апрел 30, 2023 09:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтмоқда
    Ўзбекистонда референдум бўлиб ўтмоқда

Бугун якшанба апрел ойининг 30 куни соат 8:00 дан Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдум бошланди. Сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 га қадар давом этади.

Ўзбекистон бўйлаб жами 10,7 мингдан ортиқ сайлов участкалари очилган. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 19,7 млн фуқаро киритилган.

Сайлов участкаларда амалдаги Конституция ва асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси, шунингдек, таклиф этилаётган ўзгаришлар бўйича 100 саволга жавоб тўпламлари тайёрлаб қўйилган. Конституциянинг таклиф этилаётган янги таҳриридаги алоҳида бандлар билан бирга ҳужжат лойиҳасининг тўлиқ матни ҳам стендларда кўрсатилган.

Сайловчилар сайлов бюллетенида битта саволга жавоб бериши керак: «Сиз «Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунини қабул қиласизми?» Иккита жавобдан бирини белгилаш керак бўлади: «Ҳа» ёки «Йўқ».

Сайлов участкаларида илк соатлардан фуқаролар фаоллиги кузатилмоқда.

Давлат арбоблари, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа машҳурлар  Ўзбекистон Конституциянинг янги таҳрири бўйича референдумда ўз овозларини беришмоқда.

Ёрлиқ