Америка узоқ масофага учувчи қуролларни юбориш орқали Украинадаги урушни чуқурлаштирмоқда
(last modified Sun, 05 Feb 2023 08:41:07 GMT )
феврал 05, 2023 13:41 Asia/Tashkent
  • Америка узоқ масофага учувчи қуролларни юбориш орқали Украинадаги урушни чуқурлаштирмоқда
    Америка узоқ масофага учувчи қуролларни юбориш орқали Украинадаги урушни чуқурлаштирмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги 3-феврал, жума куни мамлакатнинг Украинага 2,2 миллиард долларлик янги қурол-яроғ пакети аниқ нишонга олиш қобилиятига эга узоқ масофали ракеталарни ўз ичига олганини эълон қилди, бу эса Украина кучларининг Россия кучларига қарши ҳужум масофасини деярли икки баравар оширади.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Пат Райдер маълум қилди:Ушбу пакетга "ердан учирилган кичик диаметрли бомбалар" (ГЛСДБ) киради, улар 150 километргача бўлган масофада Россия ҳарбий позициялари ва захираларини нишонга олишлари мумкин. Бу Украина кучларига узоқ масофали имкониятларни беради... ва уларга ўз мамлакатини ҳимоя қилиш ва ерларини қайтариб олиш имконини беради. Бу ердан учирилган бомбалар Украина қўшинларига Россия томонидан босиб олинган Донбасс, Запорожя, Херсон ва Қримнинг шимолий қисмидаги исталган жойга ҳужум қилиш имкониятини беради. Бу қурол асосий таъминот линияларини, қурол-яроғ ва омборлар ва Россия ҳаво базаларини таҳдид остида қолдиришга қодир. Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтоннинг қарорини олқишлади. Зеленский твиттерида шундай ёзди: “Бизнинг қуролларимиз қанчалик узоқ масофага мўлжалланган бўлса ва кучларимиз қанчалик ҳаракатчан бўлса, Россиянинг ваҳшиёна тажовузи шунчалик тез тугайди”. Украина узоқ вақт олдин Америкадан Россиянинг Ҳимарс ракеталаридан 80 километр узоқликдаги позицияларини нишонга олиши учун узоқ масофали қуроллар сўраган эди.

Афтидан, Украинадаги урушнинг 1-йиллиги арафасида энг йирик ва мисли кўрилмаган ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғларни Украинага жўнатган Ғарбнинг бузғунчи сиёсати туфайли бу ҳалокатли уруш ўчоғи ўчириш ўрнига алангаланади ва кўпроқ минтақаларни қамраб олади. Украинадаги урушни тугатиш зарурлиги ҳақидаги шиорларига қарамай, Америка ҳақиқатда Россияни кучсизлантириш ва   имкон қадар гирифтор қилиш мақсадида бу урушни чуқурлаштириш ва кенгайтириш йўлини тутди ва  Украинага ҳарбий ёрдам ва қурол-яроғ жўнатишни имкон қадар кўпайтириш мақсадида Иттифоқдошлари, айниқса Европа давлатларини рағбатлантириш ва босим ўтказиш сиёсатини олиб борди. Бунинг энг сўнгги ва муҳим мисоли Европа давлатларидан, жумладан, Германиядан Украинага йирик жанговар танклар юборилишидир. Албатта, айрим Европа етакчилари, хусусан, Германия канслери Олаф Шултс уруш кўламининг Россияга ҳам кенгайиши ва Москванинг бу масалага жиддий муносабат билдиришидан жиддий хавотирда. У Украина президенти билан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарб юборган қуроллардан фойдаланмаслик тўғрисида келишувга эришганини даъво қилди. Украина президенти Владимир Зеленский билан Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун Ғарб қуролларидан фойдаланмаслик ва бу қуролларни фақат Украина ҳудудида қўллаш бўйича келишув бўлганми деган саволга жавобан Шултс:Бу масала бўйича консенсус мавжуд. Бу иддао АҚШнинг Украинага узоқ масофага мўлжалланган ҳужум қуролларини юбориш бўйича аниқ ҳарбий можаролар кўламини чуқурлаштиришга қаратилган янги ҳаракати Канслернинг бу даъвосига зид бўлсада айтилган.

 узоқ масофага учувчи қуроллар

 

Шу билан бирга, ғарбликларнинг сиёсий ва ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораётган Россия Украинанинг Қримга ҳужум қилиши мумкин бўлган ҳаракатлари ҳақида жиддий огоҳлантирди, бу албатта НАТОнинг ҳарбий, қурол-яроғ ва разведка ёрдами билан ҳамроҳ бўлади. Россия Миллий хавфсизлик кенгаши депутати Дмитрий Медведев Украинанинг Қрим ярим оролига ҳужум қилиш ҳаракати ҳақида огоҳлантирди ва твитида шундай ёзди:“Халқаро қонунлар халқ иродасини ҳурмат қилади. Қрим Россиядир. Қримга ҳужум Россияга ҳужум қилиш ва можароларнинг авж олишини англатади.” У Украина расмийларига Қримга қилинган ҳужумга Россиянинг “муқаррар қасоси” ва ҳар қандай қурол билан жавоб берилишини тушунишни маслаҳат берди.

Москванинг бу огоҳлантириши ва Қримга қилинган ҳужумга ҳар қандай қурол билан жавоб берилишига урғу берилишини Россиянинг Украинанинг Қримга ҳужумига жавобан ядро қуролидан фойдаланиш борасидаги жиддий огоҳлантириши сифатида баҳолаш мумкин. Чунки Россия ядровий доктринасида мамлакат ҳудудий яхлитлигига таҳдидга ядровий жавоб берилиши таъкидланган ва Россия расмийлари Қримни Россия ҳудудининг ажралмас қисми деб бир неча бор эълон қилган. Шу билан бирга, Вашингтоннинг Киевни кенг кўламли қўллаб-қувватлаётгани Украинанинг Россияга қилинган чуқур ҳужумлар ва Қримга ҳужуми контекстидаги сўнгги таҳдидларида инкор этиб бўлмайдиган рол ўйнайди.

Ёрлиқ