Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши ва Толибоннинг муаммолари
(last modified Sat, 13 Aug 2022 07:21:08 GMT )
август 13, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши ва Толибоннинг муаммолари
    Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши ва Толибоннинг муаммолари

“Толибон” муваққат ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси Айман аз-Завоҳирийнинг Кобулда борлиги ҳақида разведка ишларидаги хатолик туфайли Афғонистоннинг ҳукмрон органи расмийларидан ҳеч бири билмаганлигини таъкидлаб, айтди: “Аз-Завоҳирийнинг ўлдирилиши Толибон ҳукуматини тан олиш жараёнини тезлаштириши керак, шунда Толибон масъулиятли ҳукумат сифатида дунё олдида жавоб бера олади”.

Афғонистонда “Ал-Қоида” етакчисини ўлдирилиши масаласи Толибон учун жиддий муаммога айланган.

Толибоннинг Афғонистонда “Ал-Қоида” етакчисининг ўлдирилгани ҳақидаги қарама-қарши баёнотлари бу гуруҳдаги ички келишмовчиликлар кучайганидан далолат беради. Дастлабки маълумотларга кўра, “Ал-Қоида” етакчиси, “Толибон”нинг “Ҳаққоний” гуруҳига алоқадор бўлган аъзоси меҳмони бўлган, ҳатто уни дафн этиш тартиби борасида толиблар ўртасида жиддий келишмовчиликни келтириб чиқарган.

Толибоннинг ал-Завоҳирийнинг ўлдирилишини тергов қилиш учун гуруҳ тузаётгандек кўрсатгани бемаъни сиёсат ва келгинди Толибон дикта қилган фронтга қочиш ҳисобланади ва бу ишда кечиккан даъводир.

Афтидан, Покистон армиясининг разведка ташкилоти ИСИ билан мустаҳкам алоқага эга бўлган Толибоннинг “Ҳаққоний” гуруҳи Америка разведка ва хавфсизлик тузоғига тушиб қолишини ва “Ал-Қоида” етакчисини ўлдиришини хаёлига ҳам келтирмаганга ўхшайди. шунингдек, Покистон разведка ташкилотлари учун камситишнинг бир тури ҳисобланади.

Афғонистонлик мутахассис Али Ваҳидий шундай дейди: “Афтидан, Ал-Завоҳирийни Афғонистонга ташриф буюришга таклиф қилган Толибон ўз тарафдорларидан хавфсизлик ва разведка борасида керакли рухсатларни олган.”

Келгинди Толибон, Афғон Толибон фракциясининг Мулла Абдулғани Биродар томонидан тузилган Америка билан Доҳа келишувига эътибор бермай, Кобулни эгаллаб олди. Вашингтон нуқтаи назаридан, Толибон бу ҳаракати билан нафақат Доҳа келишувини бузди, балки Афғонистондаги террорчи гуруҳларга бошпана бериб, Оқ уй олдидаги мажбуриятларини ҳам менсимади. Шу боис, “Толибон” қайта-қайта таъкидлаётган халқаро қоидалардан қатъи назар, “Ал-Қоида” етакчисининг Қўшма Штатлар томонидан ўлдирилиши халқаро миқёсда тан олинишини истаган Толибон учун катта муаммо туғдирганга ўхшайди.

Афғонистонлик мутахассис Сеййид Ҳусайн Ҳусайний дейди: “Толибоннинг кўплиги ва уларнинг ички тафовутлари, айниқса, афғон халқининг фуқаролик масалаларига эътибор бермаслик ва террорчилар билан ҳамкорлик қилиш толибларнинг хатти-ҳаракатларини аввалги йигирма йилга нисбатан тозаламайди, балки афғон халқини ҳам с тобора кўпроқ муаммолар гирдобига тортади."

Ҳар ҳолда, халқаро миқёсда тан олинишини истаган Толибон ўз ички келишмовчиликларини бартараф этиши ва афғон халқи манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйиши керак. Доҳа келишувининг тўлиқ шартлари ошкор этилмаган бўлса-да, ундан баҳона сифатида фойдаланиш Толибоннинг минтақавий ва халқаро майдондаги бирорта муаммосини ҳал эта олмайдиганга ўхшайди. Чунки Толибоннинг хулқ-атвори аввалгига нисбатан ўзгармаган, балки Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг сўзларига кўра, айнан Покистон “Ҳаққоний” фракцияси деб номланувчи келгинди Толибон орқали Афғонистонда сиёсат олиб бориш ташаббусини ўз қўлига олган бўлиб, ҳозирча Афғонистон миллий манфаатларига ва фуқаролик ҳуқуқларига зиддир

Ёрлиқ