Сионист муҳожирларини қуроллантириш авж олмоқда
(last modified Mon, 30 Jan 2023 09:27:18 GMT )
Январ 30, 2023 14:27 Asia/Tashkent
  • Сионист муҳожирларини қуроллантириш авж олмоқда
    Сионист муҳожирларини қуроллантириш авж олмоқда

Сионистик режим Бош вазирлик идораси ушбу режимнинг сиёсий-хавфсизлик кабинети уч соатлик йиғилишдан сўнг босиб олинган Қуддусдаги қуролли амалиётларга жавобан Ғарбий Соҳилда жойлашган сионист аҳоли пунктларида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилганини эълон қилди.

Тел-Авив хавфсизлик маҳкамаси, шунингдек, ишғол остидаги Қуддусда муваффақиятли операция ўтказган фаластинлик жангчининг уйи зудлик билан муҳрланиб, бузиб ташлашга тайёргарлик кўришга қарор қилди. Бундан ташқари, фаластинлик амалётчиларнинг оилаларини маош, суғурта ва бошқа имтиёзлардан маҳрум этишга қарор қилинди.

Сионист хавфсизлик маҳкамаси, шунингдек, муҳожирлар учун ўқотар қурол лицензияларини беришни тезлаштириш ва кенгайтириш ва кўпроқ фаластинликларни ҳибсга олиш ва муқовимат жангчиларининг қуролларини йиғиш бўйича мақсадли операцияларни амалга ошириш учун хавфсизлик кучларини кучайтириш чораларини кўрди. Сионистик ОАВ сионистик режим полицияси матбуот котибига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, қурол олиб юриш учун лицензияга эга бўлган ҳар бир киши уни ўзи билан олиб юриши керак.

Демак, муҳожирларнинг кўпчилигини қуроллантириш ҳақиқатда олдиндан ҳал қилинган ва Женин лагерига қилинган оммавий ҳарбий ҳужумга жавоб тариқасида амалга оширилган фаластинликларнинг Қудсдаги қуролли амалиётлари ушбу қарорни эълон қилиш учун расмийга баҳона бўлган.

Яқинда ўтказилган иккита қуролли операция давомида Қуддусда 21 ёшли йигит ва яна бир фаластинлик ўсмир шаҳид бўлди, 9 нафар сионист ҳалок бўлди, яна 14 нафари яраланди, бу сионистларнинг Женин лагерига кенг кўламли ҳужуми қурбонлари билан деярли тенг. Бу ҳужум давомида тўққиз фаластинлик шаҳид бўлди, яна 20 нафари яраланди, бу эса Фаластин муқовимати инсоний қурбонлар бўйича янги мувозанатга эришгани ва Сионистик режим томонига шу хабарни юборганини кўрсатадики, бундан буён режим қанча одам ўлдирса, сионистлар ҳам шунча ўлади.

Шунинг учун Ғарбий Соҳилда кўпроқ сионистларни қуроллантириш натижаларидан бири сионистлар ўлимини ошириш бўлади. Чунки Фаластин томонида муроса жараёни муваффақиятсизликка учрагач, қуролли қаршиликдан бошқа чора қолмади ва бу вариант бутун Фаластин бўйлаб тез кенгаймоқда. Селван шаҳарчаси олдидаги қуролли амалиётлар чоғида кузатилганидек, қуролли қаршилик амалиётларида қатнашган кўнгиллиларнинг ёши 13 ёшга туширилди. Демак, кўпроқ фаластинликлар янги қуролли тўқнашувларга киришишга тайёр.

Сионистлардан фарқли ўлароқ, фаластинликларнинг қуролли амалиётлари учун қонуний асослари бор, чунки БМТ резолюциялари, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг 242 ва 338-резолюцияларига кўра, Ғарбий Соҳил ҳам 1967 йилги урушда босиб олинган бошқа ҳудудлар каби босиб олинган ерлар ҳисобланади. Бу ҳудудлар Фаластин давлатини ташкил этиш учун бир неча ўн йиллар олдин фаластинликларга топширилиши керак эди, лекин сионистик режим бу резолюцияларни оёқ ости қилиш орқали нафақат бу ҳудудларни топширишдан бош тортди, балки у сионистик аҳоли пунктларини яратиб, уларга экстремист сионистларни жойлаштириб, бу ҳудудларни босиб олишда давом этди ва энди у барча сионистларни қуроллантиришга юзланди.

Мавжуд статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, сионистик режим параллел равишда аҳоли пунктлари ва муҳожирлар сонини ноқонуний равишда кўпайтирмоқда ва шу йўл билан ишғолни давом эттирмоқда ва муҳожирларнинг қуролли кучларини кундан-кунга оширмоқда.

Еша шаҳар кенгаши томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойигача Ғарбий Соҳил ва Иордания водийси ҳудудидаги умумий сионист муҳожирлар сони 150 та катта ва кичик аҳоли пунктларида яшовчи 491 923 кишини ташкил этади. Ушбу ҳисоботга кўра, муҳожирлар аҳолиси 2021 йилда 3,3 фоизга ўсган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 2,6 фоиз атрофида бўлган. Бундан ташқари, аҳоли пунктларида аҳоли сонининг ўсиши бутун босиб олинган ерлардаги аҳоли ўсишидан анча юқори бўлиб, 2021-йил охиригача 1,7 фоизни ташкил этди. 2011 йилдан бери муҳожирлар сони 43 фоизга ўсди, бу йилига ўртача 3,7 фоизга ўсишни англатади. Ушбу ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, аҳоли пунктларида ортодоксал яҳудийлар сони тахминан 36 фоизни ташкил қилади, муҳожирларнинг 36 фоизи диний сионистлар ва уларнинг 29 фоизи эса дунёвийдир.

Шунингдек, сионист ҳукуматнинг ички хавфсизлик вазирлиги томонидан чоп этилган маълумотларга кўра, босиб олинган ҳудудларда яшовчи сионист муҳожирларнинг 2021-йилда қурол олиб юриш учун лицензия олиш сўровлари 2020-йилга нисбатан 120 фоизга ошган. Ушбу ҳисоботга кўра, 2021-йилда мазкур аҳоли томонидан лицензия бериш учун 19 минг 375 та мурожаат тушган бўлса, 2020-йилда бу сўровлар 8814 тани ташкил этган. Бу ҳолатлар муҳожирларни қуроллантириш қарори муҳожирлар ва сионистик режимнинг ўзаро хоҳиши бўлганини ва улар ишғолни барқарорлаштириш учун бор кучларини сафарбар қилганликларини кўрсатади. Бошқа томондан, ярашув жараёни тўлиқ муваффақиятсизликка учраганидан сўнг, фаластинликлар қуролли қаршиликдан бошқа чора кўрмаяптилар, натижада Ғарбий Соҳил ҳал қилувчи жанг ва фақатгина битта қолиби бўлган нол йиғиндиси ўйини томон бормоқда.