Афғонистонда террористик портлашлар давом этмоқда
(last modified Sat, 01 Oct 2022 07:21:45 GMT )
октябр 01, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда террористик потлашлар давом этмоқда
    Афғонистонда террористик потлашлар давом этмоқда

малуьмотларга кўра, кеча жума куни Кобулнинг Дашт берчи минтақасидаги Коч ўқув марказида бўлиб ўтган террористик портлашда ўнлаб киши халок бўлди ва яраланди

Террористик ҳужум шундай пайтда рўй бердики, ўқувчилар имтиҳон учун тайёргарлик кўраётган эдилар. Бу Толибон гуруҳи афғон халқи, хусусан шиалар ва ҳезоралар хафвсизлигини таминлаш бўйича вада берган пайтда содир бўлмоқда. Шундай бўлсада, Афғонистоннинг турли минтақаларида, айниқса Кобулда террористик ҳужумлар нафақат камаймади, балки ортиб бормоқда. 

Агарчи бу ҳужумлар масьулиятини одатда ИШИД террористик гуруҳи ўз бўйнига олади, бироқ тахминларга кўра Афғонистонда 20 дан ортиқ террористик гуруҳлар мавжуд бўлиб, ўзларининг машьум мақсадлари йўлида афғон халқини қонга ботиришмоқда. Агарчи Афғонистоннинг собиқ ҳукумати ҳам шу миқдордаги террористик гуруҳлар фаолиятига иқрор эди, Аммо толибон қудратга келган бир йил ичида террористик ҳужумлар, этник ва диний ҳужумлар ошиб кетди. Бунинг муҳим сабабларидан бири ИШИД гурухи билан толибон ҳаракатининг қудрат учун ўзаро рақобати ва шунингдек Толибон ҳокимятни манополия қилиб олиши ва баьзи гуруҳларнинг диний низоларни кенгайтиришга уринишидир.

Афғонистон бўйича мутахасис Саййид Абоос Ҳусайний бу борада шундай дейди: Тинчлик, сиёсий осойишталик ва хафвсизликка эришишнинг ягона йўли инклузив ҳукумат тузишлир. Агар бундай қилинмаса, ҳар қандай гуруҳ Толибонни ортга суриш учун Вфғонистонда қонли  ҳужумларни кенгайтириш учун етарлича мотивларга эга.

Кеча юз берган кобулдаги портлаш

 

Бу ўртада, баьзи сиёсий доиралар турли давлатлар, хусусан ўзаро рақиб давлатлар разветка хизматлириАфғонистонда қонли портлашлар ва хафвсизлик яратишдаги рақобатини рад этмайдилар. Уларнинг фикрига кўра турли давлатларнинг разветка хизматлари ўзларининг ёнланма гуруҳлари орқали ўзларининг пазитсияси мустаҳкамлаш ва рақибини майдондан йўқ қилиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Афғонистон масаласи бўйича мутахасис Пир Муҳаммад Мулозҳий: Ўган қирқ йил ичида ва совет армиясининг афғонистон ишғоли даврида турли давлатларнинг разветкаларининг Афғонистондаги фаолияти кучайди ва ҳозирда ҳам давом этмоқда. Шундай экан, Афғонистон масаласида минтақавий ва халқаро ҳамкорлик қилинмас экан, Афғонистондаги хафвсизлик масаласини ҳал қилиш мушкил. 

Ҳар ҳолда, Афғонистондаги бу портлашлар ва хунризликларни кенгайишининг яна бир муҳим сабабчиларидан бири покистон мадрасаларида таҳсил олган ва баьзи Афғонистондаги террористик гуруҳлардаги шахслар бўлиб, диний ва этник озчиликларга қарши ташвиқот қилишади. Бу шундай манодаки, баьзи одамлар нотўғри диний талқинга эга таьлим  ва сиёсий гуруҳларнинг шум мақсадларига алданиб ушбу террористик ҳужумларни амалга оштришмоқда. 

Шундай экан, бундай хужумлар билан том манода курашиш учун нотўғри диний тарбия бераётган диний мадрасалар ва динни ниқоб қилиб ўз шум мақсадларини бажаришга интилаётган террористик гуруҳларни тугатиш керак. Кўпроқ хавотирга солувчи масала, Афғонистондаги қонли зўравонликларни янги даражага кўтарувчи этник зўравонликларни диний зўровонликларга айлантириш ҳаракатидир. Бу ҳолтда, Нуристон вилоятидаги икки туманнинг халқ қўмиталари томонидан контролга олиниши, Толибонинг халқ розилигини жамлаш, ўзбошимча қатлиомлар ва тўғри ҳукумат қилолмагани боис Афғонистонда нотинчликни кенг ёйилишини кўрсатади.  

Эрон давлати Кобулдаги таълим марказига уюштирилган терактни кескин қоралади

 

Ёрлиқ