Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 28 Jan 2023 08:48:45 GMT )
Январ 28, 2023 13:48 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 21 - 28 январгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Бахтиёр Саидов ХХР ТИВ раҳбари ва  ЕХҲТ Бош котиби билан телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Толибон Ўзбекистоннинг электр энергиясини экспорт қилмаётганини танқид қилди

 

  • «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офиси иш бошлади

 

  • Тошкентда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва ИҲТ бош котибининг учрашуви бўлиб ўтди

 

 

  • Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти -ЭКО ТИВ раҳбарларининг йиғилиши бошланди

 

  • Мирзиёев Туркманистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди

 

  • Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Эрон ТИВ раҳбари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўли ўтди

****

Ўзбекистон ва ЕХҲТ

 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири Цинь Ган билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б Бахтиёр Саидов ва Хитой ТИВ раҳбари  Цинь Ган бир-бирларини ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани муносабати билан табрикладилар.

Ўзбекистон ва Хитой  раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак босқичга кўтарилиб, мустаҳкам хусусият касб этгани ва жадал тус олгани қайд этилди. Парламентлар, ҳукуматлар, ТИВ ва тегишли вазирликлар ўртасида фаол мулоқот олиб борилмоқда.

Икки ва кўп томонлама шаклдаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва уларга тайёргарликнинг турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Халқаро ва минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон ва Хитойнинг позициялари ўхшашлиги таъкидланди.

Томонларнинг БМТ, ШҲТ ва бошқа ташкилотлар доирасида яқин муносабатларни давом эттиришга тайёрлиги тасдиқланди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва транспорт-коммуникация соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди. Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шерикчилигини янада ривожлантириш мақсадида амалий алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Бош котиби Ҳельга Шмид ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон ТИВ хабарига кўра,  суҳбат аввалида ЕХҲТ Бош котиби Бахтиёр Саидовни Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинлангани билан самимий табриклаб, масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ўзаро ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани қайд этилди. Республиканинг Ташкилот тузилмалари билан ҳамкорлиги ЕХҲТ фаолиятининг барча уч йўналиши бўйича жадал ривожланмоқда.

ЕХҲТ ва унинг институтлари билан икки томон манфаатларга мос келадиган барча соҳаларда ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорлик янада мустаҳкамланиши таъкидланди.

***

Толибон ТИВ раҳбари Ўзбекистондан электр энергияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни сўради.

ОАВларга кўра, Афғонистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергияси етишмовчилиги давом этаётгани сабабли Толибон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттаки Кобулдаги анжуман пайтида Ўзбекистон ҳукуматини Афғонистон билан энергетика шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ҳамда ваъда қилинган 400 МВт электр энергиясини етказиб беришга чақирди.

Мутакки ўз сўзларида,  ҳозир мамлакат Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилмаяти. Бу эса афғонларнинг қиш шароитида муаммоларини янада кучайтирмоқда.

Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 75 фоизи Эрон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилинади.

***

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли

 

Қирғизистонда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари иштирокида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офисининг очилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, офиснинг мақсади лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.

 Бугунги кунга қадар «Қирғизистон темир йўли МК» давлат корхонаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича барча зарур дастлабки чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

 2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

***

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф билан келган ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозирий билан учрашди.

Ўзбекистон ТИВ хабарига биноан,, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Ташкилот доирасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, унинг жаҳон миқёсидаги нуфузини ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Хусрав Нозирий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ИҲТда “Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинган 2022 йил мобайнида ташкилотда Ўзбекистоннинг фаол ва мазмунли раислигини қайд этди. Ўзбекистон раҳбарининг ИҲТ Ашхобод саммитида илгари сурган ташаббуслари ижроси тузилма фаолиятига кучли туртки бериши ва янги “ўсиш нуқтаси” бўлишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистон раислигида ўтказилган тадбирлар, жумладан, Ҳудудий режалаштириш Кенгаши мажлиси, қишлоқ хўжалиги ва туризм вазирликлари раҳбарларининг учрашувлари, қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича учрашувлар ва бошқалар муҳим аҳамият касб этгани таъкидланди.

Томонлар “ИҲТ истиқболлари 2025”да белгиланган мақсадларга эришиш учун ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан, айниқса, савдо, инвестиция, транспорт-коммуникация, энергетика соҳаларида янада самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирди.

Йиғилишда, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон раислиги доирасида ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг ташкилий ва мазмуний жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

***

Тошкентда ИҲТ йиғилиши

 

Бугун -сешанба куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти-ЭКО ТИВ раҳбарларининг 26-йиғилиши бошланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти-ЭКО ТИВ раҳбарлари йиғилиши бошланишидан олдин, иштирокчи ташқи ишлар вазирлари йиғилиш залига ташриф буюрганларидан сўнг бир -бирлари билан эсдалик суратга тушдилар.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён бу учрашувда иштирок этиш учун Тошкентга борган.

ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишда Озарбойжон Республикаси, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркия, Покистон, Эрон Ислом республикаси ва Ўзбекистон ТИВ вазирлари ва вакиллари қатнашмоқда.

Айтиш жоиздирки, Афғонистон ЭКО-Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти аъзоси сифатида мазкур йиғилишда иштирок этмайди. ЭКО ТИВ раҳбарларининг йиғилиши йилига бир марта аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида аъзоарда бириниг мезбнлигида ўтказлади.

***

Шавкат Мирзиёев бугун, 24 январь куни Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва Озарбайжон респуликаси ТИВ Жайхун Байрамовни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Мередов, Чавушўғли ва Байрамов ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турибди.

Туркманистон ТИВ раҳбари билан учрашувда 2022 йилнинг 14-15 июль кунларидаги Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва 21-22 октябрь кунларидаги Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давомида эришилган олий даражадаги келишувларни амалга ошириш жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиёт, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашувда эса Ўзбекистон-Туркия кенг кўламли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Кўп томонлама тузилмалар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Озарбойжон респиблкубликаси ТИВ раҳбари Байрамов билан учрашувда Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Олий даражадаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдонинг ошиб бораётгани, автомобиллар ишлаб чиқариш, пахта-тўқимачилик ва ипакчилик кластерларини ташкил этиш борасидаги кооперация лойиҳаларининг бориши мамнуният билан қайд этилди.

Бундан ташқари, нефть-газ ва кимё саноати бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қўшма инвестиция фонди ташкил этилмоқда.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Кеча Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиённи қабул қилди

Шавкат Мирзиёев кеча 24 январ куни ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши доирасида Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Мирзиёев ва Абдуллоҳиён учрашувида, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг 2022 йил сентябр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратгани таъкидланди. 

Ўзбекистон етакчиси ўзаро мулоқотлар фаоллашгани, савдо изчил ошиб бораётгани ва етакчи корхоналарнинг кооперацияси кучайганини мамнуният билан қайд этди. 

Транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни илгари суриш, жумладан, Чобаҳор ва Бандар-Аббос портларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.