Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 11 Sep 2022 08:37:43 GMT )
сентябр 11, 2022 13:37 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 4 -11 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Тошкент шаҳрида Эрон иштирокида ШҲТ кино кунлари ўтказилади

 

  • Ўзбекистон ТИВ Ҳиротда жума намозида содир этилган терактни қоралади

 

  • Самарқанд вилоятидаги “Жартепа” /ўзбек- тожик чегараси/ чегара божхона пости вақтинча ёпилди

 

  • Тошкентда ШҲТ ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми бошланди

 

  • Владимир Норов Ўзбекистон ТИВ лавозимига тасдиқланди

 

  • Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда қайси халқаро ташкилотлар қатнашиши маълум бўлди

***

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг кино кунлари бўлиб ўтади ва унда бу ташкилотга аъзо расмий аъзолардан ташқари кузатувчилар ва мулоқот бўйича ҳамкорлар ўзларининг энг яхши филмларини намойиш этадилар.

Ўзбекистон ОАВ га кўра, “O‘zbek film” -Ўзбекфильм кинокомпаниясида шу ой -сентябрда 14- Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтадиган ШҲТ кино кунларини очилиш маросими ўтказилади.

ШҲТга аъзо барча мамлакатлар /Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон/ ҳамда кузатувчи давлатлар / Белорус, Эрон, Муғулистон/ шунингдек бу ташкилот мулоқотида ҳамкор давлатлар -Озарбойжон республикаси, Арманистон, Туркия давлатлари 14-Тошкент халқаро кинофестивалида ҳам энг яхши филмлари билан қатнашадилар.

Мазкур маданий дасрур ташкилотчилари бу мамлакатлар делегацияларнии Тошкентда ва ҳам Қорақолпоғистонда ШҲТ кино кунларини ўтказишади.

Бундан ташқари " Ўзбек фильм" да ШҲТ кинофоруми ташкил этилади, унда қатнашувчилар ҳамкорлик, қўшма филм ишлаб чиқариш режалари ва ижодий ғоялар алмашиш масалаларини муҳокама қиладилар.

****

Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди.

Ўзбекистон ТИВ баёнотида, “бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - келтирилди.

Айтиш керакки, жума куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлди, хусусан, ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди.

***

Самарқанд вилоятидаги “Жартепа” чегара божхона постида фуқаролар ва транспорт воситалари ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов ўрнатилди.

Тожикистон ҳудудига ўтишнинг энг муҳим божхона постларидан бўлган, ўзбек -тожик чегарасидаги Жартепа постида жойлашган биноларни капитал таъмирлаш ва ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани сабабли 5–16 сентябрь кунлари фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Жартепа божхона постидаги чеклов қуйидаги ҳолатларда татбиқ этилмайди:

▪️ дипломатик ва халқаро ташкилотлар ходимларига;▪️расмий (ҳукумат) делегациялар таркибига кирувчи шахсларга;▪️республикада инвестиция лойиҳалари доирасида фаолият юритиб келаётган хорижий ташкилотлар ходимларига;▪️халқаро юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга;▪️мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;▪️ Тожикистон давлатида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқароларига;▪️ ўз юртига қайтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига;▪️Тожикистонга кетаётган учинчи давлат фуқароларига.

***

ШҲТ мамлакатлари экспертлари

 

Тошкенда бошланган ШҲТ мамлакатлари экспертлари ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилинади.

Ўзбекистон пойтахти- Тошкентда Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форуми иш бошлади.

Форус Ўзбекистон президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. 

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти ахборот хавфсизлиги бўйича илмий-эксперт форумининг хорижий иштирокчиларни онлайн улаш орқали гибрид форматда ташкил этилаётган ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича мулоқотда ШҲТга аъзо давлатлар тегишли вазирликлари, идоралари, илмий-академик ва таҳлилий доиралари вакилларидан иборат 30 нафардан зиёд етакчи экспертлар жамланган.

Форумда қатнашаётганлар нуфузли таркиби рақамлаштириш соҳасидаги сўнгги тенденциялар ва ютуқларни муҳокама қилиш, ШҲТ маконида инсон ҳуқуқи ва ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш шароитида ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидларга қарши курашиш бўйича миллий тажрибани тақдим этиш имконини беради.

Форумни ўтказиш ташаббуси президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни ШҲТ Душанбе саммитида илгари сурилган эди. 

****

Владимир Норов

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ Владимир Имомович Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланганини президент матбуот хизмати хабар қилган.

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтгани ва унда Владимир Норовни ташқи ишлар вазири лавозимига маъқуллаш масаласи кўриб чиқилиб, маъқуллангани маълум қилинганди.

Жорий йил апрель охирларида Ўзбекистон президентининг тегишли фармонлари билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган Абдулазиз Комилов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланли. Шунингдек, Владимир Норов Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган, унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилганди.

Эслатиб ўтамиз, , Владимир Норов 1955 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 1972—1976 йилларда Бухоро педагогика институти талабаси бўлган. 1983—1985 йилларда — Совет Иттифоқи ички ишлар вазирлиги академияси тингловчиси.

Шунингдек,

1976-1978 — Қуролли Кучлар хизматида;

1978-1982 — Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили, катта тезкор вакили;

1982—1983 йилларда Бухоро шаҳри ички ишлар бўлими жиноят-қидирув бўлинмаси бошлиғи;

1985—1988 йилларда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ички хавфсизлик бўлими бошлиғининг ўринбосари;

1988—1990 йилларда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи;

1990—1993 йилларда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — жиноят-қидирув бошқармаси бошлиғи;

1993—1995 йилларда Ўзбекистон президенти девонининг етакчи консултанти;

1995—1996 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган;

1996—1998 йилларда Ўзбекистон президентнинг давлатлараро муносабатлар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси;

1998-2003 — Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида — Польша ва Швейцариядаги элчиси;

2003—2005 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

2005—2006 йилларда Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси;

2006 йил 12 июлдан 2010 йил 1 ноябргача — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири;

2010—2013 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари;

2013—2017 йилларда Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси;

2017 йил 4 апрелдан 2019 йил 1 январгача — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директор — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари;

2019 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабргача Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби;

2021—2022 — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият олиб борган.

***

БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, КХШТ, ЕОИК, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммитида иштирок этади.

Жорий йилнинг 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар саммитида иштирок этадиган халқаро ташкилотлар маълум бўлди.

Хабарга асосан, ШҲТ саммитида иштирок этмоқчи бўлган халқаро ташкилотлар орасида БМТ ҳамда унинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, ЮНЕСКО, МДҲ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), Евроосиё иқтисодий кенгаши, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси каби ташкилотлар бор.

ШҲТнинг бундай кенг форматдаги саммити илк бор Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу нуфузи ортиб бораётган ва географик кўлами кенгайиб бораётган ташкилотга янада кенгрок ҳамкорлик ва мулоқот майдончасига айланиши учун яхши имконият очиб беради.

Олдинроқ, ушбу саммитда иштирок этадиган 15 мамлакат раҳбарлари номи эълон этилганди.