Путиннинг йиллик нутқи: Ғарбнинг уруш қўзғатишдаги ролига урғу ва янги хавфсизлик ўзгаришлари
(last modified Wed, 22 Feb 2023 08:22:43 GMT )
феврал 22, 2023 13:22 Asia/Tashkent
  • Путиннинг йиллик нутқи: Ғарбнинг уруш қўзғатишдаги ролига урғу ва янги хавфсизлик ўзгаришлари
    Путиннинг йиллик нутқи: Ғарбнинг уруш қўзғатишдаги ролига урғу ва янги хавфсизлик ўзгаришлари

Россия президенти Владимир Путин сешанба куни юқори мартабали амалдорлар ва депутатлар олдидаги йиллик нутқида Ғарбни иккиюзламачиликда айблади ва шундай деди:Биз Ғарб билан конструктив мулоқотга ва биргаликда хавфсизлик тузилмасини тайёрлаш бўйича ҳамкорликка тайёр эдик.

АҚШ президенти Жо Байденнинг Киевга ташрифига ишора қилган Путин, урушнинг бошланишига Россия эмас, “нацистлар режими” ва НАТОга аъзо давлатлар асосий сабаб бўлганини айтди. Путинга кўра, Россия Донбас вилоятидаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун қўлидан келганини қилди. Аммо Киев режимининг Донбас аҳолисига ҳужумлари давом этди ва Донбас республикалари Россиядан уларга ёрдам беришини кутган эди. Украинада махсус ҳарбий амалиётлар бошланишидан олдин ҳам Ғарб давлатлари мудофаа тизимларини жўнатишган.

Украинада уруш бошланганининг бир йиллиги яқинлашаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, Путиннинг йиллик нутқи Москванинг ушбу урушга муносабати ва унинг келажаги, шунингдек, Ғарбнинг душманлик ҳаракатларига қарши Россиянинг келгусидаги ҳаракатларига ойдинлик киритишда алоҳида аҳамиятга эга. Россиянинг юқори мартабали амалдорлари Ғарбнинг Украина уруши учун зарур замин яратишдаги бузғунчи роли ҳақида бир неча бор гапирган. Аслида Украинадаги урушни Ғарбнинг Россияга нисбатан ёмон ниятлари ва тажовузкор хатти-ҳаракатлари натижаси сифатида кўриш мумкин. Гап шундаки, Россиянинг Украинага ҳужуми аслида Москванинг Ғарбнинг Украинани НАТОга аъзо бўлишга ундаш ва Россия миллий хавфсизлигига жиддий хавф туғдириш орқали амалга оширган  агрессив ҳаракатларига муносабати бўлди. Россиянинг бу ҳаракати АҚШ ва НАТОнинг Россиянинг Украинани НАТОга аъзолигидан воз кечиш ва НАТО кучларини 1997 йил чегаралар яъни  НАТОдаги Марказий ва Марказий Европа давлатларининг аъзолик жараёни бошланишидан олдин чегараларга олиб чиқиш ҳақидаги асосли сўровларига қилган салбий жавобларидан кейин содир бўлди.

Путиннинг йиллик нутқи

 

Совуқ урушдан кейинги даврда аста-секин Россия билан душманлик позициясига кирган НАТО ва АҚШ уни заифлаштиришга ҳаракат қилди. Энди улар Украинадаги урушга Россияни ҳарбий, иқтисодий ва пировардида сиёсий жиҳатдан тор-мор қилиш ва бу давлат президенти Владимир Путиннинг тигетимлигини кескин пасайтириш учун ноёб имконият сифатида қарашади. Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери Россия қулашиши ва ҳатто парчаланишини хоҳлайди. Вашингтон давлат арбобларининг Россиянинг стратегик ядро арсенали ва Путиннинг Американинг дунёнинг турли бурчакларидаги сиёсати ва ҳаракатларига қарши туришдаги ҳаракатлари, энг муҳими, Россия ва Хитойнинг дунёда Ғарб либерал халқаро тартибини ўрнини босишда ҳамфикрлигидан хавотири АҚШ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиб, Россиянинг кучини камайтиришига сабаб бўлди. Америкалик мутафаккир ва тадқиқотчи Ноам Хомский шундай дейди:Қўшма Штатларнинг ҳозирги сиёсати - Украинанинг сўнгги фуқаросигача курашиш ва йани ҳолда бу мамлакатда кейинги фожиали воқеаларнинг олдини олиш йўлини кўрмаслик ва аслида Путинга бу фожиадан қутулишнинг икки йўлини кўрсатиш орқали бундай умидларни йўқ қилишдир:Ёки уни Гаага трибуналида ҳарбий жиноятчи сифатида суд қилиш ёки Украина бутунлай вайрон бўлгунга қадар худди шундай вазиятни давом эттириш.

Ғарбнинг Россия билан муносабатда бўлган инсофсизлиги ва Украинадаги урушга олиб келадиган воқеалар контекстида, айниқса, Украинани жиҳозлаш ва қуроллантириш учун вақтни сотиб олиш учун 2014 йилдаги Минск келишувларидан инструментал фойдаланиш Путин Ғарбнинг ахлоқий тамойилларга содиқлиги ғалаба қозониш қаттиқ савол остига қўйишига сабаб бўлди. Путин бу борада шундай деди:Номус, ишонч, одоб тушунчалари (Ғарб) учун эмас. Улар бутун дунёга ҳурматсизлик қилишга одатланган. Улар ўз мамлакатлари халқига ҳам шундай муносабатда бўлишлари аниқ.

Путин нутқида кўтарилган яна бир муҳим масала - унинг Россиянинг "Нею Старт" дастурини амалга оширишни тўхтатиб қўйиш нияти ҳақида баёноти. Путиннинг сўзларига кўра, Россия “Нею Старт” шартномасидан чиқмайди, балки иштирокини тўхтатади. Путин шундай деди:Феврал ойида НАТО ушбу келишувни қайта тиклашни ва бошқа нарсалар қаторида Россия объектларини текширишга рухсат беришни сўради. Биз биламизки, Ғарб Киевга Россиянинг стратегик иншоотларига ҳужум қилишда ёрдам бермоқда. Энди улар бир вақтнинг ўзида бизнинг объектларни текширмоқчими? Ушбу шартнома Совуқ урушдан кейинги даврда ядровий қуролларни қисқартиришда муҳим рол ўйнади. Энди Россия Қўшма Штатлар ва НАТОнинг ҳаракатларига, шунингдек, ушбу келишув қоидаларини амалга ошириш соҳасидаги кўплаб тўсиқларга, хусусан, текширувлар ўтказишга жавобан "Нею Старт" дастурини амалга оширишни тўхтатишга қарор қилди. Бу шартнома стратегик ядровий қуролларни назорат қилиш соҳасидаги сўнгги муҳим шартнома бўлиб, у ҳали ҳам амалда.

Ёрлиқ