май 02, 2023 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларни ёқлаб овоз берилди
    Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларни ёқлаб овоз берилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Заёнуддин Низомхожаев кеча (душанба — 1 май) референдумда қатнашганларнинг 90 фоиздан ортиғи мамлакат конституциявий ислоҳотларни ёқлаб овоз берганини маълум қилди.

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг дастлабки натижаларини эълон қилар экан, Зайнуддин Низомхожаев шундай деди:Дастлабки натижаларга кўра, 30 апрел куни бўлиб ўтган конституцияни ислоҳ қилиш бўйича референдумда 19 миллион 414 минг 914 нафар Ўзбекистон фуқароси иштирок этди, бу мамлакат аҳолисининг 80 фоиздан ортиғига тенг. Шундан 90,21 фоизи Конституцияга ўзгартиришлар киритишни ёқлаб, 9,35 фоизи қарши овоз берди.

Хорижий кузатувчилар 30-апрел куни Ўзбекистонда ўтказилган референдум натижаларини тасдиқлади. Шу муносабат билан МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев ушбу мамлакат матбуот марказида маҳаллий ва хорижий журналистлар иштирокида шундай деди:“Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум жуда тинч, ошкора, демократик меъёрлар асосида ҳамда халқаро стандартлар ва ушбу мамлакатнинг миллий қонунчилигига асосланган ҳолда ўтди”.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Чжан Минг ҳам ушбу мамлакатнинг Хитой матбуот марказида шундай деди:“Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум тинч, тартибли ва ҳеч қандай аралашишларсиз ўтди. Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг 19 кишидан иборат кузатувчилар гуруҳи Тошкент шаҳрининг турли туманлари ва Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида ўтказилган референдумни назорат қилди. Улар Конституцияга ўзгартиришлар киритилиши ва референдум тинч ўтганига гувоҳ бўлишди.

Конститутсиявий референдум

 

Ўз-ўзидан аёнки, бунгача Тошкент ҳукумати Ўзбекистон Конституциясининг 65 фоиз бандига ўзгартириш киритишни таклиф қилган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Конституциясига 27 та янги модда қўшиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бу мамлакатда биринчи конституция мустақиллик эълон қилинганидан сўнг кўп ўтмай референдумга қўйилган пайтда ўтказилди. 1991-йил декабрида Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлат мустақилликка эришганидан бери Тошкентни бошқараётган сиёсатчилар мамлакат конституциясига 15 марта ўзгартиришлар киритган. Ўзбекистон Конституциясига яна 27 та модданинг қўшилиши билан бу мамлакат Конституцияси моддалари сони 128 тадан 155 тага кўпайди.

Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар ушбу мамлакатнинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёевга яна икки муддатга кўпроқ ваколатлар билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиш имкониятини беради. Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқининг конституциявий ислоҳотлар бўйича ижобий овози эълон қилиниши билан бу давлат президенти Шавкат Мирзиёев 2040 йилгача ҳокимият пирамидаси тепасида қолиши мумкин.

Шунингдек, янги конституциявий ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистон Президентининг ваколат муддати беш йилдан етти йилгача оширилади. Конституцияга киритилган янги тузатишларга кўра, Ўзбекистонда яна ўлим жазоси тақиқланган.

Ёрлиқ