Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 11 Feb 2023 11:24:10 GMT )
феврал 11, 2023 16:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 5 -12 февралгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Туркия президенти ва халқига ҳамдардлик йўллади

 

  • Туркиядаги зилзиладан кейин яна икки ўзбекистонлик вайроналар орасидан қутқарилди

 

  • Ўзбекистон Туркияга инсонпарварлик ёрдамлариниг 3-партиясини юборди

 

  • Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида темирйўл орқали юк ташиш қайта бшланди

 

  • Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб ўтувчи иккита ноқонуний ер ости йўли топилди

***

Шавкат Мирзиёев Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани муносабати билан Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев йўллаган ҳамдардлик мактубида, “қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, - деб келтиилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлгани хабар қилинан эди. Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етган, 440 киши жабланган.Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 237 кишини ташкил этганини маълум қилди, 639 киши эса жабрланган.

***

Туркияда ўзбекистонлик қутқарувчилар

 

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабарига кўра, Яна икки Ўзбекистон фуқароси Туркиядаги зилзиладан кейин вайроналар орасидан қутқарилди

Бундан ташқари яна икки Ўзбекистон фуқароси Туркиядаги зилзиладан кейин вайроналар орасидан қутқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси маълум қилди.

Хабарда ҳозир унга илк ёрдам кўрсатилаётгани қўшимча қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон ФВВ вакиллари Туркиядаги вайроналар остидан жами 11 кишини қутқарди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияда рўй берган талофатли зилзила оқибатида вайроналар остида қолган яна икки нафар жабрланганларни қутқарди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияда рўй берган талофатли зилзила оқибатида вайроналар остида қолган яна икки нафар жабрланганларни қутқарди.

***

Ўзбекистон президентининг топшириғига биноан Ўзбекистон махсус борти ҳалокатли зилзилалар натижасида жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш мақсадида Газиянтеп шаҳрига (Туркия) етиб келди.

Самолёт бортда умумий сони 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бир қаторда, навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам Туркияда зилзиладан жабрланганларга етказилган.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Ҳарбий-тиббий отряд таркибида тажрибали тиббиёт ходимларидан ташқари кинологлар (хизмат итлари билан) ва таъминотчилар ҳам бор бўлиб, улар ўз йўналиши бўйича барча керакли анжом ва ускуналар билан таъмнланган де хабар қилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) тарқатган сўнгги маълумотларида, кеча Тошкент вақти билан соат 19.00 да қутқарувчилар вайроналар остидан олган қурбон бўлганларнинг умумий сони 50 нафарга етган деб хабар қилди.

 Аввал хабар берилганидек, кеча эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинди.

***

Ўзбекистон ва Толибон

 

Афғонистон темирйўл бошқармаси ва «Сўғдиёна Транс» ўртасида Ҳайратон−Мозори-Шариф темирйўли эксплуатациясини давом эттириш бўйича янги шартнома имзоланди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги қатнов шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабабли тўхтатилганди.

Ўзбекистон ва Афғонистон темирйўллари ўртасида юклар ташуви тикланди. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўллари матбуот хизмати хабарқилган..

2023 йилнинг 8-10 феврал кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темирйўллари бошқармаси раҳбари Байтурраҳмон Шарофат бошчилигидаги афғон делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашув натижасида Афғонистон темирйўл бошқармаси ва «Сўғдиёна Транс» ШК ўртасида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темирйўлини эксплуатация қилишни келгусида давом эттириш бўйича янги шартнома имзолашга келишилди.

Ўзбек-афғон келишувига кўра, Афғонистон томонига йўналтирилган вагонларни «Ўзбекистон темирйўллари» АЖнинг «Сўғдиёна Транс» ШК томонидан Ҳайратон станциясига етказиб бериш жорий йилнинг 10 февралидан қайта тикланди.

Музокаралар якунида эришилган келишувлар бўйича баённома имзоланди.

 1 февралидан Ўзбекистондан Афғонистонга темирйўл қатнови вақтинча тўхтатилганди. «Ўзбекистон темирйўллари» бунга икки давлат ўртасида тузилган шартнома ўз вақтида бажарилмагани сабаб бўлганини маълум қилди.

Узунлиги 75 км, лойиҳа қиймати 129 млн доллар бўлган «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темирйўли «Ўзбекистон темирйўллари» томонидан 2010 йил ноябр ойида қуриб битказилган. Уни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини 2011 йил декабридан бери «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ шуъба корхонаси «Сўғдиёна Транс» амалга ошириб келмоқда. 

***

Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўл

 

Ўзбекистоннинг Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди.

Куни кеча- 9 февраль кунлари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тезкор тадбирлар олиб борилган. Унда Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 сантиметр, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2022 йил 20 май куни ҳам Ўш вилояти Қорасув тумани Тельман қишлоғида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғловчи ерости туннели топилганди.