Чарлз учинчининг тож кийдириш маросими ва Британияда монархия тизимига қаршилик кучайиши
(last modified Sat, 06 May 2023 12:09:16 GMT )
май 06, 2023 17:09 Asia/Tashkent
  • Чарлз учинчининг тож кийдириш маросими ва Британияда монархия тизимига қаршилик кучайиши
    Чарлз учинчининг тож кийдириш маросими ва Британияда монархия тизимига қаршилик кучайиши

Виндзор хонадонидан қиролича Елизавета иккинчининг тўнғич ўғли, Карл учинчи 6-май, шанба куни Британия тожини кияди. У онаси вафотидан кейин 2022 йил сентябр ойидан бошлаб қирол сифатида тантанали равишда таништирилди. Аммо у кўп йиллик анъанага кўра, тож кийиш маросимини бир неча ой кейинга қолдирди. Скай Неwс телеканали Британия қиролининг тож кийиш маросими нархини 250 миллион фунт стерлингга баҳолади, бу 314 миллион долларга тенг.

Айни пайтда, Британия қироллик тизимини демонтаж қилмоқчи бўлган Британия фуқаролари сони ортиб бораётгани сабабли, Чарлз учинчининг тож кийиш маросимида намойишчиларнинг кучли норозилик намойиши бўлиши кутилмоқда. Республика номли Республикачилар гуруҳи раҳбари Граҳам Смитнинг эьлон қилишича, шанба куни минглаб антимонархистлар Лондонда Чарлз учинчининг тож кийиш маросими билан бирга қиролнинг ҳаракат йўналишида  ва бошқа шаҳарларда монархияга қарши норозилик намойиши билан бирга қиладилар.  Чарлз учинчи карвонининг маршрутида қуйидаги ёзувлар ёзилган плакатларни ушлаб туришмоқчи:Сиз менинг шоҳим эмассиз! Ва биз сизни танламадик.

Граҳам Смит дейди:Одамлар юқори турмуш нархи инқирозига дуч келган бир пайтда, бу мамлакат қиролининг тож кийиш маросимини ўтказиш мутлақо кераксиз. Кўпгина британияликлар, уларнинг сўзларига кўра, ҳатто бир қанча ишчилар ўз оила аъзоларини етарли миқдорда озиқ-овқат билан таъминлаш учун хайрия ташкилотлари ва озиқ-овқат банкларига мурожаат қилганбир ҳолда, улар ушбу маросим учун ҳаддан ташқари харажатларни адолатсизлик деб билишади. Буюк Британияда инфляция даражаси сўнгги 4 ўн йилликдаги энг юқори даражага етди, озиқ-овқат, энергия, ижара нархлари, барчаси рекордларни янгилади ва Марказий банк маълумотларига кўра, Буюк Британия иқтисодий таназзул даврига кирди. Ўтган ойларда кўплаб давлат корхоналари ўз ишини тўхтатиб, кўчаларда норозилик билдиришган.

Чарлз учинчи онаси Елизавета иккинчи 96 ёшида вафот этганидан кейин Британия тахтини мерос қилиб олди. Қиролича Елизавета иккинчи 70 йилу 214 кун Буюк Британия қироличаси эди. Муҳими бу мамлакатнинг кам даромадли гуруҳлари учун, Чарлз учинчи бу мамлакатнинг турли шаҳарларига ҳар бир маросим ва саёҳатида танқид ва ҳақорат ва тухум улоқтириш тўлқинига дуч келди ва унинг мухолифлари бақирди: Биз сизни танлаганимиз йўқ, сиз бизнинг шоҳимиз эмассиз. Бу сабаб улардан баъзилари ҳибсга олинган. Британиядаги монархия тизими мухолифларининг фикрича, 21-асрда бу мамлакат аҳолисининг Британиянинг энг юқори лавозимини белгилашда бевосита ёки билвосита ҳеч қандай роли йўқлиги ва киши қирол ёки маликанинг фарзанди бўлгани учунгина халқнинг имкониятларини ва уни қабул қилишни ҳисобга олмаган ҳолда мамлакатнинг биринчи шахси ва раҳбари бўлиши қабул қилиб бўлмас масаладир.

Буюк Британияда ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, аҳолининг 58 фоизи бу мамлакат ҳукмдори сайланиши керак, деб ҳисоблайди. 51 фоизи тож кийиш маросими харажатларини солиқ тўловчилар чўнтагидан тўламаслик керак, деб ҳисоблайди. Республикачилар партияси раиси Граҳам Смит тож кийишни қиммат пантомима ва тирикчилик таннархи инқирози билан курашаётган миллионлаб одамларнинг юзига уриш деб атади.

Британия халқининг қироллик тизимини қабул қилишининг пасайиши Британия қироллик оиласи сўнгги йилларда катта қийинчиликларга дуч келган ва турли маънавий ва молиявий коррупцияларга аралашган бир пайтда содир бўлмоқда. Қолаверса, Британия қироличаси ва валиаҳд шаҳзодаси бу давлат ишларига аралашмаслик даьвосига қарамай, ҳақиқат бошқача. “Гуардиан” газетаси 2021-йил ўрталарида ўзининг эксклюзив ҳисоботида мингдан ортиқ қонун Британия парламенти томонидан маьқуллангунга қадар қиролича Елизавета иккинчи ёки унинг ўғли шаҳзода Чарлз томонидан махфий жараён орқали кўриб чиқилганини эьлон қилди. Бу қонунлар Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши (Брехит), адлия, ижтимоий таьминот, пенсиялар, ирқий муносабатлар ва озиқ-овқат сиёсатидан тортиб, автотураргоҳ тўловлари ва ҳоверкрафтлар ҳақидаги ноаниқ қоидаларгача бўлган кенг кўламли масалаларни қамраб олади.