва дунёнинг 4 ядровий давлати бор.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ҳозирги ҳолати ва АҚШ ва унинг Ғарб иттифоқчилари томонидан дунёнинг мустақил ҳукуматларига қарши санкциялар жараёни билан бирга шуни айтиш керак: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти дунёдаги энг муҳим халқаро ташкилотлардан биридирки, Америка Қўшма Штатларининг адолациз санкцияларини зарарсизлантириши мумкин.

 

 

 

 

Ёрлиқ